У тақдир тақозоси билан камдан-кам ҳолатларда оддий давлат хизматчиларининг оиласида дунёга келадиган нафис ва латофатли қизлардан бири эди. Юқори табақага тегишли бой хонадоннинг ўғли уни севиб қолиши ва уйланиши учун унда на қалин, на келажакка умид ва на имконият бор эди. Davomini o'qish
Teglar: Gi de Mopassan
Gi de Mopassan. Yangi yil sovg’asi & Marjon shodasi. Audiohikoya
Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Alivido
5 август — Машҳур француз адиби Ги де Мопассан таваллуд топган кун
Уни нақадар севар эдим! У шунчалар гўзал, латофатли ва навқирон эди-ки! У ёшлик, нафислик ва софликнинг тимсоли эди. Авваллари аёл зотининг бу қадар зебо, нозик, мафтункор, жозибали ва ҳурмат-эъзозга сазоворлигини ҳис этмаган эканман. Ёноқлардаги бурумлар, лаблар ҳаракати, қулоқдаги қизғишликлар, аҳмоқона шаклдаги тана аъзоси бўлмиш бурундаги ажиб гўзаллик олдинлари мени ҳеч қачон ўзига жалб этмаганди. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Бу менинг бор саргузаштим. Энг ёмони шундаки, ҳозир ҳам уни телбаларча севаман. Бирор аёлга кўзим тушса, доим уни излайман. Ҳамма нарса уни эслатади. У доимо мен билан бирга, қалбимда яшаб келмоқда… Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya: Sadoqat qurboni & Murdaning qo’li
Мана, қачонлардир содир бўлган, ўзим гувоҳ бўлган ва нимагадир ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ғамгин хотираларимдан бири. Ўша кунлардан бери қанчалик ғамгин, ҳаяжонли, қўрқинчли дамларни бошимдан кечирмадим. Лекин барибир, ўн-ўн икки ёшларимда мен билган Маймоқ холанинг қиёфаси бирор кун кўз олдимдан кетмаслигига ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Sovaj kampir
Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсоният ҳаётидаги энг мудҳиш ҳодисалардан бири бўлмиш урушнинг яна бир даҳшати – жиноятга мойил бўлмаган, жиноят қилиш хаёлига ҳам келмаган одамни-да ўзи истамаган ҳолда жиноятга етаклаши ҳақида: бу мавзу дунё тобора маданийлашиб бораётган бугунги кунларда янаям долзарблашгани таассуфланарли (Таржимондан). Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Maktublaridan namunalar
Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Tazarru’
Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Биз нима учун қуёш чиққанида хурсанд бўламиз? Нега унинг ерни ялаётган нурлари бизга бахт улашади? Мовий осмон, атроф ям-яшил, кўзларимиз бу рангларни симириб юрагимизни бўяйди. Бахтинг ичингга сиғмасдан югуриб, сакраб, куйлагинг келади. Лекин умрбод зимистонга маҳкум қилинган кўзи ожизлар атроф борлиққа ўзгача сурур бахш этувчи ёрқин ранглар ва ажиб жилоларни кўра олишмайди. Davomini o'qish