Mumtoz yapon she’riyati to’plami: «Dengiz yaproqlari»dan namunalar & Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Kobayashi Issa. She’rlar

09    .
Исса ижоди япон шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умуман, қадимий япон шеърини Басё ва Иссасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Исса учликлари (хайку ёки хокку) ва бешликлари (танка) шоирнинг болаларча соф туйғулари, оддий халққа хос иборалар, суҳбат тарзида берилиши билан ажралиб туради. Шоирдан йигирма мингга яқин шеърлар ва хайга жанрида яратилган расмлар мерос қолди. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

989

     «Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish