Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Uchinchi qism.

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_e.pngМашҳур мутафаккир, нақшбандия тариқати раҳнамоларидан бири Хожа Аҳрори Вали таваллудининг 610 йиллиги олдидан

  Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз.

Ботирхон Валихўжаев
БУЮК МАЪНАВИЙ МУРШИД
Учинчи қисм
09

ХОЖА АҲРОРНИНГ ШУҲРАТЛИ МУХЛИСЛАРИ

 Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз.


НУРИДДИН АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ

045 НУРИДДИН АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ (1414–1492) – машҳур тожик шоири ва мутафаккири Хуросонда нақшбандия тариқатининг пешволаридан бўлиб, Хожа Аҳрор билан шахсан танишиб, Хожа ҳазратларини «каъбаи мақсуд» деб билиб, у киши билан Ҳирот, Самарқанд, Андижон ва Тошкандда бир неча марта учрашиш шарафига муяссар бўлган эди.
Абдураҳмон Жомийнинг Хожа Аҳрор билан муносабатларини ёритишда профессар Аълохон Афсаҳзод ва профессор А.Н. БолдиРев кейинги йилларда самарали меҳнат қилиб, ўз мақола ва рисолаларида бу ҳақда анча муҳим аҳамиятга эга бўлган мулоҳазаларни баён қилганлар. Шундай бўлса-да, бу ўринда Хожа Аҳрор ва Абдураҳмон Жомий ўртасидаги муносабат ҳақида айрим мулоҳазаларни баён этиш мақсадга мувофиқдир.

Абдураҳмон Жомий Хожа Аҳрорни қачондан бери танийди, у билан қандай учрашган, деган саволлар жавоб кутади, албатта. Бу саволларга юқорида эслатганимиз алломалар жавоб айтганлар, бу масалани ёритганлар. Шундай бўлсада, қуйидагиларни баён этишни маъқул деб билдик. Бизнингча, Абдураҳмон Жомийнинг Хожа Аҳрор билан сиртдан танишуви Саъдиддин Қошғарий билан қилинган мулоқотлардан бошланган кўринади. Чунки Абдураҳмон Жомий 1451–1452 йилда Самарқанддан Ҳиротга Келади ва бу ерда нақшбандия тариқатининг нуфузли намояндаси бўлган Саъдиддин Қошғарийдан тасаввуф бўйича таълим олиб, Саъдиддин Қошғарийни нақшбандия соҳасида ўзига пир деб қабул қилади.

Абдураҳмон Жомий унинг наздида хожагон тариқати силсиласини ўрганар экан, Саъдиддин Қошғарий унга ўша вақтда бу силсиланинг кўзга кўринган вакили, ўзининг Самарқандда танишган дўсти ва ҳаммаслаги Хожа Убайдуллоҳ – Хожа Аҳрор ҳақида ҳам сўз юритган кўринади. Саъдиддин Қошғарийнинг Хожа Аҳрор ҳақидаги ҳикоялари Абдураҳмон Жомийда унга нисбатан ғойибона эътиқодни ҳам шакллантирган кўринади. Чунки Саъдиддин Қошғарий вафот этгач (1456), Абдураҳмон Жомий хожагон тариқатининг бошқа намояндаларига эмас, балки Хожа Аҳрорга интилади ва 1460 йилда Хожа Аҳрор Ҳиротга борганда у билан биринчи марта мулоқотда бўлади. Шунда у пири Саъдиддин Қошғарий ўрнида Хожа Аҳрорни ўзига маънавий пир деб қабул қилади ва уни ўзи учун «каъбаи мақсуд» – мақсуд каъбаси деб эътироф этади. Бунинг сабаби шундан иборат бўлса керакки, Абдураҳмон Жомий Хожа Аҳрор қарашлари билан Саъдиддин Қошғарий қарашлари ўртасида умумийлик борлигини кўрди. Шу билан бирга уларнинг ўз дунёқараши, фалсафий ва ижтимоий-сиёсий ақидаларига ҳамоҳанглигини ҳам ҳис этди. Хусусан, Хожа Аҳрор таълимотида «ал-фақру фахри» (фақирлик фахримиз) ғоясининг Кенг кўламда тушунилгани ва талқин этилгани Абдураҳмон Жомийга ниҳоят маъқул тушган кўринади. Шунинг учун ҳам у ўзининг «Туҳфат ул-аҳрор» достонидаги Хожа Аҳрорга бағишланган бобда бу масалага алоҳида диққатқилиб, бундан олдин ҳам Келтирганмиз қуйидаги байтларни битган эди:

Зад ба жаҳон навбати шоҳаншаҳй,
Кавкабаи фақри Убайдуллаҳй.
Он ки зи ҳуррияти фақр огаҳ аст,
Хожаи Аҳрор – Убайдуллаҳ аст.

Мазмуни:

Жаҳонга шаҳаншоҳлик навбати етди,
Убайдуллоҳ фақри ҳашаматининг.
Фақрнинг ҳурриятидан огоҳ зот – бу
Хожа Аҳрор Убайдуллоҳ бу.

 Кўринадики, Абдураҳмон Жомий «Фақри Убайдуллоҳи» — Убайдуллоҳ талқинидаги фақр-фақирлик ва «фақрнинг ҳуррияти» – озодлигидан огоҳ хабардорликнинг билимдони Хожа Убайдуллоҳдан фахр билан сўз юритади. Бу масаланинг кўлами шунча кенгки, у жувонмардлик — футувват сифатлари ва ўзини фуқаро манфаатлари учун бағишлаш ҳамда бошқа олижаноб инсоний фазилатлар – камтарлик, ҳиммат, карам, саховат, юмшоқлик, одиллик билан ҳам боғланадики, буларнинг ҳаммаси Абдураҳмон Жомийнинг кўпгина асарларида ниҳоятда катта бадиий маҳорат билан тасвирланган. Шу билан бирга бу масала адолатсизлик ва зулмга қарши кураш ғоясини ҳам ўз ичига қамраб олади. Абдураҳмон Жомий ўзининг «Силсилат уз-заҳаб» (Олтин занжир), «Туҳфат ул-аҳрор» (Аҳрорга туҳфа), «Сибҳатул аброр» (Яхшилар тасБеҳи), «Юсуф ва Зулайҳо», «Хирадномаи Искандарий» достонларида Хожа Аҳрор ҳақида самимият билан сўз юритди. Ҳатто 1484 йил декабр ойида, яъни Хожа Аҳрор ҳаётлиги вақтида унга қарата шундай Деди
:
Ба ту шамъи равшандилон зинда бод!
Бар офоқ нури ту тобанда бод!

Мазмуни:

Сенинг-ла кўнгли ёруғ кишиларнинг шамъи ҳамиша порласин!
Бутун офоқ — дунёда сенинг нуринг порласин!

Бу ҳол ўз асрининггина эмас, балки асрлар ва халқларнинг мутафаккир ҳамда адиби бўлмиш Абдураҳмон Жомийнинг Хожа Аҳрор таълимоти моҳиятини нақадар чуқур англай олгани ва юқори баҳолаганидан далолат беради.
Шунинг учун Абдураҳмон Жомий бу табаррук зотнинг ҳузурига шошилар, унинг суҳбатларидан баҳраманд бўлишга интилар эди. Жумладан, Абдураҳмон Жомий 1465 йилда олти ой Самарқандда яшаб, Хожа Аҳрор билан мулоқотда бўлган. Ривоят қилишларича, бу вақтда Абдураҳмон Жомий Мирзо Улуғбек мадрасасидаги ҳовлига кираверишдаги бир ҳужрада яшаган. Абдураҳмон Жомий Хожа Аҳрор билан унинг Хожа Кафший маҳалласидаги, Мотриддаги уйларида учрашган ва суҳбатда бўлган. Шу билан бирга Хожа Аҳрор ҳам ўз навбатида, Абдураҳмон Жомий яшаган Мирзо Улуғбек мадрасаси ҳужрасига ташриф буюрган. Бу мадраса ҳужраларини қурган ота-боболаримиз Абдураҳмон Жомий яшаган ҳужранинг деворида чиройли қилиб ёзилган қуйидаги байтни ўқиганлар:

Ин мақомест, ки манзилгоҳи Чомий будааст,
Чои омадшуди Аҳрори киромий будааст.

Мазмуни: бу ҳужра Абдураҳмон Жомийнинг манзили — яшайдиган жойи, ҳурматли Аҳрор (Хожа Аҳрор)нинг борди-Келди қиладиган жойи бўлган экан.

Кейинчалик эса бу ёзувлар нима сабабдандир (эҳтимолки, таъмир вақтидадир ёки қаровсизлик натижасидадир Девор сувоқлари тушиш туфайлидир) йўқолиб Кетган.

099 Абдураҳмон Жомий 1467 йилда Марвда, 1479 йилда Самарқанд, Тошканд ва Андижонда Хожа Аҳрор билан мулоқотда бўлган. Муҳими шундаки, Абдураҳмон Жомий ўша даврда Алишер Навоийнинг хоҳиши билан тасаввуф тарихига доир йирик асари «Нафаҳот ул-унсмин ҳазарот ул-қудс» (Ошноликнинг ёқимли ҳидлари ва покизалик маскани)ни тузар экан, тасаввуфнинг замонасида энг машҳур вакили сифатида Хожа Убайдуллоҳ – Хожа Аҳрор зикрига алоҳида боб ажратади. Шунинг билан бирга Мавлоно Яъқуб Чархий ва Сайид Қосим Анворга бағишланган бобларда ҳам Хожа Аҳрордан эшитган ҳикоя ва ривоятларини келтиради.

Абдураҳмон Жомий Яъқуб Чархий бобида Хожа Аҳрорнинг ҳикоя қилишдаги маҳоратидан сўз юритиб, «гарчи Яъқуб Чархийнинг оламдан ўтганларига анча бўлган бўлса-да, аммо Хожа ҳазратларининг ҳикоялари туфайли Яъқуб Чархий менинг кўз ўнгимда тирик сиймо сифатида гавдаландилар. Менинг Хожа ҳазратларига бўлган иродатим янада кучайди», – деб эътироф этади. Бунда Абдураҳмон Жомийга ишонмай иложимиз йўқ. Яна, шу бобда келтирилган қуйидаги эътирофда Хожа Убайдуллоҳнинг бошқа бир фазилати намоён бўлади: «Мавлоно Яъқуб айтурдиларки, – деб ҳикоя қилади Абдураҳмон Жомий, – (бу сўзларни эшитган киши тилидан) азиз устоз суҳбатига келгувчи толиби илм Хожа Убайдуллоҳга, яъни пилик ва ёғи тайёрланган чироққа ўхшаши лозим, чунки уни гугурт билан ёқиш қолади, холос (Чомй. Осор, ч, XIII. Душанбе, «Адиб», 1990, саҳ. 69).
Бунда Хожа Аҳрорнинг жуда ажойиб фазилати – устоздан бирор нарсани ўрганиш учун ўзини доим тайёр ҳолга Келтириш, яъни ўрганишга чанқоқ бўлганлик сифати алоҳида таъкидланади. Бу эса ибратлидир. Чунки ана шундай фазилатга эга бўлган толиби илмгина устоздан баҳраманд бўла олади ва устоз ҳам у билан қилган суҳбатидан қониқиш ҳосил қилади. Қани энди, ҳозирги толиби илмларимизнинг ҳаммасида ҳам шу фазилат ёр бўлиб, мукаммал билим олишга муштоқ, илм, ўрганишда, ҳунар ўрганишда Хожа Убайдуллоҳдек чанқоқ толиб, талабгор бўлсалар…

Абдураҳмон Жомий шу асаридаги Амир Сайид Қосим Анвор Табризийга бағишланган бобда ҳам Хожа Убайдуллоҳни Маҳдумий Хожа Носириддин Убайдуллоҳ тарзида тилга олиб, у кишининг тилидан Сайид Қосим Анворнинг Хожа Баҳовуддин Нақшбанд билан Абевард шаҳрида учрашиб, у кишининг тариқатини маъқуллагани ва унга эътиқод қилгани ҳақидаги ҳикоясини Келтиради.
Бундан кўринадики, Абдураҳмон Жомий «Нафаҳот ул-унс»да бевосита Хожа Убайдуллоҳга алоҳида бобни ажратиш билан чекланмасдан, балки бошқа алломалар тўғрисида сўз юритганда Хожа ҳазратлари ҳақида айтилган ижобий фикрларни Келтиради. Бу билан Хожа Аҳрор ҳаёти ва фазилатларини янги лавҳалар била бойитади. Бу жиҳатдан Хожа Убайдуллоҳнинг толиби илм сифатидаги фазилатига ишора қилиниши ниҳоятда муҳим ва ибратлидир. Хожа Аҳрор ва Абдураҳмон Жомийнинг шахсан мулоқотлари орасида ва кейин ҳам ўзаро нома ёзишлари муттасил давом этади.

