Эдворт Олвортнинг “жадид адабиётида акс этган миллий уйғониш кайфияти Рауф Парфи каби ёш ижодкорлар шеъриятида ҳам акс этмоқда” қабилидаги фикрларидан “Рауф Парфи Бухоро мотиви воситасида миллатпарварлик ғояларини тарғиб қиляпти” деган қарашни илғаш мушкул эмас. Davomini o'qish
Teglar: Rauf Parfi
Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!
Ортиқбой Абдуллаев
ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ, ШОИРЛАР!
Замондошларининг айтишича, рус адабиётида Антон Павлович Чеховдек меҳмондўст, сахий, бағри кенг ёзувчи кам бўлган экан. Бу ҳақда машҳур болалар шоири, адабиётшунос Корней Чуковский «Чехов» номли бадиасида мароқ билан ҳикоя қилади: “ У саховатли бойлар сингари меҳмондўст эди. Қишлоққа бориб жойлашиши биланоқ бир дунё меҳмонларни ҳузурига чорларди… Москва атрофидаги дала — ҳовлига келди дегунча, уйи меҳмонхонага айланиб кетарди. Davomini o'qish
Nozim Hikmatga bag’ishlovlar
Саҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади
Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish
XX asr arab she’riyatidan. Rauf Parfi tarjimalari
Атоқли шоир Рауф Парфининг таржима мероси жуда бой. Бу мерос адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир ёш шоирга ўзига хос маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Бугун ушбу сизга устоз шоирнинг араб шеъриятидан қилган таржималарини: мисрлик шоир Мужоҳид Абдулмунейм Мужоҳид ва ироқлик таниқли Абдулваҳҳоб ал-Баётий шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Erkin Usmonov. Bir shoir bor edi & Rauf Parfi. Ikki kitob
«Шеър худди бир марта чизиладиган суратга ўхшайди». Билмадим, буни ким айтган? Бунинми? Брюсовми? Эсимда йўқ… Davomini o'qish
Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston.
17 декабр — Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги
Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’riyat huquqi. Abdulhamid Sulaymon Cho’lpon she’riyati xususida.
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish
Emili Dikinson. She’rlar & Karim Bahriyev. Emili Dikinson va Rauf Parfi
Александр Блок бир шоира ҳақида бундай деган эди: “У эркак кишининг қошида тургандай шеър ёзади, шеърни Худонинг қошида тургандай, Худо кўриб тургандай ёзиш керак». Эмили Дикинсон — шеърини Худонинг кўз ўнгида тургандай ёзадиган шоира эди… Davomini o'qish
Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina
Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish
Usmon Azim. Rauf Parfi. Esse & Rauf Parfi. Karvon yo’li (onlayn)
Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи… Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар. Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди… Davomini o'qish
Rauf Parfi. 1963 yil she’rlari & Bahodir Sodiqov. Ko’zlardagi dunyo
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Муҳаббат жасорати ўзининг ғамгину шўх, ожизу қудратли, беқарору сокин, ҳорғин сифатларига соҳиблик қилади. Кундалик маъно доирасида жасоратнинг ожизлигига , ғамгинлигига ва сокинлиги-ю ҳорғинлигига кўникиш қийиндай туюлади. Ахир, гўзаллик нимаси биландир янги бўлиши керак-ку. Янгилик гўзалликда доя ва эгизак ҳам, у гўзалликни туғдирар экан, қўшилиб ўзида туғилади. Шунга кўра, жасорат янгими, демак, у гўзал ҳамдир. Ана шу ҳолатни ўзбек шеъриятининг туйғулар рассоми Рауф Парфи ижодида кўрамиз ва ундаги овоз тасвирини тинглаймиз. Davomini o'qish
