Саҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз
Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish

70-йиллар адабий авлоди ичида, шубҳасиз, ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аҳмад Аъзамнинг “Масъул сўз”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор…”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” , “Ўзи уйланмаган совчи” (роман), “Тил номуси” каби ўнлаб бадиий, илмий ва публицистик китоблари чоп этилган. Табиийки, бу асарларнинг ҳар бири ҳозирги ўзбек адабиётининг нодир асарлари хазинасидан ўрин олган. 








Қиссадаги инсон тақдирлари, кўплаб образлар талқинида тафтиш вилиш орқали инсоннинг мураккаб қиёфасини кўрсатишга уринилади. Бу қиссадаги ҳар бир образ бутун бошли бир қўриқдай очиб берилади. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов бошқа персонажлар ҳаётига нигоҳ ташлаб инсон руҳиятининг нозик қирраларини очиб беришга уринади. Асардаги воқеа-ҳодисалар ва ривоятлар орқали инсоннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари бойитиб борилади. Қиссадаги ҳар бир образ ўз ҳолича бутун бир олам.