Турли муносабат ва мавзуларда ёзилган бу номаларида Хожа Аҳрор ҳам, Абдураҳмон Жомий ҳам охирида «ал-фақир» деб ўз номларини ёзардилар. Қанчалик ибратли! Шогирд ўз устозига хат ёзганида шундай имзо Чекиши маълум маънода табиий кўринса-да, аммо устознинг шогирдига ёзган мактубида ҳам шундай ёзилиши шогирд олдида ўзини фақир тарзида эслатиши бу юксак маданият соҳиби бўлишни, балки ўзгаларни (ким бўлишидан қатъий назар) ўзидан устун қўйиб, ҳурматини жойига келтиришдан далолат бергувчи олижаноб инсоний фазилатдир. Шуларни назарда тутиб, Хожа Убайдуллоҳнинг Абдураҳмон Жомийга ёзган битта мактубининг асл матни ва таржимасини муҳтарам ўқувчилар диққатига ҳавола этамиз.

«Баъд аз арзи ниёз марфуъ он ки илтимос аз хидмати шумо онки гоҳе худро ба шарафи мулозамати хидмати мавлоно Алишер мадҳали отифат расонида, инфақирро ба хотири шарифи эшон ба ёд оварда илтимос кунед, ки холисан ли вачҳи субҳона ҳеч дағдаға ва фикр накунанд дар расонидан ончи мебояд расонд пеши ҳазрати салтанатшиорй чи фоида расониданд он чи хайри муслимин аст. Ба ҳақиқат хайр дорини он ҳазрат аст В-ас-салом. Ал-фақир Убайдуллоҳ» (А. Чомй. Номаҳо. Душанбе, «Дониш», 1989, 319–320 б., араб ёзувида).

Таржимаси: Илтижо билан мурожаатимиздан мурод шулки, Сиздан илтимос шулки, баъзан ўзингизни меҳрибонлик манбаи муҳтарам мавлоно Алишер ҳузурига етказиб, бу фақирни ул жанобнинг тариф хотирига келтириб, илтимос қилингким, худо ҳурмати учун салтанат фармонлиғ ҳазратлари ҳузурида холисан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни бажаришда ҳеч қандай дағдаға ва фикр қилмасинлар. Қандай фойда келтираолсалар, у муслимлар манфаатига йўналтирилган бўлади. Ҳақиқатдан яхшилик ва манфаат Келтириш бу ҳазратнинг одатидир. В-ас-салом. Ал-фақир Убайдуллоҳ».

Бу мактуб 1475–1476 йиллардан Алишер Навоийда Султон Ҳусайн Бойқаро саройида хизмат қилишдан бирваракайига истеъфо бериш кайфияти пайдо бўлган вақтларда ёзилган. Бу хабар Ҳиротдагина эмас, балки Самарқандда ҳам тарқалган, Хожа Убайдуллоҳ Алишер Навоий каби зотнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам сарой хизматида бўлиши зарурлигини Сезиб, уни бундай ниятдан қайтариш мақсадида унинг ўзига (бу хат кейин келтирилади) мурожаат қилиш – хат ёзиш билан қаноатланиб қолмай, балки Абдураҳмон Жомийга ҳам юқорида келтирилган мактубни ёзиб, Жомийнинг бу ишларга аралашуви лозимлигини уқтирган. Бу мактубдан Хожа Убайдуллоҳ фуқаро манфаатларига тегишли бўлган ҳар қандай ишни бажаришга тайёрлиги кўзга ташланади. Шу билан бирга мактубда Алишер Навоий «меҳрибонлик манбаи муҳтарам мавлоно Алишер» тарзида эслатилганки, бу ҳам Хожа Убайдуллоҳнинг Алишер Навоийга бўлган муносабатини яна бир карра очиқ намойиш этади.
Шуни ҳам эслатиш лозимки, Абдураҳмон Жомий Хожа ҳазратлари билан мулоқот қилиш ёки уларга номалар ёзиш билан қаноатланиб қолмаган. Балки у тасаввуф, хусусан, хожагон тариқати, жумладан, Хожа Убайдуллоҳ ақидаларини чуқур ўзлаштириб ўзи уларга амал қилди ва бу ақидаларни ўзининг илмий ва бадиий меросида тарғиб ҳам қилди. Шунинг учун жуда кўп ҳолда Абдураҳмон Жомий ва Хожа Убайдуллоҳ фаолияти ҳамда фазилатларида ўхшашликлар кўзга ташланади. Абдураҳмон Жомий ёзади:

Роҳату ранж бувад гузарон,
Ранж каш баҳри роҳати дигарон.
3-он ки бошанд ба мазраъи уМед
Ранжи ту тухми роҳати жовидон.

Мазмуни: Роҳат ҳам, ранж ҳам ўтгувчидир. Бошқалар роҳат қилсин деб Сен ранж чеккил. Чунки сенинг ранжларинг умид экинзорида абадий роҳат уруғидир.

НИЗОМИДДИН АМИР АЛИШЕР НАВОИЙ

023 НИЗОМИДДИН АМИР АЛИШЕР НАВОИЙ (1441-1501) – улуғ ўзбек шоири ва мутафаккирининг Хожа Убайдуллоҳ билан муносабатларини ёритиш қамрови кенгдир. Чунки у Алишер Навоийнинг умуман нақшбандияга муносабатини аниқлашни ҳам тақозо этади. Бу эса алоҳида ва жиддий тадқиқотни талаб қилади. Шунинг учун биз бу масаланинг айрим томони ҳақида мулоҳаза юритмоқчимиз. Бу эса Алишер Навоий ва Хожа Убайдуллоҳ ўртасидаги муносабатларнигина назарда тутади. Шундай экан, Алишер Навоий Хожа Убайдуллоҳ билан бевосита мулоқотда бўлганми? Уларнинг муносабатлари қандай тарзда давом этган? – қабилидаги саволларнинг бўлиши табиий.
Бизнингча, бу масалани аниқлашда Алишер Навоийнинг ўзи кўмаклашар деган умиддамиз.

Маълумки, Алишер Навоий Абу Саъид Мирзонинг Хуросондаги ҳукмронлиги даврида Ҳиротда эди ва маълум муддат унинг саройида хизматда ҳам бўлди. Аммо кейинчалик Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ибораси билан айтганда, «билмон Не жарима била султон Абу Саъид Мирзо (Навоийни) Ҳиридин ихрож қилди. Самарқандга борди». Бу воқеанинг содир бўлган йили ва асосий сабаблари ҳақида ҳалигача турли-туман мулоҳазалар баён этилади. Бу масалага мурожаат этганларнинг ҳаммасини Бобурнинг «билмон Не жарима била… Ҳиридин ихрож қилди» сўзлари қизиқтирди ва ўша «жарима» – гуноҳ нимадан иборат эканлиги ҳар хил талқин қилинди. Биз ҳам бу масалага ойдинлик киритувчи аниқ далилларга дуч келмаганимиз учун «жарима»ни шарҳлашни назарда тутмаймиз.

0111 Бизни қизиқтирган масала – Алишер Навоийнинг Ҳиротдан ихрож қилиниши муносабати билан тезлик билан бу шаҳардан чиқиб Кетиш зарурияти туғилгани ва қаерга бориш мумкинлигина баён этган бир маснавийдаги мулоҳазалардирки, ундаги ишоралар биз шуғулланаётганимиз масала билан – Алишер Навоий ва Хожа Убайдуллоҳ муносабатларини аниқлаш билан алоқадор деб ўйлаймиз. Бу маснавий Алишер Навоий томонидан отахони Саъид Ҳасан АрдаШерга ёзилган. Унинг ёзилиш жойи ҳақида турли хил мулоҳазалар баён этилган: айримлар уни Машҳадда, баъзилар Самарқандда ва ниҳоят бир гуруҳ навоийшунослар Ҳиротда ёзилган деган фикрдалар. Маснавий билан жиддийроқ танишганда шу нарса маълум бўлдики, у Навоийнинг ногаҳоний тарзда Султон Абу Саъид мирзо томонидан Ҳиротдан ихрож қилингани тўғрисида кўрсатма маълум қилинган вақтда Ҳиротдан узоқда бўлган отахони Саъид Ҳасан Ардашерга ёзилган бўлиб, унда отахоннинг Келишини ҳам кутмай Тезлик билан Ҳиротдан кетиш зарурияти пайдо бўлгани, бу вақтдаги ўзининг кайфияти ва ҳолати ҳамда қайси томонга бориш нияти борлиги баён этилган. Шундай қилиб, маснавий Ҳиротда ёзилган Дегувчиларни қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз.

Демак, маснавий Ҳиротдан ихрож қилинган Навоийнинг Самарқандга кетишга ихтиёр қилгани ва унинг муҳим бир сабаби устида тўхталган. Шуниси борки, Навоий маснавийда «мен Самарқандга боришни ихтиёр қилдим» мазмунида очиқ айтмаган, аммо рамз-ишора билан мақсадини билдирган:

Заруратки ясаб сафар баркини,
Тушуб йўлга қилгай ватан таркини…

Яна бир будурким, гадо гар мулук,
Талаб йўлига қилгай онча сулук.

Бурун муршиди комил истай юруб,
Ани топкач, ўзин анга топшуруб…

Мениким бу савдо низор айлади,
Ҳавас илгида Беқарор айлади…

Урармен қадам токи боргунча гом,
Ки бўлгай менга муяссар ушбу ком.

Агар бўлса бу йўлда умрум талаф,
Чу бу йўлдадур ул ҳам эрур шараф.

В-агар бўлсам ўз комима баҳраманд,
Зихи мулки жовиду бахти баланд.

Келтирилган парчада муҳим масалалар баён этилган.

1. Биринчи байтда сафар асбобини тайёрлаш зарур бўлиб қолганини таъкидлаш. Демак, бу юқорида баён қилинган воқеа — Султон Абу Саъиднинг уни Ҳиротдан ихрож қилиш ҳақидаги кўрсатмасининг кутилмаган ҳолда майдонга келиши ва Навоийнинг Ҳиротдан кетиши, яъни тарки ватан қилиши заруриятини келтириб чиқариши. Агар Навоий ўз ихтиёри билан сафар қилмоқчи бўлса эди, бундай таъкиднинг ва шошилинч равишда йўлга отланмоқнинг ҳожати йўқ эди. Демак, ногаҳонийлик бунда мавжуд. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Навоийнинг ўзида ихтиёрий тарзда сафар қилиш нияти бўлмаган кўринади (Сафар тушти олимга беихтиёр, Қазо амрида элга Не ихтиёр). Чунки у ёшликдан кўп сафар қилиб, яқиндагина Машҳаддан қайтган ва энди ўз ватани Ҳиротда қўним топмоқчи бўлгандирки, у Султон Абу Саъид хизматига ҳам кирган эди. Бу ҳолат Ҳиротда ихрож қилишнинг кутилмаган ҳодисалигини яна бир бор ойдинлаштиради.

2. Келтирилган парчанинг кейинги қисмида барча инсон гадоми у, шоҳми у, бундан қатъий назар, ўша давр таомилига кўра, «талаб йўлини топиш мақсадида «муршиди комил»ни ахтаради ва уни топгач, ўзини унга топширади» мазмунида сўз боради. Агар биз юқорида баён этганимиз каби Хожа Убайдуллоҳнинг «муршиди комил»ни топиш учун изланганини хотирга келтирсак унда бу гаплар тушунарли бўлади.
Навоий айтмоқчики, Мен ҳам кўп қатори талаб йўлида муршиди комилни изладим ва уни топдим, энди эса мен унинг олдига йўл оламан. Демак, йўл узоқ агар бу йўлда «умрум талаф» бўлса, бу менинг учун шарафдир. Ва агар мақсадимга эришсам, бу менинг учун абадият мулки ва катта бахт бўлажак.
Кўринадики, Навоий ўзи истаган муршиди комилни топдим ва энди унинг ҳузурига бораман Демоқда. Бу муршиди комил ким ва Навоий уни қандай топди?

Маълумки, ХV асрнинг 60-йилларида Хуросон ва Мавороуннаҳрда нақшбандия тариқатининг муршиди комили сифатида танилган ва Навоий ибораси билан айтганда, «гадо ва мулук» – гадолар ва подшоҳлар томонидан эътироф этилган бу зот Хожа Убайдуллоҳ – Хожа Аҳрори Вали эди. Хожа Убайдуллоҳнинг фуқаро ғамхўри, шоҳу гадонинг пушти паноҳи эканлиги, нашқбандия тариқати соҳасида раҳнамо эканлиги ёшу қарига маълум эди, Хожа Аҳрор 1460 йили Ҳиротга борганида эса, қайд қилинганиДек, кўплар қатори Абдураҳмон Жомий ҳам унинг билан мулоқотда бўлиб, унинг қўлини олган — уни ўзига пир деб қабул қилганди. Шундан сўнг эса, Алишер Навоий Абдураҳмон Жомий билан яқинлашиб, унинг наздида кўпгина асарларни, жумладан, Хожа Убайдуллоҳнинг «Волидия» асарларини мутолаа қилиб, ундан жуда катта таассурот олган эдики, биз Навоийнинг бу ҳақдаги эътирофларини юқорида kелтирган эдик.

