Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish
Teglar: Nazar Eshonqul
Nazar Eshonqul. Xayol tuzog’i
Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. “Goʻroʻgʻli yoxud Hayot suvi” romanidan parcha
Таниқли адиб Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли» романининг журнал варианти бундан бир неча йил аввал эълон қилинган эди. Яқинда романнинг тўлиқ матни “Гўрўғли ёхуд Ҳаёт суви” (яна бир номи “Лаҳад”)номи билан нашр этилди. Қуйида ушбу романдан парчалар ўқийсиз. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. «Ijod falsafasi» va «Mendan «Men»gacha kitoblaridan
Инсон адабиёт учун ҳам, психология учун ҳам жумбоқ эди. Ҳар иккиси ҳам бу жумбоқни очишга ҳаракат қиларди. ХХ аср бошига келиб, адабиёт ҳам, Фрейд ҳам битта саволга “Инсон ким? Қандай мавжудот? Ботини қандай? Моҳияти қаерда? Унинг истак-хоҳишларининг манбаси қеарда?!” деган саволларга жавоб излашди… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Xaroba shahar surati & «Men»dan mengacha» to’plamidan & Qora kitob
Шаҳарнинг кўчалари ростдан ҳам шунчалик таҳликали тасвирлангандики, суратга қараб туриб, ҳозир мен турган хонага хам шаҳарни вайрон этган босқинчилар бостириб келса-чи, деган хавотирга тушиб қолардингиз: Суратга қараган сайин сизни бошингизга тушиб келаётган қиличдек бир ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар каби пала—партиш манзараларни кўтариб турган қўнғир бўёқлар тўсатдан юзингиздан қопиб оларди. Дуд буркаган кўчаларни вайрона бинолар босиб қолган, у ер, бу ерда али ўчмаган аланганинг тутуни осмону фалакка ўрларди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qatag’on yili & Tun panjaralari. Qissa
Маҳкамада бўлиб ўтган, бир ҳафтага чўзилган турли даражадаги суҳбатлардан сўнг унга ишнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида батафсил изоҳ беришди. Бу суҳбатларда буюртма шахсан раҳбарнинг назоратида экани, аслида бу ҳайкалларни яратиш ғояси ҳам раҳбарнинг ўзидан чиққани, шу сабабли ишга масъулият билан ёндашиш, кўрсатилган муддатда улгуриш, ҳайкалнинг ҳар бир мисқолигача, ҳатто қаҳрамонлар тирноқлари-ю қоши киприкларигача раҳбарнинг тасдиғидан ўтиши шартлиги ҳақда қайта-қайта уқдиришарди… Davomini o'qish
Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.
Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий» тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Bepoyon osmon
Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, ўзининг азалий муносабатини билдириш учун “Ойтўлди энанг” дея истеҳзо қилгани ва бундай пичингу киноялар фақат аммамнинг қўлидан келишини хатни ўқигандаёқ тушунган эдим… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa
Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз
Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish
Faxriyor. «Izlam» kitobidan she’rlar & Nazar Eshonqul. «Izlash azobining totlari…» & Shomirza Turdimov. «Vaqtsizlik»ka erkin muxammas
“Излам” – фақат замонавий шеъриятимизнинг эмас, миллий адабиётимизнинг поэтик сарҳадларини кенгайтириб берган, сўзга янгича қараш ва янгича талқин олиб кирган китоблардан бири сифатида эътирофга лойиқ. Умуман, адабиётдаги янгиланиш – бу сўзга янги муносабат пайдо бўлиши, янги муносабат маҳсули бўлган метафоранинг, бадиий тафаккурнинг янгиланиши эканини тан олишимиз керак. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qo‘l & Qora kitob. Qissa
Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди… Davomini o'qish
Hol Muhammad Hasan. She’rlar & Shoir haqida ikki maqola
Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасанни таваллудининг 60 йиллиги билан қутлаймиз
Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасан бу йил олтмиш ёшга қадам қўйди. Унинг ўнга яқин китоби чоп қилиниб адабиёт ихлосмандларининг эътиборини қозонган. Биз йил якунида яна бир бор шоирни қутлуғ сана билан муборакбод этамиз. Davomini o'qish