Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди… Davomini o'qish
Teglar: Nazar Eshonqul
Hol Muhammad Hasan. She’rlar & Shoir haqida ikki maqola
Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасанни таваллудининг 60 йиллиги билан қутлаймиз
Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасан бу йил олтмиш ёшга қадам қўйди. Унинг ўнга яқин китоби чоп қилиниб адабиёт ихлосмандларининг эътиборини қозонган. Биз йил якунида яна бир бор шоирни қутлуғ сана билан муборакбод этамиз. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sibizg’a volasi. Mif-hikoya & Gulnoz Sattorova. Cho’pchakdan ne muddao?
Шундан кейин билдик, сартарош ҳали ҳануз дунё кезиб юрар, қаерда қудуқ топса, унга ичидаги сирни айтар, уни таъқиб қилиб юрган Искандарнинг жосуслари эса бу қудуқларни кўмиб ташлар, фақат уларнинг назарларидан четда қолган қудуқлардан ўсиб чиққан қамишлар сибизғиларга айланиб, мангу дарбадарлиг-у қувғинга маҳкум этилган сартарош ва Искандарнинг шохи ҳақида ҳикоя қиларди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Men nima uchun yozaman? & » Mendan «Men»gacha» to’plamidan
Ёзувчи Назар Эшонқулни 55 ёши чин юракдан табриклаймиз
Биз ҳар бир нарсадан – ўзимизни ўраб турган борлиқдан тортиб, бизга, ҳаётимизга дахлдор бўлган барча нарсадан ненидир излаймиз. Бу «не»дир асли ўзимиздан ўзга нарса эмас. Худди кўзгуга қарагандай ўзга аксларда ўзимизни кўрамиз, таъсирланамиз, хулоса қиламиз. Бизни ўраб турган олам бизга кўзгудир. Бизнинг қаршимизда турган одам бизга кўзгудир. Ёнимиздан оқиб ўтаётган издиҳом бизга кўзгудир. Ёнимизда юз бераётган воқеалар бизга кўзгудир. Биз ўқиётган китоблар бизга кўзгудир. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. O’pqon
Ҳайдовчи қувноқ йигит эди; унинг бутун диққати троллейбусни ҳайдашдан ҳам кўра кабинага яқин ўтирган иккита попукдеккина қизларни кулдириш билан банд эди. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Xush kelibsan,Bob!
Хуан Карлос Онетти – Лотин Амреика адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sharl Bodler
Саҳифа таниқли француз шоири Шарль Бодлер таваллудининг 195 йиллигига бағишланади.
Шарль Бодлер — фаранг шоири, дунё авангард шеъриятининг асосчиларидан бири. Жаҳон адабиётида энг кўп мунозараларга, инкор ва эътирофларга сабаб бўлган ижодкор… XX аср янги шеърияти, янги адабий оқимларнинг аксарияти Бодлер ижодидан ўсиб чиқди.. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Uilyam Shekspir.Matn va Video

2016 йилнинг 23 апрел, яъни бугун Шекспир вафот этган кунга 400 йил тўлди
Шекспирни тадқиқотчилар бир овоздан «буюк қалбшунос» деб аташган. Дарҳақиқат, инсон қалбини тушунишда, қалбнинг инжа туйнукларида яширинган сир-саноатни ошкор этишда Шекспирга тенг келадиган адиб кам топилади. Даҳо асарларини ўқиб тушуниш, ҳазм қилиш осон эмас. Лекин ўқилгач улар бир умрлик ҳамроҳ, сирдош дўстга айланадилар. Даҳога сирдош бўлиш эса нечоғлик бахт. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi
Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ikki hikoya: Tobut & Sharpa

Хонангдаги шарпани сезиб қолганингга анча бўлди. Унинг шарпа эканига энди иймонинг комил эди. У гоҳ ғуслхонада, гоҳ китоб ўқиб ўтирганингда, гоҳ хаёл суриб ётганингда шундай ёнингда пайдо бўлар, совуқ кўзларини сенга тикиб турганини сезиб қолардинг. Дастлаб мен шундай туюлаяпти деб, ўйладинг. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qaytish

…Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг кечаги ичкиликнинг асоратидан қақшаб оғрирди, кўнглинг айниб, томоғинг қуруқшиб қолганди — сен кеча уйга қай ҳолатда келганингни ҳам яхши эслолмадинг, улфатларинг сени машинага ўтирғизиб юборишганди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Istilo

Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Davomini o'qish