Демак, бир томондан, Абдураҳмон Жомийнинг Хожа Убайдуллоҳ ҳақидаги ҳикоялари, иккинчи томонда Навоийнинг унинг асарлари билан таниша бориши улуғ ўзбек шоиридаги муршиди комилни топиш ҳақидаги ниятни мустаҳкамлаб бориб сиртдан бўлса ҳам уни – муршиди комилни топади. Бу – Хожа Убайдуллоҳ эди. Эндиги навбат унинг суҳбатида бўлиш эди. Бунинг учун эса Самарқандга сафар қилмоқ лозим эди. Ана шу ниятни амалга ошириш кутилмаганда юзага келди. Бу эса унинг Ҳиротдан ихрож қилиниши эди. Эҳтимолки, бу ниятнинг амалга ошувига сабаб бўлган омиллардан бири яна қуйидаги воқеа ҳам бўлса керак. 1465 йилда Абдураҳмон Жомий Хожа Убайдуллоҳ ҳузурига келган эди. Навоийнинг Ҳиротдан ихрож қилиниши вақти Абдураҳмон Жомийнинг Самарқандга отланган вақтига тўғри келиб қолган бўлса, Навоий бундан фойдаланиб, Жомий билан бирга Самарқандни ихтиёр қилмадимикан? Бу мулоҳазалар ҳақиқатга яқиндек туюлади. Шундай бўлса-да, уни тасдиқловчи қўшимча материаллар қўлга кирса, масала янада аниқроқ бўлади…

Шундай қилиб, Навоий «фақир таҳсил учун Самарқандга борғонда» деб айтганида тариқат йўлидаги таҳсилни ҳам назарда тутган. Алишер Навоий Самарқандда машҳур олимлар наздида таълим олди. Унинг устози Фазлуллоҳ Абулайс эса Хожа Убайдуллоҳни яхши билар ҳатто унинг наздига бу муршиди комил тез-тез келиб турар ва «Тафсири Қози» бўйича ўз мулоҳазалари, шубҳалари тўғрисида суҳбатлар қилар, мулоҳазаларида мантиқнинг кучлилиги билан мавлоно Фазлуллоҳ Абулайсни ҳайратда қолдирарди. Ана шу вақтларда устози хонақоҳида бўлган Алишер Навоий муршиди комилни — Хожа Убайдуллоҳни кўрарди, у билан танишган эди. Сўнг эса Хожа Убайдуллоҳни зиёрат қилиш учун Хожа Кафший, Мотриддаги уйларига борарди, унинг суҳбат ва илтифотларидан баҳраманд бўларди. Бу учрашувлар Алишер Навоийда қанчалик катта таассурот қолдирган бўлса, ўз навбатида, ўзи ҳам Хожа Убайдуллоҳда яхши таассурот қолдирган кўринадики, кейинчалик Алишер Навоий «ҳақир (Навоий) била илтифотлари кўп бор учун…» деб таъкидлаган эди.

Алишер Навоий Самарқанддан Ҳиротга қайтгач, уларнинг муносабатлари мактуб орқали ёки махсус кишилар (мавлоно Қосим, Муҳаммад Қози) воситасида давом этган. Алишер Навоий Хожа Аҳрор аҳволидан хабардор бўлиб турар, бирор ёрдам керак бўлса, дарров уни амалга оширарди. Жумладан, Хожа Убайдуллоҳ касаллиги вақтида Самарқандга табиб юбориш.
Хожа Убайдуллоҳ Алишер Навоийнинг давлат арбоби сифатидаги, хусусан, фуқаро учун ғамхўрликларидан, мамлакат ободонлиги соҳасидаги фаолиятидан хабардор эди ва унинг бу фаолиятини қўллаб-қувватларди, Хожа Убайдуллоҳнинг Алишер Навоийга ёзган ва бизгача етиб келган номаларида ҳам ана шу мазмун ўз аксини топган.

Хожа Убайдуллоҳнинг Алишер Навоийга ёзган мактубининг асл матни ва таржимасини келтирамиз:
«Баъд аз рафъи ниёз арзадошти ин фақир он ки ин фақирро орзуи он ки ба шарафи мулоқот як карат мушарраф шавам бисёр аст, намедонам, ки ин саодат чи гуна ва кай муяссар шавад. Шунида Мешавад, ки хидмати шуморо ба сабаби аворизи вақоеъ гоҳе аз мулозамати он ҳазрат маломат Мешавад. Илтимос он ки барои он ки муслиминро мададе кунед хотири шариф дурбори мулозимат доранд. Умед он аст, ки ба сабаби он ки хотири фақире аз ёрй нажот ёбад ва фараҳе ба дили ў расад кушоде дар дил чунон зоҳир шавад, ки дар айни тафриқа суРе завқ ва шуҳур ва хузўр ба ҳақ субҳонаҳу зиёда шавад. Ғами муслимин хўрдан дар ин вақт ки каСеро ғами эшон Нест, беҳтарин аъмол Менамояд. В-ас-салом. Ал-фақир Убайдуллоҳ». (А.Чомий, Номаҳо, с.320).

Таржимаси: Илтижо изҳоридан сўнг бу фақирнинг арзи шулки, кўпдан бери бу фақирда сиз билан бир карра мулоқот қилиш шарафига муяссар бўлиш орзуси бор бўлиб, аммо билмонки бу саодатга қачон ва қандай эришар эканмиз. Турли воқеалар сизни ранжитгани сабабли сизда баъзан ул-ҳазрат (подшоҳ) хизматидан безиш кайфияти сезиларкан, деб эшитамиз. Илтимосимиз шулки, мусулмонларга мадад етказишни ўйлаб, ул-хизматдан узоқлашиш фикрини хотирангизга келтирмасангиз, токи сизнинг кўмагингизда бир фақирнинг хотири қайғудан нажот топиб, унинг кўнглида хурсандлик пайдо бўлар, деган умиддамиз. Шу билан бирга нотинч замонда унинг кўнгли очилгай ва кайфияти кўтарилиб, шу муносабат билан Оллоҳ таолога бўлган эътиқоди ҳам кўпаяди. Чунки инсон ғамини ейишга ҳеч ким эътибор қилмайдиган бир даврда мусулмонлар манфаатини кўзлаш энг олижаноб фаолиятдир. В-ас-салом. Ал-фақир Убайдуллоҳ.

Мактубдаги биринчи гап диққатни ўзига тортади. Унда Хожа Убайдуллоҳ кўнглида Алишер Навоий билан бир карра мулоқотда бўлиш орзуси кўпдан бери жой олгани таъкидланади. Аммо бу мулоқотнинг қачон ва қаерда содир бўлишини билмаяжаги айтилади. Бизнингча, бунда Хожа Убайдуллоҳ толиби илмлилиги вақтида Самарқандда кўрган Алишер Навоийни давлат арбоб сифатида кўриш ва у билан мулоқотда бўлишни назарда тутган кўринади. Бу орзунинг амалга ошган-ошмаганлиги ҳозирча номаълум. Тахминимизча, амалга ошмаган кўринади. Чунки, 1475-1476 йиллардан сўнг Хожа Убайдуллоҳнинг Ҳиротга боргани ҳам ёки давлат арбоби Алишер Навоийнинг Самарқандга келгани ҳам тасдиқланган эмас.

Шуниси ҳам борки, Хожа Убайдуллоҳ Алишер Навоийнинг фақат ижтимоий фаолиятидан хабардор бўлиб қолмай, балки унинг бадиий ижодидан ҳам воқиф бўлган. Бу жиҳатдан «Хамсат ул-мутаҳаййирин»да келтирилган қуйидаги лавҳа диққатга сазовордир. «Ул вақтдаким, шаҳзодаи Беҳамто Кичик мирзо… тавозуъ ва ниёз наҳажига хурсанд ва фақру фано аҳлига мухлис ва ниёзманд эрди, бу фақирнинг «Тўҳфат ул-афкор» қасидамдин… бу байтниким:

Як назар фармо ки мустасно шавам з-абнон чинс,
Саг чу шуд манзури Нажмиддин сагонро сарвар аст.

(Мазмуни: бир назар ташла тенгқурлардан фарқли бўлай: Нажмиддинга манзур бўлган ит ҳамма итларга бошчи бўлди) битиб, ҳамул истидў била Самарқандга ҳазрати… Хожа Носириддин Убайдуллоҳ хизматига юбориб эди» (Алишер Навоий. Асарлар. 15 томлик, 14-том, 33–34 бетлар).

Алишер Навоийнинг ўзи асарларини Хожа ҳазратларига юборган-юбормаганлиги ҳақида маълумотга дуч келмадик.
Хожа Убайдуллоҳнинг Алишер Навоийга ёзган ва «Навоий албоми»га киритилган номалари тўла ўрганилган ва тўла нашр этилганича йўқ. Эҳтимолки, бу хатлар бизга номаълум бўлган бошқа масалаларга оид мулоҳазалар ҳам бордир. Шунинг учун уларни – асл матни, таржимасини шарҳлар билан таъминлаган ҳолда нашр этиш ниҳоятда муҳим иш бўлиб, бу иш билан шуғулланаётган муҳтарам Асомиддин Ўринбоевга омад тилаймиз.

Алишер Навоий Хожа Убайдуллоҳ ҳақида ўзининг кўпгина асарларида турли муносабат ва мазмунда сўз юритади. Муҳими шундаки, уларнинг ҳаммасида ҳам Алишер Навоийнинг Хожа Убайдуллоҳга нисбатан эҳтиром ва самимияти Сезилади. Жумладан, «Мажолис ун-нафоис»да Али Сафий ибн Ҳусайн Воиз Кошифий ҳақида сўзлаганда унинг Самарқандга бориб, Хожа Убайдуллоҳ қабули ва эъзози шарафига муяссар бўлганини алоҳида уқтиради. «Ҳолоти Сайид Ҳасан АрдаШер» асарида эса отахони Сайид Ҳасан АрдаШернинг Хожа Убайдуллоҳ ҳузурига боргани ҳақида шундай ёзади: (Сайид Ҳасан АрдаШер) Самарқандга ҳазрати Хожа Носириддин Убайдуллоҳ шарафи суҳбатларигаким, замон аҳлининг кўпи, хусусан, Самарқанд аҳли хожани «Қутб»га нисбатан берурлар эрди, мушарраф бўлурга азимат қилдилар. Хожа била Неча кун суҳбатлар тутиб, таъзим ва ташрифлар топиб, яна Ҳирот шаҳрига азимат қилдилар. (Алишер Навоий. Асарлар. 15 томлик, 14-том, 85-бет).

Алишер Навоийнинг буларни алоҳида таъкидлагани бежиз эмас. Чунки ўша даврда Хожа ҳазратлари қабулида бўлиб, унинг ҳурматига сазовор бўлиш жуда катта обрў-эътиборга эга бўлган ва бундай кишилар алоҳида ҳурмат қилинган.
Шу билан бирга Алишер Навоий ўзининг «Ҳайрат ул-аброр» ва «Насойим ул-муҳаббат» асарларида Хожа Убайдуллоҳ ҳақида Кенгроқ тўхталади. Жумладан, «Ҳайрат ул-аброр» достонида Хожа Баҳовуддин Нақшбанд ва Хожа Убайдуллоҳлар зикрига махсус боб ажратиб, бунинг асосий қисмини Хожа Убайдуллоҳ тавсифи ва таърифига бағишлайди. Бу қисм Алишер Навоийнинг Хожа Убайдуллоҳга нисбатан бўлган муносабатини аниқлаш ҳамда Хожа Убайдуллоҳнинг ўша даврдаги мавқеи, фазилати, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолияти ҳақида тасаввур ҳосил қилишда муҳим бир адабий-тарихий ҳужжат сифатида аҳамиятга молик бўлгани сабабли уни мухлисларга тўла манзур этиш мақсадга мувофиқ кўринди (шарҳлаш осон бўлсин учун байтлар олдидан рақам қўйилди). Алишер Навоий шундай ёзади:

Улки бу офоқ ичида тоқ эрур,
Тоқ неким, муршиди офоқ эрур.

Чархи нигун даргаҳида хокрўб,
Балки жабини била хошок рўб.

Юз қўюбон қуллуғига шоҳлар,
Базмида Бехуд ўлуб огоҳлар.

Хизматидин ҳар киши огоҳ ўлуб,
Гарчи гадо маъни ила шоҳ ўлуб.

Неча тушуб эгнига қилсанг қиёс,
Хозини ирфон кафидан юз либос.

Зарқ ила тағйири либос этмайин,
Тафриқаи хаззу палос этмайин.

Суҳбатида ҳар неча бешакку райб,
Жилва қилиб шоҳиди раънойи ғайб.

Гўшаи хилват аро тутмай қарор,
Ўзини қилмай яшурун ошкор.

Атласи гардун била минг зебу фар.
Тўрқа тўни остида кўк остар.

