Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз!
“Ҳаёт қўшиғи”. Бу шеърнинг туб моҳиятига, нега бу “Икки дарахт” ҳақидаги шеър айнан “Ҳаёт қўшиғи” деб аталганининг фаҳмига етмаганман. Йўқ, билардим, умуман севги ҳақида-да, деб. Лекин ундаги изтироб залворини, айрилиқни, армонни туйиш, лирик қаҳрамон дардига етиб бориш ва кўнгил аршигача юксалиш учун бироз вақт керак бўлди. Ниҳоят бор сирини шамолларгагина инонган одамни танигандай бўлдим… Davomini o'qish








Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. 