Fyodor Dostoyevskiy. Mas’uma & Oq tunlar. Radioqissa

067Гап шундаки, бу ҳикоя ҳам, кундалик ҳам эмас. Бундан бир неча соат илгари ỹзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилган жувоннинг эри қандай холатдалигини тасаввур қилиб кỹринг: стол устида хотинининг жасади. Эсанкираган эр ҳали хаёлини йиғиб ололмаган. У «хаёлини бир нуқтага жамлаш», содир бỹлган воқеанинг маъносига етиш учун у хонадан бу хонага сарсари юради. Қолаверса, ваҳима касали, ỹзи билан ỹзи гаплашиш хасталиги ҳукм ỹтказа бошлаган. Ỹзи билан ỹзи гаплашиб, гỹё содир бỹлган ҳодисани баён қиляпти, аслида эса воқеани ỹзи учун ойдинлаштиряпти. Davomini o'qish

Tohir Malik xotirasiga bag’ishlov & Xurshid Davron. Tohir Malik haqida muxtasar so’z

099Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли публицист ва таржимон Тоҳир Малик – Тоҳир Абдумаликович Ҳобилов 2019 йил 16 май куни оғир хасталикдан сўнг 73 ёшида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. Jum’a qandoq kun? & Tohir Malik. Hamza

086 март — Ҳамза таваллудининг 130 йиллиги

Ҳамза 1928 йил 25 сентябрда бир дўстига йўллаган мактубида ҳаётининг хавф остида қолганлигини айтиб, «пичоғимнинг гулдастаси синмасун эди. Ул иғвогарларнинг тегишлик чораларини кўрмасликлари яна бир зарба бермай қолмас», деб ёзади. Кўп ўтмай, 1929 йил 18 мартда эса Ҳамза ваҳшийларча ўлдирилади. Бу ишда сиёсий кучлар ҳам иштирок этганига шубҳа йўқ. Davomini o'qish

Tohir Malik. Fitrat & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild

04   Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс адабиётларини, адабиёт назариясининг чуқур билимдони эканига ишонамиз. Davomini o'qish

Tohir Malik. Davron. Qissa & Tohir Malik «Hayot va Xayol yo’llari» teledasturida

0_14b108_f1209ed8_orig.png27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун

   Таниқли   адиб Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish

Yangi kitob: «Tohir Malik gurunglari»

Ashampoo_Snap_2017.03.13_23h15m50s_003_.png    “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган мазкур китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда устоз ва шогирднинг турли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг сўзларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob & Tohir Malik. Til va dil birligi

Ashampoo_Snap_2017.03.01_22h15m15s_004_.png10 март — Шоир ва таржимон Садриддин Салим Бухорий хотираси кун

     Умид улки, азиз биродаримиз Садриддин ҳожига жаннат фароғати хушхабари етгандир. Сўнгги нафас иймон калимаси билан чиқар экан, саломат иймон билан, юздаги иймон нурлари билан Яратган ҳузурига бориш улуғ саодатдир. Садриддин Салим Бухорий билан замондош қилган Аллоҳ-таолога шукрлар қилган ҳолда, муножот қиламизки: Эй Аллоҳим, суюкли банданг Садриддин ҳожига берган неъматларингни барча қалам аҳлига бер, унинг йўлини барча ижодкорга бер… Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Tohir Malik. Uch hikoya

Ashampoo_Snap_2016.12.15_00h29m00s_003_.png27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги.

   Ўзбек адабиётининг таниқли адибларидан бўлмиш Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish

Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq

Ashampoo_Snap_2016.12.14_23h32m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.

   Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish

Mashrab Boboyev haqida uch xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.15_15h11m30s_003_.png    Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish

Tohir Malik. Sevgining joni

002     Номус инсон қалбидаги буткул эҳтиросларнинг энг кўрками бўлмиш севгининг жонидир. Ҳа, энг асл гўзаллик — номусда. Инсон ақлининг пойдевори ҳам номус. Номус туйғуси туғма бўлади. Шу учун халқда «номусингни болалигингдан бошлаб асра», деган ҳикмат бор. Davomini o'qish