Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди. Davomini o'qish
Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Ne’mat Aminov. «Bir asr hikoyati»dan & Ne’mat Aminov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan adabiy davra (1987) & Adibga bag’ishlangan «Umr daftari» teledasturi
17 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун
Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish
Usmon Nosir. Unutmas meni bog’im & Ibrohim G’afurov. Qismatning ovozi
Усмон Носирий олдида бизнинг хеч узиб бўлмайдиган сўнгсиз қарзимиз бор. Ҳар сафар Усмон Носирни хотирлаганда, ҳар сафар унинг сўзидан — шеърлари ва достонларидан баҳрадор бўлганда, доим шу қарз мозийдан узатилган бир қўл каби одамнинг елкасидан тутади. Davomini o'qish
Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati
Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish
Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!
Азиз юртдошлар! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Шундай улуғ кунларга соғ-саломат етказгани учун меҳрибон Аллоҳга чексиз ҳамду санолар ва мақтовлар бўлсин! Ҳақ таолодан барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизнинг амалга ошишини илтижо қилиб сўраймиз. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин. Davomini o'qish
Kobayashi Issa. Xaykular va tankalar (Uchlik va beshliklar)
15 июнь — мумтоз япон шоири Кобаяси Исса таваллуд топган кун
Кобояши Иссанинг хоккулари содда тилда ёзилгани, маҳаллий шеваларнинг қўллангани ва суҳбат усулидан кенг фойдалангани билан ажралиб туради.Шоирдан улкан мерос: йигирма мингга яқин хокку (хайкай, хайку), бир неч йўл дафтари ва саноқсиз расмлар қолган. У Ятаро тахаллуси билан ҳам машҳур. Davomini o'qish
Tomas Mann. Tazarru.
6 июнь — Буюк олмон адиби Томас Манн таваллуд топган кун.
Шунга қарамасдан дўстлигимиз қанчалик мукаммал ривожланмасин, икковлон меҳмонхонани тарк этаётганимизда ҳам, бир-биримизни кўргани борганимизда ҳам биз шунчалик ишончли, инсофли ва тўғри эдик, шунда ҳам, барибир орамизда кўпинча нимадир рўй берардики, бу ўзига хос муносабатимиздаги улуғвор совуқликка қараганда уч карра ўзгача бўлиши лозим эди… Davomini o'qish
Aleksandr Pushkin. Sharqona ohanglar & Hazrati Muhammadning havoriysi & Dengizga
6 июнь — А. С. Пушкин таваллуд топган кун
Пушкиннинг Шарқ олами, Ислом дини ва Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га бўлган илиқ муносабати замондошларини ҳайратлантирарди. Дўстлари уни: “Муҳаммаднинг ҳаворийси” деб аташарди. Шоир шарқона одоб-ахлоқ фазилатларини акс эттириб, “Боқчасарой фонтани” асарини ёзди. Шундан сўнг унинг Ислом ва Қуръон, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га бўлган ҳурмат-эътибори янада ортиб борди. Бу муҳаббат шоирнинг “Қуръонга тақлид” асарини таълиф этишига сабаб бўлди Davomini o'qish
Federiko Garsia Lorka. She’rlar
5 июн — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун
Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi
Баҳодир Содиқ (1959-1980) ҳаёт бўлганда мана шу баҳор 65 ёшини қаршилаган бўларди. Оллоҳи Карим ажойиб инсон ва олим укамни раҳматига олган бўлсин!
Баҳодир Содиқов (1959 — 1980) 80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Xotira she’rlari
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Abu Abdulloh Ansoriy ruboiylari & Xoja Ansoriy munojoti
10 май — улуғ мутасаввуф Хожа Абдулло Ансорий таваллуд топган кун
Тасаввуфнинг йирик намояндаси Хожа Абдуллоҳ Ансорий фалсафа ва тасаввуфга оид “Кашф ул-асрор”” (“Сирлар кашфи”),“Илоҳийнома”, “Зод ул-орифийн” (“Орифлар йўл озиғи”), “Канз ус -соликин” (“Йўловчилар бойлиги”), “Қаландарнома” ва бошқа асарларни ёзган. “Муножот ва мақолот”, “Манозил ус-соирин” каби асарлари,айниқса машҳур бўлган.

