Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy
Olmos Ulviy (Binnatova): Boqiy do’stligimiz timsoli
Ўзбек ва озарбайжон халқларининг дўстлик ришталари узоқ асрларга бориб тақалади. Ўзбек мумтоз адабиёти ва Алишер Навоий ижодининг тадқиқотчиси, Озарбайжон Миллий Билимлар Академияси бош илмий ходими, филология фанлари доктори, профессор Олмос Улвий (Биннатова) билан суҳбатда икки қардош халқ адабий дўстлиги, бу дўстликнинг боқий тимсоллари Низомий ва Навоий ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish
Guljamol Asqarova. Hazrat haqiqati
Беш юз етмиш беш йил ортга қарасангиз ҳам Мажнун ҳамон Лайли остонасида, Фарход мудом Ширин ҳасратида, одамизотнинг саралари мудом ўзини англаш учун Ҳазратнинг “Лисон ут тайр” асаридаги Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Ҳайрат, Тавҳид, Фақру фано водийларида жон чекиб юрибди. Қолгани мулозамат, очкўзлик, хушомад, ишёқмаслик, бойлик, мансаб деган чангалзорларда ботқоқ кечиб юрибди. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. So’z yo’li. Tarixiy doston
9 феврал — буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
Хаёл ҳамиша илдам — Навоий ўтган йўлларга ҳавас қиламиз. Шу билан бирга улуғ алломанинг ҳам шоир, ҳам мутафаккир, ҳам арбоб сифатида бирваракай сонсиз-саноқсиз йўллардан юрганлигини кўрамиз. Бобоси ортидаи эргашган набирадек, беихтиёр унга сари интиламиз. Қайси биридан бормайлик, у, бизни олдинда хушнуд қаршилайди (Муаллифдан). Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Nazm ul-javohir & Aziz Qayumov. She’r durdonalari
Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир” (Назму-л-жавоҳир) деб аталган тўртлик шеърлар тўпламининг сарлавҳасини “Шеър дурдоналари” ёки “Шеърий дурдоналар” дейилса бўлади. Бу тўртликлар Ҳазрат Алининг ривояти билан айтилган ва шеърга солинган пайғамбар (с.а.в.) ҳадислари — ҳикматли сўзларига бағишланган. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. «Ahd qildim ishq lafzin…» Alisher Navoiy g’azaliga sharh
Алишер Навоийнинг ҳар бир ғазали ўзига хос ёндошиш, ўзига хос таҳлил ва тафсир усулини тақозо этади, чунки ҳар бир ғазал алоҳида руҳий ҳолат, алоҳида бадиий фикр ва ҳис-туйғулар ривожини ифодалаб келади, тасвир тарзи, санъатлар мунтазамлиги ва мутаносиблиги ҳам шунга мувофиқ. Мазкур ғазалда эса Ишқ водийсида мушкилотларга дуч келгаи ошиқнинг бир лаҳзалик ҳолати, иккиланиши, ғайрнинг сўзига қулоқ солиб, гўё вақтинча «араз», «истиғно» билан ёридан юз ўгиришга беҳуда уриниши тасвирланади.
Nodira Afoqova. Yaxshilikning uch qirrasi
Ҳаёт эзгулик ва ёвузликнинг, соддароқ қилиб айтсак, яхшилик ва ёмонликнинг курашидан иборат. Илоҳий ҳақиқатларга кўра, лаънатланган Иблис – ёвузликнинг вакили, Инсон эса яхшилик ғалабаси учун курашга тайин этилган. Бинобарин, Сўз санъати ҳам яхлит ҳолда эзгулик тарғибига хизмат қилади; мана, минг йиллардирки, одамларни яхши амаллар қилишга даъват этиб келади… Davomini o'qish
H. Boltaboyev. Turkiy tazkiralarda Alisher Navoiy siymosi
Тазкира миллий ва ўзаро яқин адабиётлар тари-хини яратишда, муайян давр адабий муҳитини ўрганишда, алоҳида адабий сиймолар ва асарларни тадқиқ этишда адаби-ётшуносликнинг беназир жанри сифатида хизмат қилади. Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳаётини ва оламшумул ижодини тадқиқ этиш ва улуғ адибнинг илмий биографиясини яратишда ҳам форсий ва туркий тазкираларнинг муайян илмий улуши бор. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alisher Navoiyning ikki qit’asi sharhi.
Биз бу ўринда ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг икки қитъасини шарҳу баён этишни мақсад қилиб, диққатимизни буюк шоирнинг инсоний-аҳлоқий қарашлари ва шоир ижодига таъсир қилган салафлар таърифига қаратдик, бу билан унинг дунёқарашини англашга уриндик. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. «Soqiyo, talx o’ldi ayshim…» Alisher Navoiy g’azaliga sharh
Афтидан, бу Алишер Навоийнинг ўз ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни акс эттирувчи ғазаллардан бири. Чунки унда яқин кишисидан ажралиб, шодлиги ғамга мубаддал бўлган, қаттиқ қайғу чеккан одамнинг ҳасрат-ўкинчлари, бевафо ва бебақо дунё, унинг нотанти ишларидан норози қалбнинг нидоси ифодаланган. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Anosiri arba’a: mohiyat va she’riy talqin
Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллигига
Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” . Davomini o'qish
Farhod Arziyev. Munojot. Hazrat Navoiyga bag’ishlov
3 январь — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куни
Ҳазрат Навоийнинг руҳи покларига бағишладик. Илоҳи, руҳлари шод бўлсин. Davomini o'qish