Vafo Fayzulloh. Azaliy hikmatni izlab…

034Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги олдидан

    Мустамлака даврида, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирлар қатағонга учраганида зулмдан қочиб, хорижда жон сақлаган ватандошлар кейинчалик шоир сифатида Эркин Воҳидни эътироф этишган экан. Ҳақли эътироф. Зеро, етмишинчи йиллар бошидаги “Ўзбегим” қасидаси шоирнингина эмас, ўзбек шеъриятининг ютуғи эканини, миллатнинг ўзлигини баралла тарона қилганини, ўзбекона кўнгилни кўтарганини унутиб бўладими?! Davomini o'qish

O’zbek she’rida Qrim dardi.

00118 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.

  Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга  арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда)  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ahmadjon Quronbekov. Alloma

03415 май – Манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги Алибек Рустамов (1931-2013) таваллудининг 85 йиллиги

    Замонамизнинг теран билимли ва зукко тилшунос олими, Алишер Навоий асарлари тилининг истеъдодли тадқиқотчиси академик Алибек Рустамов баракали умр кўрди, умрининг энг сўнгги дамларини ҳам зое кетказмади. Инсон бу дунёга омонат, бир кун келиб боқий дунёга сафар қилади, фақат яхши амаллари ва ёзган китоблари барҳаёт қолади. Шу маънода домланинг сўнгги — “Ҳазрати Навоийнинг маънавий ва суварий шароблари” (“Наврўз”, 2013) китоби унинг умрбоқийлигига дахлдордир. Davomini o'qish

O’ljas Sulaymonov. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

041Атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги олдидан

    Шоир шеъриятидаги қаҳрамонлар — ғурурли, ўз қадрини биладиган, айни вақтда, ўзганинг ҳам қадрига етадиган шахслардир. Улар феъли кенг, танти, фалсафий мушоҳадаларга мойил, чапани ва жўмард кишилар суратида ёрқин бўёқлар, кучли шеърий тимсоллар воситасида жозибадор тасвирланган. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. She’rlar va doston

002Шоир Икром Отамуродни  65 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!

Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги  кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Davomini o'qish

Xoldor Vulqon. She’rlar

0033 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун

   Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish

Vosil Qobulov. Kundaliklardan & Qudrat Do’stmuhammad. Umr lahzalari

055Академик Восил Қобулов таваллудининг 95 йиллиги олдидан

     Мен одамлар билан қучоқлашиб кўришар эмишман. Бу менинг обрўйимга тўғги келмас эмиш. Жавоби: мен эмас, мен билан шундай кўришадилар… Davomini o'qish

Батыр Закиров: Неспетая песня. Музыкальный фильм (1987).

06726 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Ботир Зокиров учун эса санъат қисмат эди. Бундай зотлар асрлар давомида бир келади. Ўша бир келганида инсониятнинг маданий тараққиётида ўз муҳрини босиб кетишга улгуради. Башарият тарихининг гувоҳлик беришича, бундай Инсонлар бу дунёга нима учун келганларини турфа тиканлару дўнгликлардан иборат қисқа умридаёқ исботлаб, инсониятга ўз қўшиғини қолдириб кетишаркан. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Uilyam Shekspir.Matn va Video

011

2016 йилнинг 23 апрел, яъни бугун Шекспир вафот этган кунга 400 йил тўлди

   Шекспирни тадқиқотчилар бир овоздан «буюк қалбшунос» деб аташган. Дарҳақиқат, инсон қалбини тушунишда, қалбнинг инжа туйнукларида яширинган сир-саноатни ошкор этишда Шекспирга тенг келадиган адиб кам топилади. Даҳо асарларини ўқиб тушуниш, ҳазм қилиш осон эмас. Лекин ўқилгач улар бир умрлик ҳамроҳ, сирдош дўстга айланадилар. Даҳога сирдош бўлиш эса нечоғлик бахт. Davomini o'qish

Aleksandr Blok. She’rlar

034    Улуғ рус шоири Александр Блок ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеъриятида ўз аксини топди. Классик адабиёт руҳида тарбияланган Александр Блокда «янги адабиёт» таъсири кучли кечади. У бутунлай янги, қудратли сўз санъаткорига айланади. Шоир қолдирган улкан адабий мерос теранлиги билан умумбашарий аҳамият касб этади. Davomini o'qish