Уни илк таниганим — адабиёт китобимда раҳматли бобом (амакини биз томонларда шундай аташади)ники сингари маънодор йирик-йирик кўзларию дўпписи тагидан чиқиб турган жингалак сочлари, гўштдор юзию жилмайиб турган лаблари эди. Дарслигимдан унинг менга боқиб туришлари нима учун бошқа адибларнинг қарашларига сираям ўхшамаслигини ўша дамларда англаёлмасдим. Кейинчалик у ҳақдаги тасаввурларим бойида: шоир, ёзувчи, академик. У инсон эсланганида ҳар гал ёдимизга «лоп» этиб тушадиган ҳамма учун севимли ўша машҳур шеърининг биринчи бандини мактабда энг ёмон ўқийдиган бола ҳам биларди, сўрасангиз айтиб берарди: «Нафис чайқалади бир туп наъматак…» Davomini o'qish