2 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!
Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish

Қозоқбой ака «Бойчечак» қиссаси ҳақида ёзган мақоласини «Мен Маъмура Зоҳид деган ёзувчи қизнинг борлигини билмас эканман» , деб бошлаганидек, мен ҳам Маъмура ижодидан бехабар эдим. Ўтган йил «Бойчечак»ни ўқиб бўлгач, жуда қаттиқ ҳаяжонланган ва Маъмурани асар билан қутлаган эдим. 
Зилола – кўпчилик эътибор ҳам қилмайдиган одатий ҳолатлардан кутилмаган фикрий ассоциациялар ҳосил қиладиган шоира. 





