Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish
Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob
26 январ — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун
Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман; Davomini o'qish
Xayriddin Sultonov. Bir oqshom ertagi
18 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган кун
Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаваротдан эса «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?» дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» деб бақиришади. Davomini o'qish
Vadim Murodxonov. Ikki hikoya
Mas’
16 январ – Ёзувчи Вадим Муродхоновнинг таваллуд топган куни
Журналхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган Вадим Муродхоновнинг икки ҳикояси ҳам ўзига хос, дастлаб рус китобхонлари сазовор бўлган. Унинг “Уйга қайтиш”(“Приближение к дому”) ҳикояси, бир қарашда, олис юртдан уйига қайтган Темурнинг ички кечинмаларига бағишлангандай. Иккинчи – “Андрей Яновскийнинг бир неча ҳаёти” (“Несколько жизней Андрея Яновского”) ҳикоясида эса ижодкорнинг руҳий олами қаламга олинади… Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Shohsanam. Qissa. Uchinchi parcha
14 январ — Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Ёзувчи Орзиқул Эргашнинг икки қиссаси: «Олис юлдузлар»,»Шоҳсанам» (қайта ишланган нусхаси) ва ҳикоялари жамланган янгми китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Ёзувчи туғилган куни арафасида сизга қайта ишланган, инсонни гўзаллаштирадиган, кучли қиладиган азалий муҳаббат туйғуси билан йўғрилган қиссани тақдим этишни бошладик. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Shohsanam. Qissa. Birinchi parcha & To’y. Hikoyalar to’plami
Ёзувчи Орзиқул Эргашнинг икки қиссаси: «Олис юлдузлар»,»Шоҳсанам» (қайта ишланган нусхаси) ва ҳикоялари жамланган янгми китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Ёзувчи туғилган куни арафасида сизга қайта ишланган, инсонни гўзаллаштирадиган, кучли қиладиган азалий муҳаббат туйғуси билан йўғрилган қиссани тақдим этишни бошладик. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 6 parcha (Yakun)
8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги
Ушбу китоб — ҳаётга муҳаббатнинг ўзига хос шоирона ифодасидир. Анвар Обиджоннинг ўзи бу ҳақда: «Яшамоққа бўлган бу севгимнинг мавжудлигига аждодларим ва яқинларим билан боғлиқ асал-асал хотиралар ҳам сабабчи эканини турмушда қут-қут илғаб тураман», деб эътироф этади. … Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Donishmand Sizif. Roman. Uchinchi qism & Vatandan qudratli kuch yo’q
8 январь — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун
Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг икки асари: олдинроқ ёзилган «Бозор» романининг қайта ишланган нусхаси ва янги «Донишманд Сизиф» романидан иборат китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Китобдан ўрин олган иккинчи роман қаҳрамони, номидан ҳам кўриниб турибдики, жаҳон адабиётида машҳурдан-машҳур бўлган Сизиф образи. Муаллиф кенг оммалашган афсонавий-мифологик қаҳрамон мубтало этилган шафқатсиз қисмат орқали инсон, дунё, муносабатлар гирдоби ҳақида ўзига хос кузатишлари, ўйларини муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола этади. Davomini o'qish
Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar
28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish
Mirzo G’olib. G’azallar va ruboiylar
27 декабрь — мутафаккир шоир Мирзо Ғолиб таваллуд топган кун
Оташнафас шоир Мирзо Асадуллохон Ғолиб асли қадимдан Туркистон заминида истиқомат қилган ойбек уруғидан бўлиб, унинг бобоси Мирзо Қўқонбек Самарқанд амирзодаларидан бўлган отаси Турсунхон билан аразлашиб, XVII аср ўрталарида Ҳиндистонга бориб қолади. Мирзо Ғолиб ана шу кишининг ўғли Абдуллабек ва Бухородан Ҳиндистонга келиб қолган Хожа Ғулом Ҳусайннинг қизи Иззатуннисодан Агра шаҳрида туғилади. Маълум бўладики, ҳинд заминида туғилган бўлишига қарамай, Мирзо Ғолиб ота томонидан — самарқандлик, она томонидан эса — бухоролик. Бинобарин, уни нафақат ҳинд ва урду, балки ўзбек халқининг ҳам шоири дейишга ҳақлимиз. Davomini o'qish
Adam Mitskevich. She’rlar
24 декабрь — атоқли поляк шоири Адам Мицкевич таваллуд топган кун
Адам Мицкевич умрининг энг гуллаган чоғларини саргардонликда ўтказган бўлса ҳам, хаёлан доим эл-юрти билан яшади. Шоир ўз кўксида олиб юрган ватани унинг достонларида айниқса кўзгудек акс этиб туради. Шоирнинг охирги йирик асари – “Пан Тадеуш” (уни шеърий роман, ҳатто эпопея деб ҳам аташади) поляклар ниҳоят бир уя атрофида асаларидай бирлашиб, янги ва янгича ҳаёт бошлаганларига умид ва ишонч билан йўғрилган. Бу асарларни ўқир эканмиз, истеъдодли ижодкор қаламини юксак мақсад йўналтириб турсагина меҳнат меваси ҳеч сўлмас экан, дегимиз келади. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Alifbodan ham avval & Alpomish. O’zbek xalq dostoni
23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун
Адабиётда туйғулар ёш танлайди. Шоир, Носир, Ваъзгўй, Арзгўй… туйғулар бор. Бу туйғулар қачон келиб, қачон руҳимизни тарк этишни биздан сўрамайди. “Уй-жой, шароит қилиб олай, кейин бемалол ижод қиламан” деган режаларни адабиёт рад этади (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
