Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Алишер Навоийнинг «Муҳаббат риштасин уздики…» ғазалига адабиётшунос олима Дилнавоз Юсупова шарҳини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Мазкур ғазалда ҳазрат Навоий соликлар ишқи ҳақида сўз юритган. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy
Alisher Navoiy: Ey, ko’ngul, kelkim…
Маълумки, йигитлик фасли — инсон умрининг энг гуллаган, ҳаётга шодлик, умид билан нигоҳ ташлайдиган, унча-мунча ғам-қайғуни кўнгилга яқин йўлатмайдиган бир фасл. Йигитлик умр баҳори ва уни баҳор гўзалликларидан ажратиб бўлмаслиги учун ҳам Мирзо Бобур: Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур, -деб ёзган эди. Аввал «Бадоеъ ул-бидоя», сўнгра эса «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган Алишер Навоийнинг юқоридаги ғазали ҳам шоирнинг йигитлик даврида ёзилган. Davomini o'qish
«Arba’in»ning nasriy bayoni va taxriji
Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Buyuk do’stlik namunasi & Umid Bekmuhammad. O’n bir Jomiyning eng ulug’i
7 ноябрь — Шарқ адабиётининг буюк сиймоси Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг дўстона муносабатлари алоҳида эътибор ва эътирофга молик ҳодиса ҳисобланади. “Хамса” достонларининг ҳар бирида Абдураҳмон Жомий учун алоҳида боб ажратилганлиги ҳамда “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (Беш ҳайрат) асарининг мавлоно Жомийга бағишлаб битилганлиги буни яққол тасдиқлаб туради. Davomini o'qish
Alisher Navoiy: Hijron kuni har xastaki, jonong’a yo’luqti
Қадимги табобат китобларида ишқ касалликнинг бир тури сифатида тавсифланади (чунки ошиқнинг аҳволи руҳиясида ўзгариш бўлади) ва бунга ягона чора – висол экани айтилади. Навоий шунга ишора этиб, барча ошиқлар висолга эришса, мақсуди ҳосил бўлишини айтади, аммо ўз дардига даво йўқлигини, ўзи “ғами ҳижрон”га мубтало эканини изҳор этади. Бу фикр шоирнинг бошқа бир ғазалида ҳам надомат таъкидланганини ёдга олиш мумкин: “Ғамимға чорасизлик – чора бўлмиш…” Davomini o'qish
Agar so’zi chindur — ko’rinur yuzi (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat)
Ўзбек адабий тилининг бошқа халқлар тилларидан қолишмаслиги, унда ҳам исталган жанрда беназир, бадиий, етук илмий асарлар яратиш мумкинлигини Алишер Навоий ўзининг ижодий меросида исботлаб берди. Шу боис шоир асарлари неча асрдан буён адабиётимиз хазинасини бойитиб келмоқда.
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг Навоийнинг шахсияти, дунёқараши, ижодининг бадиий жозибаси ҳақида олиб борган илмий тадқиқотлари ва мақолаларини мароқ билан ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiy hasbi holi masalalari
Aлишер Навоийнинг ҳасби ҳоли билан боғлиқ масалалар аввало шоирнинг ўз асарларида, шунингдек замондошлари Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Мирхонднинг “Равзату-с-сафо”, Хондамирнинг “Хулосату-л-ахбор”, “Макориму-л-ахлоқ”, “Ҳабибу-с-сияр”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъу-л-вақоеъ”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш- шуаро”, Муъиниддин Муҳаммад ал-Замжий ал-Исфизорийнинг “Равзату-л-жиннот”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий ва тазкира асарларида учрайди… Davomini o'qish
Akademik Aziz Qayumov: Navoiy vafot etgan kunda ham bir g’azalni boshlab qo’ygan ekan.
Оилавий муҳит ва китоб боланинг келгусидаги истиқболини белгилаб берувчи катта кучдир. Уйимиз тўрида мўътабар яратиқ сифатида китоблар турарди. Турли тиллардаги газеталар келарди. Мен уларни ўқишга иштиёқманд эдим. Бундан ташқари, отам уйда қироат билан ғазал ўқирдилар. Ғазал ўқиётганларида отамнинг юзидан меҳр уфуриб турарди. Инсонга китобнинг таъсирини болалар ўз отасида, онасида кўрмаса, қаерда кўради? Китобга муҳаббатни отамиздан ва онамиздан ўрганганмиз. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Poklik va muhabbat tarannumi
Адабиёт оламида улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўта машҳур бир ғазалининг илк байтини тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олган, деган нақл юради. Гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан… Davomini o'qish
Dilorom Salohiy. Ko’zanak ko’zoynakmi? & Berdak Yusuf. Ortiqcha maqtovga hojat bormi?
Ҳазрат Алишер Навоийнинг рамзий маънолар билан зийнатланган асарлари тили бўйича кўплаб луғатлар яратилган: «Ғиёс ул-луғат», «Абушқа», «Санглоҳ»… Аммо бу луғатларнинг ўзини тушуниб олиш учун ҳам махсус тайёргарлик, билим керак… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Bahsmi yoki…
Баҳс, мунозара ва холис танқид қадим- қадим даврлардан буён илм-фан ривожи учун хизмат қилиб келган. Ҳозир ҳам шундай. Умуман, илмнинг тақдири ва олимлик камолини ўзаро фикр алмашув ҳамда том маънодаги танқидий муносабатсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Баҳс кимнинг кимлигини кўрсатувчи бир кўзгу, баҳс ва мунозарада “қозонда бори” “чўмич”га чиқади. Шунинг учун ҳам юксак савиядаги баҳс, беғараз танқид ёшларни фикрлашга, ўзига ишончнинг ортишига рағбатлантиради. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Tarix haqiqati — haqiqat tarixi erur
28 март — атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган кун.
Илм, аввало, далил ва мантиққа таяниши маълум. Бироқ ҳамма далил ва мантиқ ҳам ҳақиқатга хизмат этмаганидек, факт ва далил соҳибларининг мулоҳазалари бетайин эмаслигига гоҳо ҳеч ким кафолат беролмайди. Айниқса, Ғарбу Шарқ адабиёти орасидаги ўзаро таъсир ва ўхшашликлардан баҳс юритганда, ёлғиз бадиий ижод билан чегараланмасдан, ижтимоий-маданий муҳит, дин, сиёсат, ҳуқуқ кабиларни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Davomini o'qish