O’zbek ruhi o’lmasdir. O’zbekiston xalq shoiri Rauf Parfi bilan suhbat

09    Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddinga bag’ishlov

017     Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга  табассум, кўзларга шуур  улашган истеъдодли  шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида  60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish

Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi

045     «Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish

Mavlaviy Hindistoniy haqida ikki maqola & Mavlaviy Hoji Hindistoniy. Vahhobiylar tarixi

02
ХХ асрнинг узлуксиз қатоғонлари не-не олиму фозилларнинг умрига зомин бўлди. Бу улуғ зотларнинг ўзлари билан бирга илмий мерослари ҳам қатоғон қилинди. Куйдирилди, кўмилди, сувларга оқизилди. Аммо бу мунаввар сиймоларнинг номини халқнинг ёдидан чиқариб ташлашнинг иложи бўлмади. Ана шундай улуғ зотлардан бири Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний ҳазратлари эди. Илм аҳли бу кишини «Ҳожи Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний», «Ҳожи домулло», «Ҳазрати Мавлавий» сингари номлар билан эъзозлаб тилга оладилар. Зеро, бу зот ўз даврининг забардаст олими эди. Davomini o'qish

Alisher Nazar. Vola. She’rlar kitobi

021

Алишер Назар. Вола. Шеърлар — Тошкент, Akademnasr, 2014 — 96 бет / Alisher Nazar. Vola. She’rlar — Toshkent, Akademnasr, 2014 — 96 bet

    Алишер Назарнинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У – оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор. Кўпчилик шеърларда ё туйғу, ё фикр босимлик қилади. Алишер Назар лирикаси ўйларнинг туйғулар, туйғуларнинг эса ўйлар билан уйғунлашуви натижасидир. У туйғунинг фикр етовида юришини истамаганидек, ўйнинг туйғулар ортида қолиб кетишини ҳам хоҳламайди . Davomini o'qish

Adabiyotga kirib boriladi…mi?

09

  Шоирнинг пайдо бўлишини эса мантиқ билан тушунтириб бўлмайди. Шундайки, йиллар давомида тақир бўлиб ётган тупроқдан кутилма­ганда қип-қизил лолақизғалдоқ пайдо бўлади. Ҳайрон бўласиз: илгари бу жойда лолақизғалдоқ кўкарганини ҳеч кўрмагандим, уруғи қайдан келиб қолди экан. Ёки йиллар давомида тупроққа қоришиб ётган лолақизғалдоқнинг уруғи қулай шароит туғилиб жонланиб қолдимикан. Davomini o'qish

Alisher Nazar. Ko’zlarimga sog’inch quyilar…

01
Шеър Сўздан бошланиб, Сукутда тугайди. Сир кошида Сўз Сукутга айланади. Сир эса Fайб оламига тегишли бўлади. Шу боис Унга фақат бесас Ишора этилади.
Алишернинг битикларида ана шу тўрт унсур — Суз, Сукут, Сир, Ишора борлиги қувонарли. Ягона истак: улар янада қамровли, янада салмоқли бўлиб борса … Davomini o'qish

Erkin Vohidov: “Qalbimiz hududlarini omon saqlaylik”

021
Адабиётга садоқат ва эътиқод масаласи ҳам аввало сўз санъатининг келажаги тўғрисида қайғуришдан бошланади. Адабиётимиз олдида қайғуришга лойиқ муаммолар бор. Замон янги, авлод янги, дунёқараш, муносабатлар янги. Рақобатли дунёда китобнинг қуд­ратли, сеҳргар рақиблари кўп. Аввалги мавқеини тик­лаш учун янги авлоддан фавқулодда истеъдод ва мислсиз жасорат талаб этилади. Davomini o'qish

Xolis e’tirof ehtiyoji. Adabiyotshunos olim Qozoqboy Yo‘ldoshev bilan muloqot

Ashampoo_Snap_2017.11.20_17h04m42s_003_.pngТаниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан табриклаймиз.

   Менинг назаримда, сўнгги йилларда жилд-жилд “Танланган” ва “Сайланган” асарларнинг пайдо бўлишига аслида адабий танқиднинг оқсаб қолгани сабабчидек туюлади. Эндиликда истаган одам роман ёзиши, шеър ёзиши, китоб чиқариши мумкин бўлиб қолди. Ҳатто, бундай тасодифий китобларга катта-катта “Сўзбоши”лар ҳам илова қилинмоқдаки, беихтиёр ўқиётганинг ростдан ҳам “асар” эканига ишонгинг келади. Минг афсуски, бу ҳолатга бизнинг тайёр жавобларимиз бор: ҳаммасини вақт кўрсатади! Вақтнинг кўрсатишини кутиб ўтириш шартмикин? Ахир қачонгача адабий асарларни вақтга саралатамиз. Вақт асарларни саралагунча минглаб китобхоннинг бадиий диди нима бўлади? Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: «Kitobsiz yashab bo’ladi,ammo bu yashash Yovvoyi yashash bo’ladi».

012
Мен уруш ва айниқса, урушдан кейинги эллигинчи йилларда нонни аввал кўзига суриб, қанча оч бўлмасин, уни ниҳоятда авайлаб, бир ушоғини ҳам ерга туширмай еган, ейдиган одамларни кўрганман. Бу ҳолларни гарчи тушунмасам ҳам, лекин бу нарсада тушуниб бўлмайдиган муқаддаслик яшириниб ётганлигини юракдан туйганман. Бир куни девор кавагига нон парчаси қистириб қўйилганлигини кўриб ўзимдан ўзим йиғлаганман. Бу ниманинг нишонаси бўлиб кўринган, ёмонликка бўлса керак деб ўйлаганман. Китоблар ҳам одам учун шундай: нондай, сувдай, ҳаводай, ўтдай зарурат. Одам шу тўрт унсур бўлмаса яшолмайди. Ҳаёт йўқолади. Китоб эса бешинчи унсур… Davomini o'qish