Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman asosıda ko’p qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati

07«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish

Ustoz Umarali Normatov vafot etdi

08   Атоқли олим, қанчадан-қанча шогирдларга устоз, олижаноб инсон Умарали Норматовни Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Домланинг оиласига, фарзандларига ва яқинларига сабр берсин. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизнибилдирамиз. Davomini o'qish

Umarali Normatov. El-yurtga, she’riyatga baxshida umr

Ashampoo_Snap_2016.12.25_23h49m41s_001_.png    Устоз Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги

2016 йилнинг айни ёзида Эркин Воҳидов, кузида эса Абдулла Ориповнинг орамиздан кетиши миллий адабиётимиз, қолаверса, озод юртимиз учун оғир жудолик бўлди. Ўтган ХХ аср иккинчи ярми – янги аср бошларида миллий адабиётимиз, аниқроғи, шеъриятимиз ривожи, унинг етакчи тамойилларини бу икки улкан шоир бисотисиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

002   Миролим Миркомилов, одатдагидек, ёз ойларини оиласи билан Бўзсув бўйидаги боғида, қиш кунларини эса шаҳар ҳовлисида ўтказарди. 1938 йилнинг эрта кузида оила аъзолари шаҳар ҳовлисига кўчиб ўтган, ҳали мева-чевалар охиригача йиғиб олинмаганлиги учун боғ ҳовлида танҳо ўзи қолган эди…
Davomini o'qish

Mutolaa mo’jizasi. Suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.02_22h14m05s_003_.png     Китоб — лаганбардорлик қилмайдиган дўст. Унинг инсон камолотидаги ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайди. Шундай экан, бугун ана шу дўст билан боғлиқ ҳолда кўп тилга олинаётган китобхонлик қандай мезон ва талабларни қамраб олади? Ўзи, аслида, китобхонлик маданияти қандай бўлиши керак? Davomini o'qish

Umarali Normatov. Murod Muhammad Do’st haqida & Ikki qissa

001Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг қаҳрамонлари ўзи учун қадрдон маскан – киндик қони тўкилган юрт – Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғи одамлари. Бу юртни ёзувчи асарларида “Галатепа” деган чиройли адабий ном билан атайди. Бунинг боиси шуки, муаллиф туғилиб ўсган қишлоғи ҳақида ҳужжатли асар – очерклар туркуми ёзмоқчи эмас эди, балки ўша қадрдон масканда туриб таниш манзаралар, чеҳралар воситасида ўша кезлардаги миллат ҳаёти, ҳолати, руҳиятида кечаётган жараён – эврилишларни, шахсан ўзини қийнаётган ўй-кечинмаларни ифода этишга чоғланади… Davomini o'qish

Umarali Normatov. Abdulla Qahhor haqida & Abdulla Qahhor zamondoshlari xotirasida

Ashampoo_Snap_2017.09.12_22h28m36s_001_.pngАбдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига

Абдулла Қаҳҳор маслакдош дўст, устоз, шогирд топишда ҳеч қачон адашмаган. 2011 йили чоп этилган “Абдулла Қаҳҳор архиви каталоги”да келтирилган сон-саноқсиз далиллар бу ноёб зот одам танлашда болалигиданоқ нозик дид, зийрак ақл-фаросат билан иш тутганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Чунончи, у илк бор Тошкентга келганида ўзи учун устод деб билган сиймолар ҳақида гап борганда биринчи галда Ғози Юнусни, дилга яқин таниш адиблардан Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ғайратийларни тилга олади. Davomini o'qish

Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar

0_149b90_f1895e1f_orig.png28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yozsiz yil & Umarali Normatov. Ona sha’niga qasida

011

     Шамолдай елиб юрган кичик ўғил ногаҳон юз берган автоҳалокат туфайли яримжон, майиб бўлиб қолиши Бувгул холани қаттиқ ларзага солди. «Eнди нима бўлади? Болам бир умр ёлғиз ўтадими?» — деган ўйлар хонумонини куйдирарди, албатта, аммо ўғлининг чивиндай жони қил устида турган кезларда бу ўйлар хаёлидан кўтарилиб, мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қоларди. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qalbdagi benazir ziyo & Zulfiya Qurolboy qizi. Qadimiy qo’shiq

616    Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор. Davomini o'qish

Umarali Normatov: Oilaviy qiroatxonlik davri o’tdimi? Yo’q, o’zgardi

08

   Узоқ қиш кечалари танча атрофида оиламизнинг етти фарзанди ота-онамиз бошлиқ жам бўлиб пилтали қора чироқ ёруғида тун ярмига қадар гоҳ дадамиз ўқиган Саъдий, Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб китобларини, акамиз мутолаасида эса Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор асарларини вужуд-вужудимиз билан тинглар эдик. Мени, айниқса, «Улоқда», «Жинлар базми», «Шум бола», «Анор», «Бемор», «Ўғри» асарлари мутолааси лол қолдирган. Уйқуда, тушларимда ўша тинглаган нодир китоблар оламида хаёлан сайр этардим. Davomini o'qish