Лек ўшал тўрқаси ҳар тор ила,
Фақрда юз муршид учун силсила.

Мулки жаҳон мазраи деҳқони ул,
Балки жаҳон мулки нигаҳбони ул.

Йўқки мамоликка нигаҳбон ўлуб,
Борча салотин уза султон ўлуб.

Руқъалари етса не шоҳ қошига,
Иш ани қўймоғлиғ ўпуб қошига,

Англаб ани бош уза тожи яқин,
Ҳар сўзи ул тож уза дурри самин.

Шаҳға дема лутф чоғи тож бахш,
Балки гадоларга доғи тож бахш.

Ҳақ сўзини элга қилурди адо,
Тенг кўрунуб олдида шоҳу гадо.

Чун чолиниб навбати қадрига кўс,
Шаҳлар ўлуб навбат ила хокбўс,

Хотир ўлуб меҳри жаҳонтоб анга,
Авжи шараф анжуми ашоб анга.

Ҳар бири олам элига раҳнамо,
Дема жаҳон аҳлики, аҳли само.

Барча сулук аҳлига раҳбар бўлуб,
Йўл элига тийра тун ахтар бўлуб.

Тийра назарларга бериб нуру тоб,
Ҳар бириси ўйлаки нажми шиҳоб.

Гарчи тижорат бўлуб ойинлари,
Бўлмади бир мулкда таскинлари.

Юкларида тўҳфаи нақди фано,
Ҳар бири ул нақддин истаб ғино.

Симлари борса фано қонидин,
Дурлари йўқлук суви уммонидин.

Чун кивуруб ҳар сори рахти нажот,
Банд бўлуб чорсуйи коинот.

Олгувчи гар ваҳми зиенбуд этиб.
Лек бу савдо чу қилиб судиб.

Токи жаҳон қасрининг имкони бор,
Устида онинг фалак айвони бор,

Қўймасун айвони жаҳонни тиҳи.
Дабдабаи кўси Убайдуллоҳи.

Ҳимматидин бизни ҳам этсун худой,
Фақр йўлида ғани, имонга бой.

(А. Навоий Хамса. ТошКент, ŒзФАН, 1960, 49-бет.)

Муҳтарам ўқувчиларга тушунарли бўлсин деган ният билан қуйида байтларнинг насрий баёни айрим шарҳлар билан келтирилади (баён олдидан келтирилган рақамлар байтнинг рақамига мосдир):

1. Бу офоқ-дунёда нодир бўлган зот – Хожа Убайдуллоҳдир, у фақат нодир зот эмас, балки офоқ-дунёнинг муршиди, йўлбошчиси ҳамдир.
2. Шунинг учун ҳам фалак эгилиб, унинг даргоҳи тупроқларини, фақат тупроқларинигина эмас, балки хас-хошокларини ҳам киприклари билан супуради.
3-4. Шоҳлар унинг қули – муриди бўлиш учун юзларини бу даргоҳга қўядилар: унинг базмига қатнашиш шарафига муяссар бўлган огоҳ-хабардорлар ҳам суҳбатлари туфайли ўзларидан кетиб қоладилар. Унга хизмат қилишга чоғланган ҳар ким огоҳлик даражасига етади, агар у гадо бўлса, маънавий жиҳатдан шоҳ бўлади.
5. Агар унинг эгнига назар солсанг, унда ирфон хазинабони қўли билан кийдирилган юз кийимни кўрасан, яъни ирфон маърифати ундан юзлаб қават ўрин олган.
6. Шунинг учун у фириб-найранг билан тўнни ўзгартирмайди; у қимматбаҳо мўйнадан ёки оддий матодан тикилган тўнларга эътибор бермайди, яъни унинг кийимлари дабдабали эмас, балки оддий кийимлардир.
7. Унинг суҳбатида ғайб оламининг гўзали ҳеч шак-шубҳас
из ўзини кўрсатади, яъни уларнинг суҳбатларида ғайб оламининг сир-асрори шундай гўзал тарзда баён этиладики, эшитувчилар унинг мафтуни бўлиб қоладилар.
8. Хожа ҳазратлари хилват бурчагини ўзига ватан қилмай, бир бурчакда яшириниб ўтирмай, балки очиқ-ошкора фаолият кўрсатади.
9. Фалакнинг қимматбаҳо атласи ва дунёнинг ҳашамати унинг оддий тўнининг астаридекдир, яъни у оддий бўлиб, дунёнинг ҳашаматини кўзга илмайди.
10. Аммо ўша оддий тўн матойининг ҳар тори-ипи фақр-фақирлик тариқатида юзта муршид-йўлбошчига олтин занжирдай бўлиб туюлади.
11. У жаҳон мулкидаги экинзорнинг Деҳқонигина эмас, балки жаҳон мулкининг нигоҳбони – қўриқловчисидир. 12. У мамлакатларнинг нигоҳбони қўриқловчисигина эмас, балки барча султонларнинг султонидир.
13. Агар унинг руқъалари – хатлари подшоҳлар қўлига тегса, аввал уни ўпадилар-да, сўнгра қошларига суртиб эъзозлайдилар.
14. Бу номаларни ҳар бир подшоҳ бошидаги тождек, ундаги ҳар бир сўзни эса безаган қимматбаҳо дурлардек биладилар
. 15. У фақат шоҳларга илтифот қилиб, уларга тожлар бағишламайди, балки гадоларга ҳам илтифот кўрсатиб, уларни ҳам баланд мартабалар билан эъзозлайди.
16. У Ҳақ (ҳам ҳақиқат, ҳам Оллоҳ) сўзини элга баён қилар экан, бу вақтда унинг олдида шоҳу гадо Тенг кўринади.
17. Унинг даргоҳида қабул маросими бошланишига гувоҳлик берувчи карнайлар чалинар экан шоҳлар навбат билан кириб, даргоҳи тупроғини ўпадилар.
18. Ул ҳазратнинг хотирлари жаҳонни ёритгувчи қуёшдек бўлиб, суҳбатдошлари эса, шараф осмонидаги юлдузларга ўхшайди.
19. Унинг суҳбатдошларининг ҳар бири олам элигагина эмас, балки самодагиларга ҳам йўл кўрсатувчидирлар. 20. Суҳбатдошларнинг барчаси сулук-тариқат аҳлига раҳбар бўлиб, қоронғи кечалари эса йўловчиларга йўл кўрсатувчи юлдуздирлар.
21. Уларнинг ҳар бири тийра назарларга нур-ёруғлик бағишлашда Чўлпон юлдузидекдир.
22. Ул ҳазратнинг одатлари тижорат-савдо қилиш бўлгани туфайли бир жойда сокин бўлиб қолмайдилар.
23. У кишининг юклари фано мулкидан келтирилган бўлиб, ҳар бир солик-йўловчи бу туҳфалардан бойлик орттиради.
24. Ул ҳазратнинг сийм-бойликларининг барчаси фано конидан, дурру-гавҳарлари эса йўқлик (фано) уммонидан олинган.
25. Нажот бағишлагучи юкларни турли томонга юборганлари туфайли коинотнинг чорсулари (бозоржойлари) улар билан банд бўлди.
26. Бу нарсаларни сотиб олгувчилар зарар кўрсак керак деб ваҳимага тушишади, аммо уларни сотиб олгач, улардан фойда кўришади.
27. Токи жаҳон қасри бор экан, токи унинг устига фалакнинг айвони (осмон-кўк) бор экан.
28. Убайдуллоҳ карнайининг (шуҳратининг) дабдабаси жаҳон айвонини ҳоли қолдирмасин.
29. Оллоҳ бул ҳазратнинг ҳимматин бизга ҳам раво кўрса ва шу туфайли биз ҳам фақр йўлида бой бўлиб имонимиз ҳам бойиса (мустаҳкамланса).

Алишер Навоий Хожа Убайдуллоҳ ҳақида жуда кўтаринки услубда сўз юритади ва муҳим фазилатларини таъкидлайди. Унинг фазилатларидан бири тижорат-савдо ишлари билан шуғулланиб, ўз молларини турли жойларга юборгани масаласидир. Алишер Навоий бу масалага мурожаат қилиб, уни тариқатнинг муаммолари билан ҳам боғлайди. Демак, тижорат ва тариқат иккови бирлашиб кетиб, Хожа ҳазратлари фаолиятидаги муҳим бир томонни ойдинлаштиради. Шундай экан, Хожа Аҳрорнинг 1460 йилда Ҳиротга бориб, Султон Абу Саъид Мирзодан тамға солиғини Бекор қилинишини сўрагани ва султоннинг бу илтимосини қондиргани ҳам табиий бўлиб кўринади.

Алишер Навоийнинг Хожа Убайдуллоҳ ҳақидаги байтлари ва уларда баён этилган мазмун 1483 йилда, яъни Хожа Убайдуллоҳ ҳаёт бўлган вақтда ёзилган бўлиб, унга ҳеч ким эътироз билдирмаган. Алишер Хожа Убайдуллоҳ ҳақида ёзишни яна давом эттирди. Бу гал унинг ёзганлари Хожа ҳазратлари вафотидан кейинга тўғри келди. Алишер Навоий томонидан ёзилган бу асар эса унинг машҳур «Насойим ул-муҳаббат»идир. Маълумки, Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуф тарихига доир «Нафаҳот ул-унс» асаридан илҳомланиш натижасида майдонга келиб, унга нисбатан кўпгина янги маълумотлари (хусусан, турк машойихлари ҳақида) билан ажралиб туради. Алишер Навоий ана шу асарда Хожа Убайдуллоҳни бир неча марта тилга олади. Масалан, Амир Сайид Қосим Анвор ва шайх Камол Хўжандийга бағишланган бобларида Хожа Убайдуллоҳ ҳам тилга олинган, унинг ҳикоялари келтирилган. Шу билан бирга Алишер Навоий ўз асарида Хожа Убайдуллоҳга алоҳида боб ажратган.

Бу бобнинг аввалида Абдураҳмон Жомий «Нафаҳот ул-унс»ида Хожа Убайдуллоҳ ҳақида келтирилган фикрларнинг қисқача мазмуни берилади. Шундан сўнг жуда қизиқ бир гап айтилган, яъни Алишер Навоий шундай дейди: «Ҳазрати Махдуми Нуранким (Абдураҳмон Жомийким) алар (Хожа Убайдуллоҳ) васфида бу навъ нукта сурубдурлар, аларнинг (Хожа Убайдуллоҳнинг) маорифидан баъзи сўз Келтурурлар, чун сўз бағоят дақиқ бийлик эрди ва бу бебизоатнинг фаҳми ва идроки андин қосир…» (Алишер Навоий. Асарлар. 15 томлик, 15-том, 139-бет).

Бу гапнинг кишини ҳайратда қолдирган жойи шундаки, Абдураҳмон Жомий «Нафаҳот ул-унс»да Хожа Убайдуллоҳнинг тасаввуфга оид фикрларини айнан Келтирган. Ана шулар ҳақида сўз юритган Алишер Навоий айтадики, Хожа Убайдуллоҳ сўзлари шунчалик чуқур ва шунчалик буюкдирки, уларни тушуниш учун менинг фаҳмим ва идроким ожизлик қилади. Агар Алишер Навоийдек буюк зот тасаввуфга оид сўз ва фикрларни тушунишда ўзини шунчалик камтар тутса, менинг фаҳму идроким уларни тушунишга ожизлик қилади, деб эътироф этса, бунга инонмоқ керак. Чунки бу билан Алишер Навоий бу масалада ҳамма нарсани Мен биламан деб даъво қилиш мумкин эмаслигини уқтирмоқда (Алишер Навоийнинг буюклиги шундами дейман) ва ўз навбатида, бошқаларни ҳам огоҳлантирмоқда (Э воҳки, бу огоҳлантиришдан сабоқ олмай, Уммон денгизига шўнғиб қимматбаҳо дурру гавҳарларни қўлга киритаман деб ундан оддий бир тошни олиб чиққан ва у билан мағрурланган ғаввосдек бугунги кунда биз ҳам тасаввуф масалаларига берилиб кетиб, бизга ҳамма нарса аён, биз ҳаммадонмиз, деб даъво қилаяпмиз. Ваҳоланки, бизнинг аҳволимиз бу масалада эслатилган ғаввос ҳолига ўхшашдир).

Шунинг учун бўлса керак, Алишер Навоий ўзининг китобида «аларнинг (Хожа Убайдуллоҳнинг) баъзи ҳолатики, бу фақирга мафҳум (тушунарли) ва яқин эди, анга шурўъ қилилди» деб, Хожа Убайдуллоҳ таржимаи ҳоли ва фаолияти ҳақида ўзига тушунарли ва маълум масалалардан сўз юритади (бу масалани ёритишда қўлингиздаги рисоланинг муаллифи ҳам Алишер Навоий йўлидан боргани муҳтарам ўқувчиларга энди маълум ва равшан бўлса керак). Шуниси борки, Алишер Навоийнинг Хожа Убайдуллоҳ ҳақида «Насойим ул-муҳаббат»ида келтирилган маълумотлари «Ҳайрат ул-аброр»даги ёки «Нафаҳот ул-унс»даги фикрларнинг такрори эмас, балки янгидир. Шугина эмас, балки у Хожа Убайдуллоҳнинг вафотидан олти йил кейин ўзбек тилида ёзилган биринчи маълумот бўлганлиги билан катта аҳамият касб этади. Шунинг учун у муҳтарам ўқувчиларга тўлиқ тарзда манзур этилади.

