Хуршид Даврон ўзбек шеъриятида ноёб, ўз мавзу ва мақсадига эга шоир. У бекордан бекор ўзбек тарихига мурожаат этгани йўқ. Тарихни саҳифалагани сари у катта — ўзбек халқининг фарзанди эканини бутун вужуди билан ҳис этди. Бундай тарих яратган халқ кимникидир қўлида таслиму тобе бўлиши мумкин эмаслигига иймон келтирди.Унинг «Баҳордан бир кун олдин» шеърий мажмуаси ўзининг бир руҳга, озодлик ва эркинлик, мустақиллик ва иймони бутунлик руҳига бағишлангани билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Bo'lim: Adib kitoblari
Xurshid Davron asarlari
Xurshid Davron. «Qoratog’ daftari» turkumidan & Bahordan bir kun oldin
18 май — Қирим татарлари она юртларидан қувғин қилинган кун
Бундан 73 йил муқаддам айни шундай баҳор кунларида Қирим татарлари бир кечанинг ўзида юк вагонларига ортилиб, олис юртларга олиб кетилди. Aрхивда сақланаëтган ҳужжатларга кўра¸ 1944 йили қиримлик татарларнинг 183 минг 155 нафари бадарға қилинган. Шундан 151 минг 136 нафари Ўзбекистонга жўнатилган. 2009 йили депортациянинг 60 йиллиги нишонланган кунларда Қрим татарлари сургундаги ватанга айланган Ўзбекистондан миннатдорлик рамзи ўлароқ Оқмачитда ҳайкал тикладилар. Davomini o'qish
“Xurshid Davron ijodining ma’naviy-ma’rifiy ahamiyati” mavzusida respublika ilmiy-nazariy anjumani ma’ruzalari
Бир йил аввал — 2022 йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан шоир таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилди. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. To’rt yulduz shu’lasi
Кеча — 19 октабр куни «Factor books» нашриёт уйи томонидан «Ikar» лойиҳаси доирасида нашр этилган китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Фаcтор Боок” нашриёти томонидан чоп этилган ИКАР китоблар тўплами муаллифлари Усмон Азим, Хуршид Даврон, Мурод Муҳаммад Дўст ва Эркин А’зам оқшомнинг бош қаҳрамонлари бўлишди. Davomini o'qish
«Factor books» nashriyotining «Ikar» loyihasi: Murod Muhammad Do’st, Usmon Azim, Erkin A’zam va Xurshid Davron
Мана шу телеграм саҳифасида нашр ҳақида ва унга буюртмалар бериш ҳақида барча маълумотлар берилган: https://t.me/ikar_factor Davomini o'qish
«Factor books» nashriyotining «Ikar» loyihasi: Murod Muhammad Do’st, Usmon Azim, Erkin A’zam va Xurshid Davronning asarlaridan iborat, bir qutiga joylangan 4 kitob
Мана, ниҳоят «Factor books» нашриётининг «Икар» лойиҳаси: Мурод Муҳаммад Дўст, Усмон Азим, Эркин Аъзам ва каминанинг асарларидан иборат, бир қутига жойланган 4 китоб қўлимга келиб етди. 25 йилдан кейин нашр этилган биринчи китобимни кўриб бошим осмонга етди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm
Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish
Mumtoz yapon she’riyati to’plami: «Dengiz yaproqlari»dan namunalar & Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal
«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988
Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).
Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Tun, beva ayol va derazadagi soyalar & Bolalikning ovozi
Шоир севимли ва гўзал аёллар, теримчи қизларни… сокин самимият билан тасвирлайди. Унинг бевалар ҳақидаги шеърлари ҳам ажойиб хусусиятларга эга. Ҳозирги кунда энг ёш классик беваларнинг ёши элликдан ошиб қолди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir orzum bor yuragimda ko’zlari o’ychan & To’marisning ko’zlari
Аввалги тўпламларимдан олинган ва сўнгги йилларда ёзилган бир неча шеърларим куни-кеча «Китоб дунёси» газетасида чоп этилди. Уларни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Shahardagi olma daraxti» to’plamidan & Kamola Botirova. Poetik obrazlar jilosi
Шеърият туйғулар гулшанидир. Биз Хуршид Давроннинг Ватан, табиат, жамият, садоқат, ишқ ҳақидаги шеърларини ўқиганимизда қалбимиз шу гулшандан таралган нафосат ифори билан тўйингандай бўлади… Davomini o'qish