26 август — таниқли адиб Хулио Кортасар таваллуд топган кун
“Михлаб ташланган эшик” ҳикоясида эса уста ишбилармон Петроненинг кечинмалари орқали инсоний мулоқот эҳтиёжи ҳис қилинади. Кортасар тилга олган эшик ортида эшитилган йиғи, гўдак ҳам, уни аллалаётган она овози ҳам – буларнинг бари бошқа бир инсон, Петроненинг тунги “мен”и, унинг шахсан ёлғизлигидир; ўзи ёп-ёруғ кундуз куни тан олмаган, англаб етмаган беғараз тоза инсоний мулоқотга, инсон тафтига кучли эҳтиёж сезишидир. Davomini o'qish






Ажойиб романнавис, қисқа ва ғайритабиий новелла-ю ҳикоялар устаси Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Яқин кунларда унинг икки ҳикояси таржимаси ҳам сайтимиз саҳифаларида илк бор эълон қилинади. 