Fuzuliy. Devon. 1-2 jild & Vadud Mahmud. Fuzuliy Bag’dodiy & G’azallari va qo’shiqlari

09   Фузулийнинг асли Бағдоднинг Куфрий қасабаси живорида яшайтурғон туркларнинг Бот отлиқ аширатидан экани айтиладир. Шу ҳол ва шу мавқеда ўсган Фузулийнинг қандай тарзи тафаккурга мансуб ва қандай руҳда бир шоир бўлишини белгилаш кўб қийин эмас. Отаси ҳам замонанинг олим — муфтийларидан бири ва устоди Жабибий замонининг шоирларидан бири бўлғони маълумдир. Устоди ҳам бир турк шоиридир. Фузулийнинг унинг ғазалларига мухаммас боғлағони маълумдир.

Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Ikki maqola. Turk shoiri Ajziy & Ismoil Hikmatning «Turk adabiyoti tarixi» kitobi xususida

Ashampoo_Snap_2017.10.31_15h03m34s_003_a.png       Ажзийнинг ижтимоий фикрлари ҳақиқатан уйғониш даврининг руҳини ташаххус этдирадир. Қўлимиздаги асарлари ижтимоий дардлар билан кўмильган вақгида ёзилгон нарсаларидир, булардан илгари ёзилғон нарсалари босилмағондир. Бир шоирнинг тамом ҳаётини, кучини англамоқ учун, албатта, унинг тараққий даврини билмак зарурдир. Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Alisher Navoiy haqida uch maqola.

Ashampoo_Snap_2017.10.27_14h06m27s_003_.pngСаҳифа Вадуд Маҳмуд таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

  Вадуд Маҳмуд мақоласидаги маълумотлар ҳозирги кун олими ёки китобхонига оддий бўлиб кўриниши мумкин, аммо «Навоий ким эди?» сингари саволлар кўндаланг турган 20-йиллар шароити учун улар ниҳоятда муҳим эди…
Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Turkistonda mayxo’rlik (1923)

Ashampoo_Snap_2017.10.31_15h03m34s_003_.png    Саҳифа Вадуд Маҳмуд (Маҳмудий) таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

Бу нарса Туркистоннинг бутун шаҳар ва қишлоқлариға ёйилғон. Ҳатто баъзи бир зиёлилар ва хотинлариға ҳуррият тарафдори бўлғон кимсалар ўз оилалари билан ҳам «расман» ичишмакка бошлағонлар.
Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Abdurauf Fitrat va asarlari haqida & Sirojiddin Ahmad. Vadud Mahmud haqida

0_161637_d87c8b06_orig.png Саҳифа  Вадуд Маҳмуд (Маҳмудий)  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

  «Чин севиш» кўп ўтмай, Тошкентда Маннон Уйғур томонидан саҳнага қўйилди. Чўлпон у ҳақда «ўзбек саҳнаси улуғ ва улуғлиги қадар юксак ҳам гўзал бир томоша кўрди», — деб ёзди. Вадуд Маҳмуд эса, уни «ўзбек саҳнасида шу кунгача ўйналиб келган пьесаларнинг энг кучлиси, энг буюги», деб баҳолади… Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Tanlangan asarlar & Bahodir Karimov. Munaqqid haqida so’z

0_162433_50eac2d3_orig.pngСаҳифа   Вадуд Маҳмуд таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

   Вадуд Маҳмуд шахсияти ва фаолияти ҳақида гапирганда, энг аввало, шу пайтгача унга ҳар томонлама тўғри ва одил баҳо берилмагани, унинг мероси кенг миқёсда тарғиб ва тадқиқ этилмаганини айтиш керак. Филология фанлари доктори  Баҳодир Каримовнинг айни хусусдаги фиурига тўла қўшилган ҳолда, «Эзгу ишнинг кечи йўқ» деб ўйлайман. Davomini o'qish

Sen Turonning quyoshi eding… Mahmudxo’ja Behbudiyga bag’ishlovlar.

099011  Сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан Туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман  (Файзулла Хўжаев).  011  Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Ikki maqola: Yaxshi emas & Maorifimiz, nashriyotimiz

045   Ҳар миллат ўзини буюк кишилари билан исбот қиладир. Ҳозирги вақтимизда фахр қилатурғон кишиларимиз йўқ экан, бир оз тарихимиздагиси билан мақтанайлик. Бу мақтаниш бўш бир нарса бўлиб қолмас. Ўшал буюк кишиларни етишдирган ўлка ҳозир ҳам бор. (Баҳодир Каримнинг «Вадуд Маҳмуд ҳақида сўз» мақоласини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Siddiqiy-Ajziy. She’rlar & Vadud Mahmud. Turk shoiri Ajziy.

077
Саҳифа таниқли маърифатпарвар шоир, педагог ва файласуф Сиддиқий—Ажзий таваллудининг 150 йилигига бағишланади

   Шоирнинг асл исми Саидаҳмадхўжа бўлиб, Самарқандда туғилган. Шеърларига «Ажзий», достон ва насрий асарларига «Сиддиқий» деб тахаллус қўяди. Ота-боболари туркистонлик бўлиб, Амир Абусаид замонида, XV асрда Самарқандга кўчиб келиб қолган. Саидаҳмад 5—7 ёшларида отаси Ҳасанхўжа вафот этиб, дастлаб бобоси Алихўжа қўлида, сўнгроқ уста Абдулқаюм эшигида етимликда катта бўлади. Янгаси қўлида савод чиқаради. Илмни мустақил эгаллайди. Замондошлари унинг уқув-қобилиятини алоҳида таъкидлайдилар. Davomini o'qish

1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish