17 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун
Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish










“Қаҳқаҳа” китобини варақлар эканман, бўлиб ўтган ўша воқеалар беихтиёр эсимга тушади. Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳажвчиларнинг косаси сира оқармаган. Сабаби танқид ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. “Тўғри гап туққанингга ёқмас”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да. Неъмат Аминовнинг ҳажвияси эса ҳаммабоп. Халққа ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек ёқарди. У кишига “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвон берилди. Бу унвон адибга жуда-жуда муносиб эди. Чунки Неъмат Аминов ҳажвиёт жанрига жуда садоқатли эди. Баъзи ҳажвчиларимизга ўхшаб ўзини у ёққа, бу ёққа урмади. У энг оғир, энг заҳматли соҳа ҳисобланган ҳажв жанрида собит қолди.