Қизиқ, инсон ўзи яратган нарсага ўхшайди. Баъзи электр чироқлар кичкина хонани базўр ёритади, пешонангни деворга уриб олмаганингга шукр қиласан. Худди шу ҳажмдаги бошқа бир электр чироқ эса ҳайҳотдай хонанинг истаган бурчагида игнага ип ўтказишга имкон яратиб беради. Сабаби оддий: вольтининг оз ёки кўплигида, яъни қувватида! Одамлар ҳам шундай-да! Биров ўз саводини аранг чиқаради, яна биров маънавий олами билан бутун бир авлод учун йўлчи юлдуз бўла олади. Албатта. Худоа берган қобилият билан. Аммо бу қобилиятни тарбиялаб, камол топтириб бориш кўпроқ соҳибга боғлиқ эканлигини инобатга олсак, унга ҳам осон эмас. Зеро, бир нарсага эришиш учун бошқа бир нарсадан воз кечиш керак-ку, ахир.. Davomini o'qish
Teglar: Shukur Xolmirzayev
Shoyim Bo’tayev. Tog’lar olisdan ayon ko’rinadi.
24 март — атоқли адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Шукур Холмирзаевнинг барча асарлари умумтурк адабиётининг юксак намуналари эканига шубҳа йўқ. Фақат бу асарлар туркий тилда сўзлашувчи дунё халқларига ҳали етиб бормади, етиб борса, улар ёзувчи яратган қаҳрамонлар орқали ўз уруғларини, яқинларини, қондошларини дарҳол таниб, топиб оладилар. Шукур Холмирзаев феномени ҳали қўриқлигича очилмай турибди.
Shukur Xolmirzayev. «O’zbekning soddasi»
23 март — Шукур Холмирзаев таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Шу кечаси бир маҳалгача кулбада ўйин-кулги қилиб ўтиришдилар. Ташқарида ҳам давом этди. Мен ўзимни ухлаганга солиб ётар эдим. Йигитлар келиб, чироқни ёқишгач, мен тўғримда тўнғиллай-тўнғиллай ўтиришди. Кўпчилигининг кайфи бор эди. Кайфдаги одамнинг гапига ишониш қийин-у, лекин… ҳа-ҳа, ўша, худди ўйлаган гапингиз бўлди: пушаймонлик… Э, бири қўйиб, бири олди, бири қўйиб, бири… Чамаси ҳаммасининг оғзи теккан экан ўша гўштга. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qish hikoyalari
…Энг яхши кўрганим — қиш фасли эди. Гап шундаки, мен қиш маҳалида, қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида, биринчи январга ўтар кечаси, Қорбобо келишидан сал олдин туғилган эканман. Шунинг учун мендан бирон киши, дунёга келиб, кўзингни очиб, илк бор кўрган нарсанг нима, деб сўраса, онамдан кейин қишни, қорни, Қорбобони кўрганман, дейман. Хуллас, бу тўртталасини ҳам яхши кўрардим. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Odam. Falsafiy hikoya
Икки йилдан кейин бозорнинг фарроши унга одам қўйди. Раҳима: «Полвон мени қулфлаб кетган, калити ўзида», деб совчиларни қайтарди. Улар тағин келишган эди, ариқ ичида ётган калтакни олиб бошига кўтарди: «Тинч қўясанларми, йўқми? Қўй, учта етимчани боқай!» Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qariya.
Қўзибой чол — ориқ, оёқлари чилчўпдек. Юрганда бошини ҳар томонга буриб, худди жарчилик қилаётгандек кескин-қалтис ҳаракатлар қилиб қадам ташлайди. Кишиларга бениҳоя жиддий назар солади. Чойхонага кирса, умрида кўрмаган одами билан ҳам ниҳоятда қуюқ сўрашиб, авлод-аждодларини суриштиради. Davomini o'qish
Ibratli umr.Nosir Fozilov portretiga chizgilar & Nosir Fozilov. Mulla Shukur.
Таниқли адиб Носир Фозилов 85 ёшга тўлди.
Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган кўпдан-кўп ёш қаламкашлар аввал Носир аканинг оқ фотиҳасини олиб, сўнг Адабиёт остонасига қадам қўйганликларига ўзим гувоҳ бўлганман. Уларнинг аксарияти ҳозир таниқли адиблар бўлиб, эл-юрт ҳурматини қозонишган… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ozodlik.
Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси, ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки ўзим ўша газетада хизмат қилардим, энди тўпламнинг муҳарририман… Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Bir guzar odamlari (1966 yil 26 aprel, tong).
Итлар вовуллар, дарахт тепасида чумчуқлар шатир-шутур қилиб чуғурлар, девор оша эркакларнинг узуқ-юлуқ уйқули овози келар эди. Кампирининг билагидан ушлаб йўлакда турган Ғолиб бобо ўғли Самаднинг уйидан эшикнинг тақиллагани, невараларининг бағиллашгани ва келиннинг: «Мусулмонлар!» деган бўғиқ овозини эшитди. Davomini o'qish
Bobomurod Erali. Shukur Xolmirzayev.
Вақт ўтгани сайин Шукур Холмирзаевнинг адабиётимизда тутган ўрни ҳақидаги тушунчаларимиз ўзгариб боради. Энг аввало, унинг шахсиятида ва ижодий фаолиятида намоён бўлган ўзбек адабиёти учун жон куйдирган фидойи инсон ва такрорланмас ёзувчи ҳақидаги фикримиз кучайиб бораётганини таъкидлаш лозим. Яна бир ойдин ҳақиқат шундаки, Шукур Холмирзаев бугун ҳикоя ва шеърлару достонлар қаҳрамонига айланмоқда. Бунгуги саҳифамизда истеъдодли шоир Бобомурод Эралининг Шукур акага бағишланган шеърий туркумини сўзимиз исботи сифатида тақдим этамиз. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev bilan suhbatlardan.
24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев (1940-2005) таваллуд топган кун.
Адабиётнинг ўлими — Инсоннинг ҳалокатига тўғри келади: илло, бу инсониятнинг тадрижий такомилидаги ақлий ва ҳиссий Ўсувининг ҳосиласидирки, Инсон ундан кечиб орқага — ибтидоий сезимлару фикрлаш тарзига қайтолмайди. Билъакс олға бориб, Адабиётнинг янгидан-янги имкониятларини очадики, Адабиёт, ўз навбатида, ана шу Инсон(ият)нинг ақлий ва ҳиссий такомили даражасини ойнадагидек кўрсатиб туради: булар — узангги-йўлдошдир. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev.Ikki injiq haqida hikoya.
«Мен ёмон одам бўлсам кераг-у, буни ўзим билмасам керак…» Кейинги вақтда Икромжоннинг яхши кўриб айтадиган гапи шу бўлиб қолди. Шу гапни айтса, кўнгли аллақандй тасалли топар, турмушдаги кўп майда-чуйдаларга муносабати ўзгаларникидан ҳарчанд фарқ қилмасин, «мен шунақа эканман-да», дегандай кўнгли жойига тушиб, ортиқ эзилмас эди. Davomini o'qish