Алишер Навоий ёзади:
«Алар (Хожа Убайдуллоҳнинг мавлиди (туғилган жойи) Тошканддур ва оталари дарВеш киши эрмиш ва она тарафидан ҳамоноки, шайхи Таҳурки, ул вилоятда мутааййин шайх эрмиш, анга етарлар ва ўзларида бу иш чошниси туфулият айёмидин бор эрмиш. Йигит бўлғондан сўнграким, саёҳатқа қадам қўюбдурлар, кўп машойих ва авлиё хизматиға етиб, суҳбатлариға мушарраф бўлубтурлар.
Хуросон машойихидин ҳазрати Мир Сайид Қосим Анвор хизматлариға етибтурлар ва шайх Баҳоваддин Умар мулозаматига мушарраф бўлубтурлар ва шайх Зайниддин Хавофий суҳбатига етибтурлар ва мавлоно Муҳаммад Асад ва Мавлоно Саъдиддин Қошғарий била суҳбат тутубтурлар ва Мовароуннаҳр машойиҳидин Хожа Муҳаммад Порсо мулозаматиға етибтурлар ва Хожа Абу Наср суҳбатиға етибтурлар ва Мавлоно Низомиддин Хомуш била суҳбат тутубтурлар. Мавлоно Яъқуб Чархийдин иршодлар ва тарбиятлар топибтурлар. Ва сўнгралар ҳазрати Хожага онча мукнат (қудрат) даст бердики, маълум эмаски, машойихдин ҳеч кимга ул даст берибтур ё йўқ.
Мулкка ажаб истило (забардаст бўлмоқ) ва салотин ва мулкка ғариб (ажаб) ишроф (олий рутба, мартаба). Мовароуннаҳр салотини ўзларини аларнинг муридзода ва маҳкуми ҳукми тутарлар эрди. Йўққи ёлғуз Мовароуннаҳр салотини, балки Хуросон ва Ироқ ва Озарбойжон, ҳаттоки бир соридин Рум ва Мисрғача ва бир соридин Хитой ва Ҳиндғача барча мулук ва салотин ўзларин Хожанинг маҳкуми ҳукми ва маъмури фармони (ҳукмига бўйсунувчи ва уни амалга оширувчи) тутарлар эрди ва бир руқъалари бу салотинга онча муаасир (таъсирли) эрдиким, аларнинг аҳқоми (ҳукмлари) ўз худдомиға (ходимларига) бўлмағай. Ва ҳазрати Хожаға зоҳир жамияти барча абнои замондин кўпрак воқеа эрди. Андоқки ботин жамияти барча абнои замондин, балки кўп мозий машойихдин доғи ҳамоноки ортуғроқ эрди.
Ва ҳақир била илтифотлари кўп бор учун ваҳийиосор руқъалари била мушарраф қилиб, ишларга маъмур қилурлар эрди. Ул руқъаларни мураққаъ ясаб, жадвал ва такаллуфот (махсус эътибор) била табаррук йўсуни била асрабМен. Умидим улки, аларнинг баракатидан бу ишнинг завқи ва талаби натиб бўлғай.
Аларнинг ёши тўқсондин олти ой (аслида беш ой) ўксук (кам) эрди. Саккиз юз тўқсон тўртда (аслида саккиз юз тўқсон бешда) дунёдин ўттилар.
Аларнинг ашобидин иршод ва талқинга мушарраф бўлғонлардин мавлоно Қосим ва Мавлоно Хожа Али ва Мавлоно Мир Ҳусайн ва Мавлоно Муҳаммад (Қози) ва Мир Абдулаввал ва мавлоно Бурҳониддин ва мавлоно Лутфулло ва мавлоно Ҳусайн Турк ва Дарвеш Жомий ва доғи дарВешлар бор эдилар ва мухтасарда мунчаси сабт бўлди» (Алишер Навоий. Асарлар. 15 томлик, 15-том, 139–140 бетлар).

Агар бу ёзувлар Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин», Али Сафийнинг «Рашаҳот» асарларидан қарийб ўн йил олдин битилгани ҳисобга олиниб, Алишер Навоий Келтирганларни «Силсилат ул-орифин» ва «Рашаҳот»даги маълумотлар билан солиштирилса, унда Алишер Навоийнинг бу асарлардан анча олдин Хожа Убайдуллоҳ ҳақида кўпгина маълумотга эга эканлиги маълум бўлади. Бундан ташқари унда ўзининг Хожа Аҳрор билан ёзишмалари ва уларнинг сақланиши ҳақидаги хабарлар эса ниҳоятда нодир ва катта илмий аҳамиятга моликдир. Тўғри, Алишер Навоийнинг ёзганларида Хожа Убайдуллоҳ умри ойлари, вафот йилини кўришда айрим ноаниқликлар ҳам бор. Булардан қатъий назар, Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» ва «Насойим ул-муҳаббат» асарларидаги Хожа Убайдуллоҳга оид маълумотлар муҳим тарихий ва илмий аҳамият касб этади. Шундай қилиб, улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий нақшбандия тариқатининг муршиди Хожа Убайдуллоҳни шахсан танир, уни эътироф этар ва асарларида у ҳақда қимматбаҳо маълумотлар келтирган эди.

Ўзининг шахсий ҳаёти ва фаолиятида эса хожагон тариқати намояндалари, жумладан, Хожа Убайдуллоҳ тарғиб этган энг гўзал инсоний фазилатларга амал қилди.

Хожа Убайдуллоҳ ҳам, ўз навбатида, Алишер Навоийни яхши таниб, уни ардоқлаб, унга номалар ёзиб, фуқаро манфаатларига бағишланган ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлади. Алишер Навоий ва Хожа Убайдуллоҳ ўртасидаги муносабатлар шулар билангина чекланиб қолмайди. Чунки Алишер Навоий Хожа Убайдуллоҳ асарларидаги фақр ва кўнгул ҳақидаги, ахлоқ-одоб мавзуидаги масалаларни чуқур ўрганган ҳолда уларни ўзининг илмий ва бадиий асарларида моҳирона давом эттирди. Бу масала алоҳида тадқиқотнинг мавзуси бўлганлигини назарда тутиб, уни Келажакда бажариш орзуси билан ҳозирча шу ерда тўхталсак бўлар.

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

23 ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР (1483–1530) – машҳур давлат арбоби, шоир, носир ва олимнинг ўша замондаги кўпгина тарихий шахслар билан мулоқотда бўлгани маълум ва бу воқеалар ўзи томонидан ҳам ёзиб қолдирилган. Шу билан бирга ўзи мулоқотда бўлмаган тарихий шахслар ҳақида ҳам кўпгина тарихий маълумотларни ёзиб қолдирган. Ана шундай тарихий шахслардан бири Хожа Убайдуллоҳдир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар каби ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ билан бевосита мулоқотда бўлмаган. Чунки унинг ижтимоий фаолияти асосан Хожа Убайдуллоҳнинг вафотидан кейин бошланади. Аммо у ёшлигидан умрининг охиригача ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ, унинг тариқати ва хонадони ҳақида яхши маълумотга эга бўлибгина қолмай, балки бу хонадонга алоҳида ҳурмат билан қарар, ҳазрат Хожа Убайдуллоҳнинг руҳидан ҳамиша мадад истар, унинг асарларини ўқир ва ҳатто, «Волидия» номли асарини туркий тилга шеърий таржима ҳам қилган эди. Шу жиҳатдан «Бобурнома»га мурожаат қилинса, унда Бобурнинг ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ, унинг фарзандлари билан боғлиқ бўлган турли мулоҳазаларни учратиш мумкин.
Аввало шуни қайд қилиш лозимки, Бобур ўз асарида Хожа Убайдуллоҳни «ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ», «ҳазрати Хожа», «Хожа Аҳрор» тарзида тилга олади ва булардан «ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ» иборасини кўпроқ қўллайди.

Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳни тилга олиш «Бобурнома»нинг 899 ҳижрий – 1494 Мелодий йил воқеалари тасвирига бағишланган биринчи бобиданоқ бошланади. Бунда Бобур ўз отаси Умар Шайх мирзо вафоти ҳақида гапириб, уларнинг ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ билан муносабатлари тўғрисида ҳам маълумот беради. Жумладан: «(Умар Шайх мирзонинг) ҳазрати Хожа Убайдуллоҳга иродати бор эрди (аларнинг) суҳбатларига бисёр мушарраф бўлуб эди. Ҳазрат Хожа ҳам (ани) фарзанд деб эрдилар» («Бобурнома», Тошкент, ЎзФАН, 1960, 64-бет). Маълумки, Умар Шайх мирзо (туғ. 860 ҳ. – 1555-56 м.) Абу Саъид мирзонинг ўғилларидан бири бўлиб, у туғилган ва камолотга эришган даврда Хожа Убайддуллоҳнинг эътибори бу хонадон наздида жуда катта эди. Шунинг учун у ёшлигидан Хожа Убайдуллоҳга эътиқод қилиб, уларнинг суҳбатларига кўп мушарраф бўлган ва Хожа ҳазратлари ҳам уни фарзандим деб атар эди.
Шунинг учун турли муносабат билан учрашганда Умар Шайх мирзо Хожа Убайдуллоҳ маслаҳатларига амал қиларди. Бу ҳол юқорида кўриб ўтганимиз Шоҳрухияда Темурий шоҳзодалар ўртасида сулҳ тузиш маросимида ҳам яққол кўзга ташланади. Бобурнинг таъкидига кўра, Умар Шайх мирзодаги «мулкгирлик дағдағаси жиҳатидин Хеле ярашлар урушқа ва дўстлуқлар душманлиққа мубаддал бўлур эди» («Бобурнома», 65-бет). Худди ана шу вақтларда Хожа Убайдуллоҳ унинг ҳузурига бораб, уни уруш ва душманлик йўлидан қайтаришга уринар, бунга кўпинча муяссар ҳам бўларди. Ана шундай муносабатларнинг бири вақтида Хожа Убайдуллоҳнинг Андижонга борганини Муҳаммад Қози ҳам ўзининг «Силсилат ул-орифин»ида эслатиб ўтади.

Шундай экан, Бобур, дунёга келган оилада Хожа Убайдуллоҳнинг эътибори катта бўлгач, Бобур ҳам ёшлигидан ана шу руҳда тарбияланиб, вояга етган эди. Бобур ўзининг фаолияти давомида Хожа Убайдуллоҳ, унинг мавқеи, унга нисбатан муносабатлар ва авлод тақдирини яхши ўрганиб борди. Шунинг натижасида катта амакиси Султон Аҳмад мирзо ҳақида гапирганда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қилиб, Султон Аҳмад мирзонинг ҳам «ҳазрати Хожа Убайдуллоҳга иродати бор эди. Ҳазрати Хожа (анга) мураббий ва муқаввий эдилар», – деб уқтиради («Бобурнома», 74–75 бетлар).

Унинг амирларидан бўлмиш маданиятли, шоиртабиат ДарвешБек ҳақида сўз юритганда ҳам худди шу ибора «ҳазрати Хожага иродати бор эди» такрорланади («Бобурнома», 78-бет). Бундай тарзда сўз юритишни Хожа Мавлонойи Қози ҳақидаги жойларда ҳам учратиш мумкин. Маълумки, Хожа Мавлонойи Қозининг асл номи Абдулло бўлиб, уни Бобур «устод ва пирим» деб эътироф этиб, яна шундай ёзади: «Хожа (Мавлоной) Қози ҳазрати Хожа Убайдуллоҳнинг муриди эди. Алардин тарбият топиб эрди» («Бобурнома», 112-бет).

Демак, Бобурга устодлик қилган ва шу билан бирга, пири ҳисобланган Хожа Мавлонойи Қози ҳазрати Хожа Убайдуллоҳнинг муридларидан, унинг тарбиясини олганлардан бири эканлигини таъкидлаган Бобур бу билан ўзи ҳам ҳазрати Хожа Убайдуллоҳга эътиқод қўйганлардан эканини яна бир карра воситали тарзда бўлса-да, уқтиради. Бобур Хожа Убайдуллоҳнинг ўғиллари – Хожа Абдулло – Хожаго Хожа, Хожа Яҳёлар билан турли муносабатда учрашган эди. Жумладан, Хожа Абдулло Фаркатда (Тошкент яқинида) эканлиги вақтида Бобур (90
6 ҳ. – 1501–1502 Мелодий йилда) Тошкентга келганида бориб уни зиёрат қилади, Хожа Яҳё билан эса 1495–1496 йиллардаёқ Кўҳак сўйи (Зарафшон) оралиғидаги жойда учрашиб, Бойсунғур мирзо билан «иттифоқ ва якжиҳатлик» қилишни Келишиб олган эди. Худди вақтда Хожа Яҳё билан бирга мавлоно Бинойи ва Мавлоно Муҳаммад Солиҳлар ҳам Бобур билан учрашган эдилар («Бобурнома», 96-бет). Бобур Самарқандни биринчи марта олганида ҳам Хожа Яҳёнинг маълум ҳиссаси бўлган. Самарқандни олгач, у билан учрашиб турган кўринади. кейинчалик Бобур Ҳиндистонда экан, 935 ҳ. – 1528 йилда бир тўй маросими ўтказади.

