Xuan Karlos Onetti. Mahzuna

045      Хуан Карлос Онетти – Лотин Америка адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Temirchining tillolari

07    “Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоғозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди”, деб ёзган эди суюкли ёзувчи Неъмат Аминов бундан 20 йилча аввал нашр этилган ва падари бузруквори — халқ донишмандлигини мужассам этган уста Амин бобо Нуруллобой ўғли айтган нақллар жамланган “Бир аср ҳикояти” (“Темирчининг тиллолари”) китоби сўзбошисида. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’rlar

08029 март — атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 80 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

   Мен адабиётнинг халқ манфаатидан бошқа манфаати йўқ деб ҳисобловчилар сирасида тураман. Шоир ўз ичинигина тадқиқ қилиб шеър ёзса, доим муваффақиятли бўлмайди. Шоирнинг ичи жамият ҳаёти билан параллел келгандагина бу ўзини оқлайди. Шеър ҳаётдан орқада қолиши мумкин эмас. Агар шеър орқада қолса, умуман олдинга юриш бўлмаса керак, тахминимча (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан). Davomini o'qish

Shoir o’tdi. Ha, o’tdi-ya, shoir o’tdi & Shafoat Rahmatulla Termiziyga bag’ishlov

06    Шоир Шафоат Раҳмутулло Термизий вафот этди. Мен «шоир» сўзи олдидан бирон бир эпитет ишлатишни истамадим. Зеро, Шафоат ака  ШОИР эди.  Яратган унга тоза юрак ва беназир иқтидор ато қилган эди.  Шоир ўлими ҳақидаги хабарни эшитишим билан бир пайтлар Шафоат аканинг  ўзи битган сатр ўз-ўзидан тилимга келади:

Шоир ўтди. Ҳа, ўтди-я, шоир ўтди…

Davomini o'qish

Farog’at Kamol. She’rlar

033     27 март — шоира Фароғат Камол таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!

Бу шоиранинг шеърларида тунги ёмғирлар шивири, олислаб кетаётган болалик турналарининг ноласи, баҳор набадаси силкитиб турган пардалар ортидаги юракнинг гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай турган сирли манзаралари яширин. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’klam izhori. Badia

003     Эй, дўст!.. Сизнинг ҳам кўзларингизга олам кенгайгандай, атроф чирой очиб бораётгандай бўладими?! Сизнинг ҳам кўксингизга бир ширин нафас, бир тотли хўрсиниқ тўлгандай бўладими? Сизнинг ҳам ўйларингиз мастона-мастона бўлаётирми? Менда ҳам шундай… Ахир Баҳорга етдик, дўстижон, баҳорга етдик!!! Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Zaminga tutash antenna

05     Тошкентга илк бора келганида бу йигитчанинг кўзлари порлаб, ҳамиша шеър завқи билан жўшиб турар эди. Қанча шамоллар эсиб ўтди, қанча булутлар босиб ўтди, қанча айқирган сойларни кечиб ўтди, қанчадан-қанча ўтли шеърий сатрлар дунёга келди, Саъдулла ҳамон ўша-ўша виждон амри билан яшайди, илҳом амри билан шеър бўстонларига киради. Davomini o'qish

Abdulla Oripov kitoblari taqdimotiga taklif etamiz

09     Устоз  Абдулла Орипов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24 март куни соат 15.00 да шоиркорнинг 2015 йилда нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда таниқли шоирлар, адабиётшунос олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. Миллий шеъриятимиз ихлосмандларини учрашувга таклиф этамиз. Davomini o'qish

Nodir Jonuzoq. She’rlar.

077Шоир Нодир Жонузоқни 40 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!

     Шоир ким? Шеър нима учун ёзилади? Ҳақиқий шеър қандай бўлиши лозим? Бу саволларга ўтган йиллар мобайнида кўп жавоб излаганман. Ҳар гал жавоб топгандай бўламан-у, бироз ўтиб, фикримдан қониқмайман. Ўйлаб қарасам, шеър ёзаман дея, сўзларни кўп увол қилибман — гуноҳидан қўрқаман энди. Ҳарҳолда, шеър ёзиш шунчаки эрмак ҳам, панд-насиҳат ёки тарғибот қуроли ҳам эмас. Ижод – шоирнинг ўзига ҳам бўйсунмайдиган фавқулодда зиддиятли жараён. Бу ҳолат осмону-фалакка ўрлаётган қуюнга ўхшайди: шоирни бир лаҳза юксакка олиб чиқиб, у бехабар бўлган уфқларни кўрсатади (Нодир Жонузоқнинг «Ўзим ҳақимда» бадиасидан). Davomini o'qish

Begali Qosimov. Ismoil Gasprinskiy

032Жадидлик ҳаракати асосчиси Исмоилбек Гаспринский  таваллудининг 165 йиллиги олдидан

    Икки йил аввал ЮНЕСКО  ташкилоти томонидан 2014 йил  Исмоил Гаспирали йили деб эълон қилинган эди.  Бу йил эса  турк жадидчилиги асосчиси таваллудининг  165  йиллиги нишонланмоқда.  Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ilohiy diydor yoki bir g’azal sharhi.

0452016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
 

     Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» — ғавғо, тўполон дегани. Хўш, нима учун шоир «Ўн саккиз минг олам ошуби» дейди? Davomini o'qish