Абдумурод Қодиров озроқ иккиланиш билан, кулимсирабгина шеър ўқишга тушди. У кишининг овозидаги маъюсият ва чуқур қудуқнинг ичидан чиқаётганга ўхшаш вазмин оҳанг чеҳрасидаги табассумга унча мос тушмас, шу ғамгин овози, офтоб қорайтирган юзи, хокисор туриши билан ўзи ҳам эски бир даврлардан келиб қолган одамга ўхшарди… Davomini o'qish
Teglar: Bayram Ali
Bayram Ali. Hech kimga bildirmay…
Машъум жавоб хати бехосдан қўлимизга тушиб бутун синфимиз болаларининг ғазабини келтирди, мен эса аччиқланганимдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шу учун ҳам режам ҳаммага маъқул тушди-ю, дунёни сув босса ўрдакка айланадиган биргина Мўмин мишқи унамади холос…. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Qo’noq & Luqmon Bo’rixon «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida & Bayram Ali. «Qor odami» yoxud siz nega bezovtasiz?
Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб қоларди… Davomini o'qish
Bayram Ali. «Siz yoqqansiz menga hamisha…»
Уни шифохонага эндигина жойлашган кунларимда, ёлғиз ўзим банд этган палатамнинг эшигини қоқишга тараддудланиб турган пайти илк марта учратгандим. Ўшанда орқа тарафдан етиб келиб тамоқ қирар эканман, у мен томонга ўгрилди-ю, хижолатдан дув қизарди… Davomini o'qish
Bayram Ali. Ikki hikoya & “Men bilgan ochun” turkumidan qaydlar
Ҳар бир янги йил умр йўлимизнинг бир бекати, аммо одатий бекати эмас, балки нақ чорраҳада жойлашган, тепасига улкан ундов расми ишланган бекатидир! Бу бекатда яхшилаб нафас ростламаган, ҳамда энди қайси тарафга қараб юришни аниқ белгилаб олмаган инсонлар кўп нарса йўқотадилар… Davomini o'qish
Bayram Ali. Lo’li daraxt & O’rolboy Qobil. Bayram Ali degani
Ҳовлимизда биз “лўли дарахт” деб атайдиган ёнғоқ дарахти бор. Эшитганда ғалати туюладиган бу ном ўз тарихига эга. Кеч куз эди. Адашмасам, ўн бир-ўн икки ёшларда эдим… Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi
Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish
Bayram Ali. Ikki hikoya
Куни-кеча «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида эълон қилинган ҳикоялари билан сизга яхши таниш бўлган ёш ёзувчи Байрам Алининг “Куз ёмғирлари” китоби нашрдан чиқди. Ижодкор укамизни табриклаб, унга янги асарлар тилаб, мазкур китобдан олинган кки ҳикояни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bayram Ali. Musavvir
Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish
Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar
Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish
Bayram Ali. Zulm va Nomus
Саттор элбеги жанжал чиққан жойга яқинлашганида тўпланган оломон бўлаётган воқеани талмовсираш ила кузатиб турар, кечаги йигит эса қўлидаги паншахаси билан қўшни Чироқчи овулининг обрўли кишилардан саналмиш Дайёр махсум ва унинг икки одамини йўл бурчагига сиқиб турарди. Элбеги асабийлашди… Davomini o'qish
Bayram Ali. Kuz Yomg’irlari
Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч куз, ёмғирлар мавсуми бошланганда билдик… Davomini o'qish