Бу тўйга турли жойлардан келган меҳмонлар қаторида Мовароуннаҳр ва Самарқанддан ҳам вакиллар борган. Улар орасида эса Хожа Убайдуллоҳ авлодидан бўлмиш Хожа Абдушшаҳид ҳам бор экан. Бобур уни ўзига яқин жойга ўтқазиб, қимматбаҳо тўн ва бошқа тўҳфалар тақдим этган («Бобурнома», 423–424-бетлар). Буларнинг ҳаммаси шундан далолат берадики, Бобур Хожа Убайдуллоҳ ва унинг авлодини Бениҳоят эҳтиром
қилиб, бу хонадонга зарар етказган ёки уни камситишга интилганларни ёқламаган. Бунга Бобурнинг амакиси, Ҳисор ҳокими Султон Маҳмудхон (туғ. 857 ҳ. – 1453 – ваф. 900 ҳ. 1494–1495 м.) ҳақида ёзганлари мисол бўла олади.

1494 йили Султон Аҳмад мирзо вафот қилгач, Султон Маҳмудхон Самарқанд тахтида ўтиради. Оз муддатда у шунчалик адолатсизликларни амалга ошириб, ахлоқий бузуқликни ўрнатибдики, бунинг натижасида Хожа Убайдуллоҳ амалга оширган ишларга путур етиб, ҳатто адолатсизлик Хожа Убайдуллоҳ фарзандларига нисбатан ҳам қўлланилган экан. Бобур ёзади: «Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳнинг мутаалиқлариғаким, бурун харж ва таҳмилларда (ҳаддан ортиқ қийналишларда) кўп фақир ва мискин аларнинг ҳимояти билан зулм ва тааддидин халос бўлурлар эди, ва жойи улки аларга мундоқ таклифлар бўлгай, кўп таадди ва ташаддуд қила бошлади. Балки бу таадди (зулм, ситам) ва ташаддуд (ғазаб, дағаллик) Хожанинг авлодиға дағи сироят (ўтмоқ, таъсир қилмоқ) қилди». («Бобурнома», 79-бет).

Сўнгра, Султон Маҳмудхоннинг бундай зулм ва адолатсизликлари қандай натижага олиб келгани ҳақида шундай ёзади: «Самарқанд аҳликим, йигирма-йигирма беш йил Султон Аҳмад мирзонинг замонида рафоҳият (тинч-осойишта) ва фароғат (роҳат, хотиржам) била ўткариб эдилар, аксар муомала ҳазрати Хожа жиҳатидин адл ва шаръ тариқи била эди, бу навъ зулм ва фисқдин (Султон Маҳмудхон давридаги) ба жону дил озурда ва ранжида бўлдилар. ВаЗев (оддий одам) ва шариф (юқори даражадаги одам) фақир ва мискин нафрин (нафрат) ва дуойи бадиға оғиз очиб, қўл кўтардилар» («Бобурнома», 79-бет). Шунинг учун Бобур амакиси бўлсада, Султон Маҳмудхонни ёқламади ва «Бад эътиқод киши эди, Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳга истихфоф (камситмоқ, таҳқир қилмоқ) қилур эди» («Бобурнома», 82-бет) деб унга нисбатан ўзининг салбий муносабатини билдиради. Худди шундай муносабат Хожа Убайдуллоҳнинг ўғли Хожа Яҳё ва унинг ўғилларини ҳийла билан ўлдиртирган Шайбонийхонга нисбатан ҳам кўринади.

«Бобурнома»да Бобурнинг Хожа Убайдуллоҳга самимий эътиқод қилгани ва унинг натижаларини тасвирловчи лаҳзалар диққатни ўзига тортади. Қизиғи шундаки, Бобур жуда қийин аҳволда, ҳатто ҳаёти хавф остида қолган вақтда Хожа Убайдуллоҳнинг руҳлари унга мададкор бўлганини чин ихлос била эслайди. Бу ихлос натижалари туш кўриш шаклида баён қилинган. Жумладан, Бобур 906 ҳ. – 1500–1501 йилда Самарқандни олиш пайида Ёр яйлоқнинг Асфидак қишлоғида тўхталганида туш кўрган экан. «Ўшул фурсатда ажаб туш кўрим. Туш кўрарманким, ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Келмишлар, мен истиқболларига чиқмишмен.
Хожа келиб ўлтурдилар. Хожанинг олдига ғолибо Бетакаллуфроқ дастурхон ёзмишлар. Бу жиҳатдин ҳазрат хотирига нима келмиш. Мулло бобо менинг сори боқиб, ишорат қилдилар. Мен ҳам имо билан дедимким, мендин эмасдур, дастархон солгувчи тақсир (камчилик) қилибтур. Хожа фаҳм қилиб, бу узр масмуъ (маъқул) тушти. Қўптилар. Узата чиқдим. Ушбу уйнинг долонида ўнг қўлимдин ё сўл қўлимдин тутиб, андоқ кўтардиларким, бир оёғим ердан қўпти. Турки дедидарким: «Шайх маслаҳат берди». Ўшул Неча кунда-ўқ Самарқандни олдим» («Бобурнома», 39-бет). Бу лавҳа шарҳга муҳтож эмас. Аммо шуни ҳам эслатиш лозимки, инсоннинг руҳий Кечинмалари дунёсининг мураккаб ҳодисаларидин бири бўлмиш туш кўриш кўп ҳолларда реал ҳодиса-воқеалардан олинган таассуротларнинг ўзига хос тарзида инъикоси сифатида туш кўрган маълум бир мақсад сари интилишга бўлган эътиқодини кучайтиради ва уни руҳлантиради. Шу жиҳатдан келтирилган тушни Бобурнинг Хожа Убайдуллоҳга нисбатан бўлган чин эътиқоди натижаси сифатида қаралса бўлади.

Умуман, эътиқодли бўлиш яхши фазилат, эътиқодсизликдан сақласин одамни ҳам, оламни ҳам. Ҳа-да, ана шу эътиқод Бобур ҳаётини хавфдан сақлаб қолганини 908 ҳ. – 1502–1503 йилда Карнон қишлоғида содир бўлган воқеа тасвиридан ҳам билиб олиш мумкин. Қизиғи шундаки, якка қолган Бобур Хожа Убайдуллоҳнинг набирасини тушида кўрганини шундай ҳикоя қилади: «Ўзумни ўлумга қарор бердим. Ўшал боғда бир сув оқиб келадур эди, вузу қилдим, икки ракъат намоз ўқудум, бошимни муножотга қўюб, тилак тилайдур эдимким, кўзум уйқуга борибдур. Кўрарменким, Хожа Яъқуб, Хожа Яҳёнинг ўғли, ҳазрати Хожа Убайдуллоҳнинг набиралари, рўбарўйимда аблақ от миниб, кўп жамоати аблақсавор била келдилар. Дедиларким: ғам емангиз, Хожа Аҳрор мени сизга юбордилар. Дедиларким: «Биз (Хожа Аҳрор) аларға (Бобурга) истионат (ёрдам, қўллаб-қувватлаш) Тегуруб, подшоҳлиғ маснадиға ўлтурғузуббиз. Ҳар ерда мушкул иш тушса, бизни назағра Келтириб, ёд этсун, биз анда ҳозир бўлурмиз». Ҳоло ушбу соат фатҳ ва нусрат сизнинг соридур. Бош кўтаринг!» («Бобурнома», 175-бет). Унга ёрдамга келган дўсти Қутлуғ Муҳаммад барлос ҳам шундай дейди: «Мен туш кўрдимким, Хожа Убайдуллоҳ дедиларким: «Бобур подшоҳ Карнон деган кенттадур, бориб ани олиб келинг, подшоҳлик маснади анга тааллуқ бўлубтур» («Бобурнома», 175-бет).

Эҳтимолки, бундай тасвирлар Бобур қўллаган бадиий тасвир усулидир, бу усул Алишер Навоийда ҳам мавлоно Лутфийда ҳам ва бошқа шоирларда ҳам учрайди, бас шундай экан, уни ҳаётий ва реал деб қабул қилиш мумкин-ми, дегувчилар ҳам бўлар. Биз бундай фикрларга тўла-тўкис қўшиламиз. Шу билан бирга қайси шаклда бўлишдан қатъий назар бу тасвирларда Бобурнинг Хожа Убайдуллоҳга нисбатан бўлган самимий ихлоси акс эттирилган. Бу эса муҳимдир.

Ана шу ихлос туфайли Бобур ўз шахсий ва ижтимоий фаолиятида Хожа Убайдуллоҳ фазилатлари ва айтганларига амал қилишга ҳаракат қилди. Хожа Убайдуллоҳ фуқаро ғамхўри бўлиш учун ҳамиша курашди. Оғирликни ўзига олиб бўлса-да, бошқаларга фойда ва роҳат Келтиришни одат қилдики, булардан бирини Бобур Ҳиротдан Қобулга бораётганда амалга оширганини кўриб ўтган эдик.

022 Бобур давлат ишларини бажаришда ҳам Хожа Убайдуллоҳнинг тажрибаларидан фойдаланади. Жумладан, Ҳиндистон фатҳи билан боғлиқ воқеалар тасвирида шундай ёзилган: «Бурунроқ ният қилиб эдимким, Рано Санго кофирға зафар топсам, тамғани мусулмонларга бағишлай. Тавба асносида Дарвеш Муҳаммад Сорбон била Шайх Зайн тамға бахшишини ёд бердилар. Дедим ким, яхши ёд бердингиз илигимиздаги вилоятларда мусулмонларнинг тамғаси бахшиш бўлди («Бобурнома», 388-бет). Ҳақиқатан ҳам Бобур 1526 йилнинг 7 Февралида бир фармон чиқардики, унда, биринчидан, ичкилик қатъиян манъ қилинади, иккинчидан эса Бобур ҳукми остидаги ерларда яшовчилардан тамға солиғини олиш бекор қилинади («Бобурнома», фармоннинг асл матни 383–385 бетлар, унинг таржимаси 467–469-бетлар).

Юқорида Хожа Убайдуллоҳ ҳақида сўз юритилганда, унинг 1460 йилда Ҳиротга, Султон Абу Саъид мирзо ҳузурига келиб, ҳам ўзи ҳам Самарқанду Бухородагилар учун тамға солиғини Бекор қилдиргани ва бу фаолиятнинг аҳамияти қайд қилинган эди. Бас шундай экан, Бобурнинг ҳам тамға солиғини бекор қилғувчи фармони Хожа Убайдуллоҳнинг фойдали фаолиятидан илҳомланиш натижаси сифатида майдонга келгани жиҳатидан Бобурнинг ҳазрати Хожага бўлган эътиқодини яна бир карра тасдиқлайди. Шунинг учун Ҳиндистонда бобурийлар хонадонига асос солган Бобур ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ фаолияти ва асарларига кўпроқ эътибор беради ва Таъкидланганидек, унинг «Волидия» номли насрий асарини туркий тилда Шеърий манзумага айлантиради.

Худди ана шу ишнинг қандай бажарилгани ҳақида 935 ҳижрий – 1528 йил воқеалари баёнида Бобур шундай ёзади: «Сешанба кечаси сафар ойининг йигирма еттисида ҳазрати Убайдуллоҳнинг «Волидия» рисоласини назм қилмоқ хотиримга кечти. Ҳазратнинг руҳига илтижо қилиб, кўнглимга кечурдумки, агар бу манзум ул ҳазратнинг мақбули булур, худ Нечукким соҳиби «Қасидаи бурда»нинг қасидаси мақбул тушуб, ўзи африж маразидин халос бўлди, Мен доғи бу оризадин қутулуб, назмимнииг қабулига далеле бўлғувсидур. Ушбу ният била рамали мусаддаси маҳбуни аруз ва зарб гоҳе махбуни маҳзуф вазнидаким, мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг «Сабҳа»си бул вазнадур, рисола назмига шуруъ қилдим ҳам ўшал кеча ўн уч байт айтилди. Илтизом йўсунлуқ кунда ўн байтдин камрак айтилмас эди, ғолибо бир кун тарк бўлди. Ўтган йил ва балки ҳар маҳал мундоқ оризаким (касаллик) бўлди, ақали бир ой-қирқ кунга тортти. Тенгри инояти била, ҳазрат (Хожа Убайдуллоҳ)нинг ҳимматидин пайшанба куни ойнинг йигирма тўққизида андаке афсурда бўлди, ўзга бу оризадин халос бўлдум. Шанбе куни рабеъ ул-аввал ойининг секкизида рисола сўзларининг назм қилмоқ ихтимомига етти. Бир кун эллик икки байт айтилди («Бобурнома», 418-бет).

