Ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси Фароғат Камолова ҳаёт бўлганида шу кунларда 65 ёшини нишонлаган бўларди.
ХХ аср ўзбек шеъриятида Фароғат Камолнинг ўз ўрни бор. Шоира 80-йилларда адабиёт сарҳадига кириб келган авлод нафақат энг ёш вакили, шунинг баробарида ўз авлоддошлари билан мавжуд шеъриятга жиддий таъсир кўрсата олган хос овоз соҳибаси ҳамдир. Бугун айни ўша олис йилларда эълон қилган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish







Фароғат Камолова ўзбек шеъриятифа ўз сўзи,ўз ранги,ўз оҳанги билан кириб келган шоира.80-йилларда ўша давр ёш ижодкорларининг жуда кўпчилигини катта адабиёт майдонига олиб кирган «Гулистон» журналида босилган шоира шеърлари шеърият ихлосмандлари томонидан қизғин олқишланганди. Орадан ўтган вақт мобайнида Фароғат уларнинг ишончини алдамади,унинг шеърий тўпламлари китоб жавонларимиздан муносиб ўрин эгаллади.