Рауф Парфи она тилига бағишланган биринчи шеърини ёзганида ўн саккиз ёшда эди. Бу шеър 1958 йилда тартиб берилган дафтарда келади. У “Ўзбек тили” деб номланган, тўрт банддан иборат, ҳар банди сўнгида “Ўзбек тили, ўзбек тили” сўзлари рефрен сифатида такрорланиб келган… Davomini o'qish
Teglar: Rauf Parfi
Javlon Jovliyev. Rauf Parfi va Turkiston
Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллигига
Бу ҳали қуёш юксак тоғлар узра бош кўтармаган, қадим миноралар устига ин қурган лайлакларнинг марварид кўзларида сузмаган, булбуллар оҳангига жўр бўлмаган, булоқнинг тиниқ сувига қўшилиб оқмаган бир онда содир бўлади. Оппоқ қушларим покиза осмон бағрида Афросиёб ҳақидаги қадим қўшиқларни куйлаб, у ҳақдаги орзуларимни оламга сочади, барчага жар солади. Турон учун… Туркистон учун… Davomini o'qish
Rauf Parfi. Sarbast va mansur she’rlar
27 сентябрь — Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги
ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири Рауф Парфи нафақат анъанавий бармоқ ва аруз йўлида бетакрор асарлар яратган, шунингдек, миллий шеъриятимизга ўтган аср бошида кириб келган сарбаст (верлибр), мансур шеър жанрлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган новатор шоирлардан биридир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Qora devor & Siyovush
«Қора девор» ва «Сиёвуш» устоз Рауф Парфи умрининг сўнгги йилларида ёзган “Тавба” сонетлар туркумидан ўрин олган бетакрор асарлардан десак асло хато қилмаймиз. Шоир таваллудининг 75 йиллиги арафасида тақдим этилаётган саҳифада бу икки туркумни мутолаа қилишингиз, аудиода эса уларни ўқиган шоир овозини эшитишингиз мумкин. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Buyuklar yodi
Атоқли шоир Рауф Парфи ижодида буюк салафларга мурожжату, улар билан тенгма-тенг мулоқот қилиш кенг ўрин эгаллайди. Бугун уларнинг бир қисмини сизга тақдим этамиз.
Mumtoz yapon she’riyatidan: Xokkular (Rauf Parfi tarjimalari) & Olim Oltinbek. Xokkuning ilk tarjimoni
Хокку тасвирий санъатга яқиндир. Рассомлар хоккуда тасвирланган ифодани расмда акс эттириши ёки шоир рассом чизган суратга қараб хокку ёзиши мумкин. Шамол, булбул навоси, какку овози, умуман, ҳар бир товушнинг ўз маъноси бор ва бу ҳар хил кайфият ва ҳиссиёт уйғотади. Эътиборсиз ўқилган учлик ўзининг асл маъносидан маҳрумдир (Рауф Парфининг сўзбошисидан). Davomini o'qish
Rauf Parfining «Laylo»si. Abulfayz Barotov mashhur qo’shig tarixini hikoya qiladi
Aleksandr Blok. She’rlar. Rauf Parfi tarjimalari
Саҳифа устоз Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланади
Устоз Рауф Парфи улуғ рус шоири ижоди билан жуда эрта, ўсмирлик чоғиданоқ танишган ва 16 ёшида шеърларини таржима қила бошлаган эди (Бугун ўша таржималарнинг айримларини сизга тақдим этмоқдамиз). Йиллар ўтиб шоирнинг Блокка бўлган муносабати мана бу шеърида ёрқин акс этди: Davomini o'qish
Zulxumor Mirzayeva.“Bir tush ko‘rdim, tushimda…”
Эдворт Олвортнинг “жадид адабиётида акс этган миллий уйғониш кайфияти Рауф Парфи каби ёш ижодкорлар шеъриятида ҳам акс этмоқда” қабилидаги фикрларидан “Рауф Парфи Бухоро мотиви воситасида миллатпарварлик ғояларини тарғиб қиляпти” деган қарашни илғаш мушкул эмас. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!
Рауф Парфи катта шоир – Ўзбекистон халқ шоири унвонига ҳар жиҳатдан муносиб ижодкор эди. Унинг самимий, дардчил лирикаси – гоҳ дилбар, гоҳ мунгли, маъюс оҳангларда яратилган шеърий мисралари ўқувчида хилма-хил кайфият, ҳолатлар уйғотар, хаёлга, фикрга толдирар эди. Унинг ижодида шунчаки ёзилган шеърлар, байрамона, тантанавор руҳда битилган қасидалар, бежама тизмалар деярли йўқ. У юки енгил шеърлар, ялтироқ тизмалардан бир умр қочди, ўзи қийналиб, хўрликларга чидаб яшаса-да, шеърига, оташин мисраларига гард юқтирмади…. Davomini o'qish
Nozim Hikmatga bag’ishlovlar
Саҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади
Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish
XX asr arab she’riyatidan. Rauf Parfi tarjimalari
Атоқли шоир Рауф Парфининг таржима мероси жуда бой. Бу мерос адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир ёш шоирга ўзига хос маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Бугун ушбу сизга устоз шоирнинг араб шеъриятидан қилган таржималарини: мисрлик шоир Мужоҳид Абдулмунейм Мужоҳид ва ироқлик таниқли Абдулваҳҳоб ал-Баётий шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish