Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfi nechanchi yil tug’ilgan?

Ashampoo_Snap_2016.11.20_11h06m56s_001_a.png     Бундай илмий муаммо бир неча аср аввал яшаган шахсларга нисбатан қўйиларди, аслида. Лекин, афсуски, куни кеча яшаб ўтган ва бугун ҳали тенгдошлари ҳаёт бўлган бир шоирнинг туғилган санаси билан боғлиқ муаммо адабиётшунослигимизда деярли кўрилмаган. Уни муаммо сифатида кўтариш кимларгадир эриш туюлар, балки. Аммо илм аниқликни хуш кўради. Ана шу илмнинг талабидан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу масалани ҳал этишга жазм қилдик. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Fitrat va Cho’lpon she’riyati haqida.

Ashampoo_Snap_2016.10.01_22h50m43s_005_.png     Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfining «Qirim xayollari» turkumi

045     Мақола шоир Рауф Парфининг бугунга қадар тўлиқ босилмаган ва бир сарлавҳа остида жамланмаган “Қирим хаёллари” туркуми хусусида. Туркум 1964–65 йилларда яратилган. Ундаги шеърлар она Ватанидан оммавий сургун қилинган ва ўзга юртларда яшашга маҳкум этилган қиримтатар халқининг аянчли тақдири ва юртга қайтиш ҳаракатлари ҳақида. Мақолада “Қирим хаёллари” туркумидаги шеърлар атрофлича таҳлил этилган. Davomini o'qish

O’zbek ruhi o’lmasdir. O’zbekiston xalq shoiri Rauf Parfi bilan suhbat

09    Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

O’zbek she’rida Qrim dardi.

00118 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.

  Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга  арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда)  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. So’z saltanati (Rauf Parfi poetik olamiga bir nazar)

043

    Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир… Davomini o'qish

Husain O’zboy. Bevaqt vidolar. Esse

004    Бу кечинмаларни Шукру Қорачани абадий оламга кузатганимиздан сўнг қоғозга туширдим… Шууримни шундай бир муросасиз туйғулар қамраб олди-ки, сўз билан ифодалаш мушкул. Ҳеч кимга айтмасдан, ҳазиллашган каби орамиздан кетиб қолди Қорача. Қалбидаги улкан дунё гўзалликларини борича биз билан баҳам кўрмасдан (кўра олмасдан), қора тупроқ бағрига кетган беназир инсонлар карвонига қўшилиб кетди. Davomini o'qish

Usmon Azim. So’ngso’zlar.

036    Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим ўзининг янги — “Сўнгсўзлар” асари устида ижод қилмоқда. Ушбу китоб маълум маънода, умр китобидир. Адабиёт, шеъриятнинг сирли олами, ижодкорнинг турмуш тарзи-ю ижодий йўли хусусидаги ўзига хос истеъдод эгасининг бу каби фикрлари ўқувчида қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Муҳими, бу китобдаги ҳар бир воқелик ва мулоҳаза барча-барчаси ШЕЪР билан, АДАБИЁТ билан кесишади. Қуйида китобдан айрим парчаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Rauf Parfi bilan suhbat.2004 yil. Mart. Jizzax.

05   Рауф ака билан бўлган бу суҳбат 2004 йилнинг 1 март куни шоир ихлосмандлари томонидан Жиззахда видео тасвирга олинган. Афсуски,видео тасвирнинг сифати жуда паст, овоз билан тасвир бир-бирига мос келмаслигини эътиборга олиб,қолаверса,биз учун Рауф Парфининг суҳбат давомида айтган сўзлари муҳимлигини назарда тутиб мазкур суҳбатнинг техник нуҳсонлардан тозаланган аудио нусхасини сизга тақдим этишни ўйладик.Суҳбат илк марта сайтимизга 2013 йил апрелида жойлаштирилган эди..
Davomini o'qish

Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»

0828 март — Рауф Парфи хотираси куни

    Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди.  Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish

Arjumand Behzod Lov. She’rlar

07
Болаликдан шеър ёза бошлаган Аржуманд Беҳзод Лов турк шеъриятида сарбаст йўлида ижод қилган илк шоирлардан бири эди. У Ғарб шеъриятидаги дадаизм, футуризм,Кубизм ва сюрреализм оқимлари таъсирида шеърлар ёзди. Унинг тажрибалари янги турк шеърияти шаклланиши катта таъсир кўрсатди. Davomini o'qish