Бу эътироф кўп масалаларни ойдинлаштиришга ёрдам беради: биринчидан, Хожа Убайдуллоҳнинг «Волидия» асарига мурожаат қилиб, уни Шеърий тарзда ўзбек тилига таржима қилиш сабаблари очилади. Бобурнинг таъкидига кўра, шу йили у қаттиқ иситма касалига учраб, ундан халос бўлиш мақсадида Хожа Убайдуллоҳ руҳидан мадад истаган ва бунинг учун у шу «Волидия» рисоласини ўзбекча манзумага айлантириш воситасида унга (мададга) эришишга ҳаракат қилган. Бунда Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти давомида қийинчиликларга дучор бўлганда ҳамиша Хожа Убайдуллоҳ руҳидан мадад истаб, унга эришгани масаласи яна бир карра таъкидланади. Чунки бу асарни таржима қила бошлагач, касаллиги ҳам тузала боради ва ундан қутулади. Бу эса эътиқод ва самимият натижаси «ихлосу-халос»нинг ёрқин намунасидир.

Иккинчидан, ўзининг қилаётган ишини «Қасидаи бурда» муаллифининг саргузаштига, яъни қасида муаллифи ишининг мақбул тушиб, унинг касалликдан қутулганига ўхшатади. «Қасидаи бурда»нинг муаллифи ким ва унинг Бобур саргузаштига ўхшашлиги нимадан иборат.

Маълумки, мелодий VII араб адабиёти тарихида Кааб ибн Зуҳайр (ваф. 42 ҳ. – 662 м.) деган шоир ўтган. У авваллари ислом динининг пайғамбари Муҳаммад Расулуллоҳни эътироф этмаган. Ҳатто у билан урушиб, ярадор бўлиб касалланган. Шунда акаси маслаҳати билан Муҳаммад пайғамбар ҳузурига уни эътироф этган ҳолда боради-да, «Суаод мени ташлаб кетди» деб бошланадиган қасидасини Муҳаммадга тақдим этади. Унда Муҳаммад Расулуллоҳнинг мақтови ҳам бор эди.

Бу қасида Муҳаммад пайғамбарга маъқул тушиб, шоирни ўз ҳимоясига олади ва ўзининг бурдасини – тўнини унга тўҳфа қилади. Шундан сўнг Кааб ибн Зуҳайр касалликдан қутулади ва унинг қасидаси «Қасидаи бурда» номи билан бутун мусулмон оламида маълум ва машҳур бўлади (қаранг: Ханна ал-Фаҳури. История арабской литератури. Г. И, изд. иност. лит-ри. Москва, 1959, стр. 176 и далее). Бундан кўринадики, ихлос қўйиш натижасида касалликдан қутулиш мавзуси Бобур ва Кааб ибн Зуҳайр саргузаштларидаги ўхшашликни юзага келтирган. Шу билан бирга икки муаллиф ҳам асар ёзиб, ўз мақсадига эришган: бирида Муҳаммад пайғамбар туфайли, иккинчисида эса Хожа Убайдуллоҳ руҳи воситасида.

Учинчидан эса, бу ишора Бобурнинг араб адабиёти тарихидан жуда яхши хабардорлигини намойиш этади. Агар диққат қилинса Бобур бундан ташқари Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг»ига кирувчи «Сабҳат ул-аброр» достонини ҳам тилга олиб, «Волидия» манзумаси унинг вазнида, яъни рамали мусаддаси махбунда яратилганини ҳам уқтиради. Бунда эса форс-тожик адабиётининг забардаст намояндаси Абдураҳмон Жомий асарларидан хабардоргина эмас, балки уларнинг шаклий-бадиий хусусиятларини ҳам яхши билгувчи эканига ишора қилмоқда. Бас шундай экан, Бобурнинг юқоридаги таъкидида унинг ҳам араб адабиёти, ҳам форс-тожик адабиётининг ёрқин обидаларидан яхшигина хабардорлиги кўзга ташланади. «Волидия»нинг ўзбекча манзумалиги уқтирилар экан, унда Бобур туркий адабиёт ва бадиий ижоднинг донишмандларидан ва моҳир намояндаси эканига гўё ишора ҳам қилмоқда. Бу сифатлар ибратлидир. Чунки Бобур бадиий ижод билан шуғулланувчи шахснинг дунёқараши ҳам, билими ҳам кенг бўлиши лозимлигини уқтиргандай бўлади.

Тўртинчидан ва энг муҳими яна шундан иборатки, юқорида келтирилган парча — эътирофда «Волидия» манзумасининг яратилиш жараёни, шоир меҳнати ва унинг тарихи жуда ажойиб тарзда кўрсатилган. Жумладан, Бобур 935 ҳ. йили сафар ойининг йигирма еттинчи куни — сешанБе кечасида, яъни 1528 йил ноябр ойининг 10 кунида «Волидия» рисоласини туркий тилга назм тарзида ўгиришга киришиб, бу ишни 935 ҳ. йил рабеъ ул-аввал ойининг 8 куни, яъни 1528 йил ноябр, ойининг 21 куни — шанбада ниҳоясига етказган. Демак, рисолани манзумага айлантириш учун ҳаммаси булиб 10–12 кун сарфланган, холос. Орада эса бир кун дам олган кўринади. Бундан ташқари, у бу ишга киришган кечаси 13 байтни кейинчалик эса кунида ўн байт ва, ҳатто, бир кун эллик икки байт ёзганини ҳам уқтиради. Бу эътирофнинг муҳим томони шундаки, асарнинг ёзилиш тарихи ишнинг бажарилиши давомида қарийб ҳар куни ёзилган байтлар сони аниқ кўрсатилган. Бу эса Бобурнинг бадиий ижод билан мунтазам шуғулланганидан далолат беради.

Ҳатто илҳоми жўш урганда бир кунда эллик икки байт – бир юз тўрт мисра ёзганини ҳам алоҳида таъкидлайди (Бу ўринда шуни эслатиш лозимки, афғонистонлик Шафиқа Ёрқин Бобур девонини нашрга тайёрлаб, унинг кириш қисмида «Волидия» ҳақида ҳам сўз юритади-да, Бобурнинг «бир кун эллик икки байт айтилди» жумласини «ҳар рўз панчоҳу ду байт гуфта шуд», яъни «ҳар кун эллик икки байт айтилди» мазмунида таржима қилиб, аслиятнинг мазмунига путур етказган). Бобур томонидан бу эътирофларнинг қайд қилингани ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг бадиий ижод билан шуғулланиш мароми ва натижасини ўрганишда жуда катта ёрдам беради.

Энди «Волидия» манзумаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик. Аввало шуни қайд қилиш лозимки, Бобур ХВИ асрнинг 20-йилларида турли илмий-адабиётшунослик, тарих, жўғрофия, ўсимликлар дунёси, ўлкалардаги расм одатларни ўрганиш билан бир қаторда ислом ҳуқуқшунослиги – фиқҳ ва тасаввуф билан ҳам машғул бўлди. Натижада 927 ҳ. – 1520–1521 йилларда ислом ҳуқуқшунослиги асослари ҳақида ўғиллари Ҳумоюн ва Комрон мирзоларга бағишлаб «Мубаййин» Шеърий асарини ёзадики, у «Фиқҳи Бобурий» ва «Фиқҳи мубаййин» номлари билан ҳам машҳурдир. Шундан саккиз йил ўтгач, 935 ҳ. – 1528 йилда эса тасаввуф ва одоб-ахлоққа доир «Волидия» асарига мурожаат қилиб, уни ўзбекча манзумага айлантиради.

Бобурнинг «Волидия» манзумаси «Ҳамд», «Расулуллоҳнинг наъти», «Рисола назмининг сабаби», «Рисола шуруъи», «Рисола хотимаси» бобларидан иборат бўлиб, икки юзу қирқ уч байт — тўрт юзу саксон олти мисрадан ташкил топган.

Манзума икки қўлёзма нусхада бизгача етиб келган бўлиб, бири асар ёзилган 935 ҳ. – 1528 йилда кўчирилган бўлиб, Ҳиндистоннинг миллий кутубхонаси (Рампур)да сақланади. Шу нусхалар асосида у бир Неча марта нашр эттирилди. Жумладан, олима Сабоҳат Азимжонова уни «Ҳинд Девони» таркибида факсимил тарзда нашр эттирган эди (Тошкент, «Фан», 1966). «Волидия»нинг ҳозирча сўнгги нашри 1983 йилда Кобулда нашр эттирилган Бобур Девони таркибида бўлиб, биз шу нашрдан фойдаландик. Манзума қуйидаги байт билан бошланади:

Ҳақ таолога дейин ҳамду сипос,
Кунҳига етмас анинг ваҳму қиёс.

Тугалланувчи байт қуйидагича:

Бил тугатганда бу сўз бе каму беш,
Йил тўққиз юз эди(ю) ўттиз беш.

Манзуманинг 14 байтдан иборат «Рисола назмининг сабаби» бобида унинг ёзилиш сабаблари ҳақида «Бобурнома»да баён этганларини янада кенгайтиради. Маълумки, манзуманинг майдонга Келиш сабаби «Бобурнома»да баён қилиниб, биз уни юқорида кўриб ўтган эдик. «Рисола назмининг сабаби» бобида эса Бобурнинг «Волидия»га мурожаат қилиши ва уни назмга киритишнинг асосий сабаби сифатида Хожа Убайдуллоҳнинг «ўлган кўнгилларни тирилтириш» мазмунида айтган сўзи асос қилиб олиниб, бу ҳақда шундай ёзилган:

Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳдин,
Эшит ул сирри худо огоҳдин.

Хожалар хожаси ул Хожа Убайд,
Ходиму чокари Шиблию Жунайд.

Ҳолату мартабаси зоҳирдур.
Васфи таърифида тил қосирдур.

Отаси қилган учун таклиФе,
Қилди онин отига таълифе.

Толиб эл тилига мазкур дурур,
«Волидия» била машҳурдурур,

Ҳар сўз андаки анга мен етсам,
Етти кўнглумга ани назм этсам.

Токи бўлгай манга хушёрлиғи,
Уйқулук кўнглума бедорлиғи.

Яна бу назм ўқуса ҳар толиб,
Кўнглининг рағбати бўлгай ғолиб.

Рағбат айлаб анга файз етса,
Тиралик кўнглидин онинг кетса.

Файзидан Менга етишгай асаре,
Бехабар кўнглумга бўлгай хабаре.

Яна ўқугувчиларга ул он,
Забт қилмоққа эди назм осон.

Бу деганлар манга бўлди тақриб,
Муни назм эттиму бердим тартиб.

Боқмагил сўзлагувчининг ўзига,
Ўзини қўй, назар қилгил сўзига.

Сўз менинг эрмас, аларингдур бил,
Билгасен мени мутаржим ҳосил.
(Кобул нашри, 219–220-бетлар)

Бобур манзуманинг бу бобида «Волидия»нинг назмга солишдан асосий мақсади нимадан иборат эканини рўй-рост айтган, яъни «уйқулик (ғафлатда қолган) кўнглимга бедорлиғ» етсин, хушёрликда бўлай деб: (хиралик нодонлик) кетиб, кўнгил маърифатдан огоҳ бўлиб, бунинг файзини билсин деб таржима қилдим, демоқчи. Бу билан нима демоқчи? Маълумки, бунда сўз инсоннинг ўзлигини таниш, шу воситада маърифати ботинийга эришмоқ, яъни кўнгил билан идрок этмоқ устида бормоқда. Бу билан Бобур Хожа Убайдуллоҳ «Волидия»сининг асосий мағзини баён этиб, у инсоннинг руҳан, ва қалбан ва амалан покиза бўлишини назарда тутади. Энг муҳими шуки, Хожа Аҳрор ҳам ўзинииг рисоласида инсонда бу сифатлар фақат кўринишдагина эмас, балки унинг ботинида, бутун вужудида сингиб Кетган бўлмоғи керак деб уқтиради. Масалан, у шундай ёзади (Бобур таржимасида):

Ғайбату ёлғону музий сўздин,
Эҳтироз эт, йироқ этгил ўздин,

Ҳар ямон қавлни ўздин дур эт,
Тилинга бир нима мазкур эт.

Бўлгай ақволу каломинг бу сифат,
Кўнглунгга боис нури оният.

Яна мўмин ишида ёрлиқ эт,
Илу тил бирла мададкорлиқ эт,

Зоҳиру ботин адаб маръи тут,
Беадаблик равишу роҳин унут.
(Кобул нашри, 221–238-бетлар)

Демак, бунда маънавийлик омили назарда тутилади ва уни тарғиб этиш мақсад қилиб қўйилади. Шу жиҳатдан қараганда, Бобур ҳам ана шу асосий ғояни илғаб олган ва у ҳам инсоннинг маънавий жиҳатдан покиза бўлмоғи учун зарур бўлган билимдан хабарсиз қолмасин деб, асарни форсийдан ўзбек тилига назм билан ўгирган.

