Мирзо Бобур ўзига устоз деб билган Навоий ижодини чуқур ихлос билан ўрганган, унинг кўпгина ғазалларини ёддан такрорлаб юрган. “Бобурнома”нинг 1499 – 1500 йилларга бағишланган бобида у руҳиятида вужудга келган безовталик ҳақида: “Гоҳи телбалардек ёлғуз пушта ва даштқа борур эдим. Гоҳи боғот ва маҳаллотни кўча-бакўча ахтарур эдим. Не юрумоқта ихтиёрим бор эди, не ўлтурмоқта, не бормоқта қарорим бор эди, не турмоқта. Шеър: Davomini o'qish
Teglar: Mirzo Bobur
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma / Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.
10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун
Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish
Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish
«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish
Bir asrning ikki dahosi. Adabiyotshunos olim Vahob Rahmonov bilan suhbat
Ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо –¬ Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин.. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Boburshoh jiyani.
Хуррамшоҳ тўғрисидаги илк маълумот «Бобурнома»да акс этиб, Хондамир «Ҳабиб ус-сияр»(1524), Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий»(1545)да бу борадаги фикрларини асосан «Бобурнома»дан иқтибос қилганлар, ўзларидан эса, кам янгилик қўшганлар. Бироқ, қувонарлиси шуки, «Аҳсан ат-таворих», «Лаб ат-таворих», «Тарихи оламоройи Аббосий», «Тарихи Қипчоқхоний», «Мажмаъ ул-ғаройиб», «Мусаххир ил-билод», «Тазкирайи тарихи Муқимхоний» каби бошқа асарлар маълумотлари ҳам мазкур мавзудаги тасаввуримизни бойитишга хизмат қила олади. Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Bobur va Umar Xayyom & Ruboiylar
Зуллисонайнлик Бобурга салтанатни бошқаришда ҳам, кишилар билан ўзаро муомалада ҳам, бадиий ижодда ҳам бир умр ҳамроҳлик қилган. У форс тилида гўзал шеърлар ёзган. “Бобурнома”ни варақлаганда, форс тилидаги ўнлаб мисраларга дуч келиш мумкин. Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. “…Hech kim Mir Alisher Navoiychalik javob yozolmagan”
Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида, Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида Алишер Навоий ҳақида билдирилган фикрларни қиёсий ўрганиш мумтоз адабиётимизни янада теранроқ тасаввур этишга имкон беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti
Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Zuhriddin Isomiddinov. Mirzo Boburning bir jumlasi.
“Бобурнома”… Қуриганда ҳам ҳиди гуркираб турадиган дасторбошга ўхшайди бу асар — ҳар гал қўлга олганда янгитдан ифор таратади. Шунинг учун уни бот-бот ўқийман. Тилининг бир оз мураккаблиги шунга даъват этса ҳам ажаб эмас. Аммо ҳар галги мутолаа чоғида аввалгисида англамаган ё чала уққан маъноларни топиб завқ қиламан. Ҳозир бутун бошли “Бобурнома” эмас, ундаги бир жумла ҳақида фикрлашмоқчиман. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Bobur va boburiylarga oid to’rt maqola
“”Мажолиси Жаҳонгирий”да ёзилишича, Жаҳонгир ўтиришларида бу подшоҳ қизиққан мавзулар ичида Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ ҳолда Шайх Нажмиддин Кубро ҳамда унинг шогирди Шайх Маждиддин Бағдодий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ можароси, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг Улуғбек шогирди Али Қушчи билан анча чигал кечган муносабати, шайбоний Абдуллоҳхон Иккинчи билан отаси Искандархон ўртасида рўй берган фарзанд тарбиясига оид воқеалар ҳам қизғин баҳс-мунозара тарзида тилган олинган ҳамда Жаҳонгир ҳузурида Мовароуннаҳрнинг ўша кунги вазияти ҳақида сўз юритилган. Davomini o'qish