Erkin Vohidov. Teran daryo sokin oqar…

01225-октябрь —  Устоз Нажмиддин Комилов туғилган кун!

Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish

Nasiba Jo’raqulova. «Shams ila Mavlono» sog’inchi & Mavlono Rumiy hikmatlari (I-II qism)

46bМаъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 1.Tarix va ta’rif & Najmiddin Komilov «Navoiy gulshani» teleloyihasida

19   5 ОКТЯБР — ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР, УСТОЗ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТУҒИЛГАН КУН

  Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов энг аввало,исми руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди.Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Murshidlik va muridlik olami

77 ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи бўлими катта илмий ходими филология фанлари бўйича фалсафа доктори Зулайҳо Раҳмонованинг “Ишқ, ирфон ва иршод” номли монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Муршидлик ва муридлик олами” номи билан сўзбоши ёзган. Ҳурматли ўқувчи! Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Annemarie Schimmel. Jonon mening jonimda (2).

092
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish

Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (1).

09
Айтишларича, кекса бир момо (китобнинг «Момолар» бўлимига қаранг) Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Бизга ўхшаган юзларини ажин босган, кўзлари йиринглашиб, мункайиб қолган кампирлар ҳам жаннатга кирадиларми?» деб сўраганида, Ул зот жиддий равишда: «Йўқ, сизга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди», деб жавоб берган, сўнгра кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: «Сизга ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира қизларга айлантирилади, сўнгра жаннатга киритилади».
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот турмуш қурган аёл, аниқроғи она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деган эканлар: «Агар Аллоҳдан бошқа нимарсага ҳам сажда қилишга рухсат этилганда, аёллар ўз эрларига сажда қилсинлар, деган бўлардим». Бу гаплар аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигига бир мунча зиддир, аммо Тавротда ҳам «Бу эркак сенинг хожанг бўлиши лозим», дейилмаганми? Сўфизмда эса аёллар тўла равишда тенг ҳуқуқлиликка эришган, ҳатто баъзи баркамол аёллар «чинакам эркак», деб ҳам тасвирланадилар. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади. Ушбу китобчамизда биз ҳам Аллоҳ таолога интилган жон тимсоли бўлган тарихий шахслар бўлмиш шундай аёлларга мурожаат қиламиз.
Davomini o'qish

Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

kunia

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ УМУМИНСОНИЙ МАДАНИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ

Миллий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларимизнинг маънавий мероси халқимизнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир. Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ мутасаввиф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Жалолиддин Румий меросининг ислом маданиятидаги ўрнини тадқиқ қилишда аввало, ўрта асрлар мусулмон Шарқининг муаззам таълимотларидан бўлмиш тасаввуфга эътиборимизни қаратишга тўғри келади. Тасаввуф исломнинг ботиний жиҳатларини қамраб олиб, унинг бош ғояси Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш учун нафсни поклаб гўзал ахлоқ соҳиби бўлишга интилмоқ, яъни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) хулқи билан ахлоқланишдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифга таянган тасаввуф ислом илм-фани ва маданиятидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Румий учун ҳам маънавий етуклик пиллапояси бўлиб хизмат қилган. Мавлоно Румий шахсияти ва ижоди борасидаги тадқиқотларда Мавлоно фикр ва ақида жиҳатдан Қуръонга таянганлиги уқтирилади. Хусусан, Мавлоно Румийнинг «Маснавий” асари ҳақида Н. Комилов қуйидаги фикрларни билдиради:
Davomini o'qish