Бобурнинг эзгу мақсади ана шу ғояларни туркийгўйлар орасига ҳам тарғиб қилиш, уларга тушунтиришга интилишдан иборат. Шунинг учун у «Волидия»ни жуда содда, тушунарли, ортиқча бадиий Безаксиз таржима қилган. Ана шу оддийликка эришиб, ортиқча бадиийликдан ўзини тия олиш ҳам Бобурнинг услубига, бадиий маҳоратига мос келадиган маромдир, бу ҳам бадиий маҳоратдир. Бобур таржимасидаги «Волидия» билан танишиш шундан далолат берадики, Хожа Убайдуллоҳ ўзининг асарида кўнгил ва унинг кўзгу эканлиги. Ҳақ таоло унда ўзини тажалли этиши, шунинг учун кўнгил ҳар қандай хиралик ва ғубордан ҳоли бўлиши, яъни у огоҳ ва ҳушёр бўлмоғи, покиза ва мусаффо бўлмоғи лозимлиги, шулар билан боғлиқ тарзда одоб-ахлоқ тўғрисида сўз юритган.

Бу фикрларнинг кўпи тасаввуф ва нақшбандия тариқатининг бошқа вакиллари томонидан ҳам баён этилган. Шуниси борки, уларнинг кўпи инсон ва ўзликни таниш, инсон ва коинот, инсон ва одоб-ахлоқ инсон ва унинг кўнгли мавзуларини ёритганда турли табақа ва турли давр кишилари учун маъқул бўлган фикрларни баён этганлар. Шунинг учун улардаги умумбашарий мағзлар ҳамиша ардоқланган. Бу гал Хожа Убайдуллоҳнинг «Волидия» асарига ҳам, унинг Бобур томонидан бажарилган туркийча манзумасига ҳам бевосита тааллуқлидир.
Шундай қилиб, Бобурнинг Хожа Убайдуллоҳ, унинг фаолияти, асарлари, хонадони вакиллари ва мухлислари ҳақидаги мулоҳазалари турли шаклда баён этилиб, ҳамма жойда ҳам Бобурнинг Хожа Убайдуллоҳни ниҳоятда мўътабар сиймо, улуғ мураббий, мададкор ва ҳидоят қилгувчи муршид сифатида тан олгани ва эътироф этгани, унга нисбатан дағаллик қилгувчиларга эса нафрат билан қарагани маълум бўлади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз фаолияти, асарлари ва таржималари билан Хожа Убайдуллоҳнинг шуҳратини Ҳиндистонда янада баланд кўтаради.

Шундай қилиб, Хожа Убайдуллоҳнинг замондошлари ва мухлислари бўлмиш Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг нақшбандия тариқатининг муршидига бўлган муносабатлари шундан гувоҳлик берадики, ХВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВИ асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, адабий-илмий ва маданий муҳитни ўрганишда нақшбандия тариқати ва унинг машҳур муршидлари, жумладан, Хожа Убайдуллоҳнинг фаолияти ва мероси назарда тутилса, унда тарихни ҳар томонлама ёритиш имкони юзага келади.

044

ХОЖА АҲРОРИ ВАЛИ ШАЖАРАЛАРИ

Image
Катталаштириш учун суратни босинг.

ШАЙХ ХОВАНДИ ТАҲУР

Марказий Осиё халқларининг ўрта асрлардаги маънавияти илдизларига назар қилинганда, улардан бири катта салоҳиятга эга бўлган тасаввуф ҳамда унинг забардаст намояндалари қолдирган бой мерос эканлигига шак-шубҳа қолмайди. Чунки бу соҳа минг йиллар давомида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий, илмий ва адабий ҳаётида, турли тоифа ва табақа кишиларинииг маънавиятини шакллантиришда муҳим омиллардаи бири бўлиб қолган эди. Бу жиҳатдан, хусусан, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг табаррук номлари билан боғлиқ бўлган хожагон тариқатининг яссавия ва нақшбандия сулуклари алоҳида аҳамият касб этади. Бу икки сулукнинг асосий мақсади бир бўлиб, тавҳидни эътироф этиш, шариат ва Муҳаммад расулуллоҳнинг суннатларига амал қилиш воситасида инсонинг ўзлигини танишга кўмаклашишдан иборатдир. Бу икки сулукнинг мақсадга эришиш усулларида ўзига хос жиҳатлар (жаҳрияи султония ва хуфия) мавжуд бўлиб, булар эса ўз навбатида, махсус ишлангаи расм-русумлар – муршидлар раҳнамолигида бажарилиши лозим бўлган қонун-қоидалар асосида амалга оширилгаи. Бу икки сулук Марказий Осиё мамлакатларида Кенг тарқалган бўлиб, замон ва макон хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллашиб, ҳозирга қадар ўз мухлислари ва муршидларига эга.

ХВ юз йилликда ўз фаолиятлари билан бу соҳада алоҳида мавқе эгаллаган хожа Убайдуллоҳ Шоший – Хожа Аҳрори Валини майдонга Келтирган табаррук аждодлари – падари бузрукворлари, волидаи муҳтарамалари томонидан бўлган бобо ва бобокалонлари ҳақида ҳам тадқиқотлар олиб бориш шундан гувоҳлик берадики, бу хонадоннинг вакиллари юқорида эслатилган икки сулукка ҳам дахлдор бўлганлар. Шайх Хованди Таҳур ана шу хонадоннинг кўзга кўринган намояндаларидандир.

Мавлоно Али Сафий ибни Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Рашаҳот айнул ҳаёт»да хабар беришича, Шайх Хованди Таҳур Хожа Аҳрори Вали волидаи муҳтарамаларининг боболари бўлиб, ул ҳазрат, яъни шайх Хованди Таҳур шайх Умар Боғистонийнинг катта фарзандлари – ўғиллари бўлганлар.

Шайх Умар Боғистоний (баъзан Тошкандий тарзида ҳам эсланади, чунки Боғистон Тошкандга қарашли тоғлиқ этагида жойлашган мавзе) ХВИ асрда ҳаёт кечирган табаррук зотлардан бўлиб, «Рашаҳот»да уқтирилишича, Боғистонда туғилганлар ва шарафли насаблари ўн олти восита билан Абдуллоҳ бин Умар Хаттобга бориб етар экан.

Шайх Умар Боғистоний аввалида ўз шаҳарида таълим олиб, сўнг Бухорога бориб, қутб ул-восилин деб эътироф этилган, мажзуби маҳбуб саналган шайх Ҳасан Булғорий (1208-1298) ҳузурида тасаввуф соҳасидаги билимларини янада чуқурлаштиргач, ўз шаҳарларига қайтиб келиб, тасаввуф соҳасида комиллик даражасига эришган сиймо сифатида таниладилар. Шайх Умар Боғистонийнинг сулуки жазба (жазава) бўлиб, бу жиҳатдан турк машойихлари билан ҳамоҳангдирлар. Тариқат соҳасидаги комиллик туфайли шайх Умар Боғистоний Туркистон ва Мовароуннаҳрда шуҳрат топдилар. Шунинг учун ўша даврда довруқ таратган Хожа Баҳовуддин Нақшбанд шайх Умар Боғистонийни ниҳоятда эҳтиром этар эканлар. Бу ҳақда Хожа Аҳрори Вали Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг етук шогирдларидан бўлган мавлоно Яъқуб Чархийдан эшитган гапларни айтар эдилар:
«Мавлоно Яъқуб Чархий менга айтдиларки, – деб эслайдилар Хожа Аҳрори Вали, — ҳазрати Хожаи бузург, яъни хожа Баҳоуддин Нақшбанд, шайх Умар Боғистонийнинг тариқатларига (йўл, усул) эътиқод қилиб, уни маъқуллардилар ҳамда айтур эдиларки: «шайх Умар Боғистоний тариқатларидаги жазба (жазава)да чексиз шодлик, жўш-хуруш, ўзини йўқотиш даражасида завқланиш ҳолати самимий интилиш ва доимийлик билан уйғунлашиб кетган».

Шундан сўнг мавлоно Яъқуб Чархий айтдиларки, «хожа Баҳоуддин ҳазратларининг шайх Умар Боғистоний ва ул кишининг тариқатларига оид бу таъриф – мақтовлари ниҳоятда гўзалдир. Чунки жазба (жазава)нинг хосияти кишидаги завқланиш даражасига боғлиқ бўлиб, ундан сўнг шариат русумларига итоат қилиш қийин бўлиб қолади. Бундай ҳолатда кўпгина жазба (жазава) аҳли ўзини идора қила олмайдиган ҳолатга тушади, аммо фақат улуғ зотларгина бундай ҳолатда ўзларини жамлай оладилар, яъни ўзларининг ҳолатларини бошқара оладилар. Бас шундай экан, ҳазрат хожа Баҳоуддин шайх Умарни улуғ зот сифатида таърифлаганлар».
Ана шу улуғ зотнинг сулук соҳасида битган асарлари бор-йўқлиги ҳақида маълумотга эга бўлмасак-да, кўпгина манбаларда шайх Умар Боғистонийнинг айрим ҳикматомуз сўзлари ҳамда ул ҳазратнинг сийрат ва суратлари билан боғлиқ ривоятлар келтириладики, уларда халқни иймон ва эътиқодга, поклик ва ҳалолликка даъват этиш етакчи ўринни ташкил этади.

Жумладан:
«Айтурларки, биров сулукнинг сирларини ўрганиш учун узоқ йўлдан шайх Умар Боғистоний ҳузурларига келибди. Шайх Умар айтибдурларки:
– Сен турадиган (яшайдиган) жойда масжид борми?
Айтибди:
– Бор.
Сўраптиларки:
– Мусулмонлик аҳкомини биласанми?
Айтибди:
– Биламан.
Шунда шайх Умар Боғистоний айтибдурларки:
– Ундай бўлса, бу ерга келишингдан фойда йўқ. Ибодат аҳкоми маълум бўлса, ибодат жойи маълум бўлса, қайтиб бор-да, ўша иш билан шуғулланавергин».

Яна:
«Шайх Умар Боғистоний айтибдурларки, биз муриднинг кўнглини бошқа нарсалардан бўшатиб, уни аҳадият (Оллоҳ таоло) Томонига қаратамиз. Буларнинг ҳаммасини биз қиламиз, аммо биз қилмаймиз, яъни бу ишларнинг ҳаммаси Оллоҳ таолонинг иродаси билан амалга ошади». Ва ниҳоят шайх Умар Боғистоний ўз ўғиллари шайх Хованди Таҳурга қаратиб шундай деган эканлар: «Таҳур, мулло бўлма, у бўлма-бу бўлма, мусулмон бўл!» (Бу иборанинг иккинчи таҳрири ҳам бор: «Таҳур мулло бўлма, шайх бўлма, сўфи бўлма – мусулмон бўл!» Икки таҳрир ҳам Хожа Аҳрори Вали тилларидан Келтирилади).

Шайх Умар Боғистоний Мавлоно Тожиддин Дарғамийнннг қизларига уйланиб, бир неча фарзанд кўрганларки, улардан каттаси шайх Хованди Таҳур бўлганлар.

Шайх Хованди Таҳурнинг (Хованд – жаноб, ҳоким, эга; Таҳур – ниҳоятда пок. Бу икки исм бирлашганда «ниҳоятда покизаликнинг эгаси, соҳиби» ёки «ниҳоятда покиза жаноб» маъноларини англатади) таржимаи ҳолларига доир маълумотлар ҳам етарли деб бўлмайди. Шундай бўлса-да шайх Хованди Таҳур таржимаи ҳоллари билан боғлиқ бўлган айрим маълумотлар ХВ ва ХВИИ аср бошларида битилган Сайид Абдулаввалнинг «Масмуот» (Эшитилганлар), Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин» (Орифлар силсиласи – хонадони), Али Сафининг «Рашаҳот айнул-ҳаёт» (Ҳаёт чашмасининг қатралари), Олий шайх Сиддиқийнинг «Ламаҳот мин нафаҳот ул-қудс» (Табаррук шабадалардан лаҳзалар) асарларида учрайди. Буларга илова тарзда ХИХ асрда номаълум муаллифнинг 2 Бетдан иборат рисоласи ҳамда Муҳаммаджон Уразаевнинг «Ҳазрати шайх Хованди Таҳур (ҳаммаси бўлиб бир бет) номли ўзбек тилидаги маълумотномаси ҳам борлиги хабар қилинади. 1915 йилда эса А.А. Семенов «Тошкентлик шайх Хованди Таҳур (Шайхантаур) ва унга нисбат бериладиган кулоҳ» номли мақолани ҳам нашр эттирган экан.

05 Демак, шайх Хованди Таҳур ҳазратларининг насаблари ҳаёт ва фаолиятлари ҳақида кўра олганимиз маноқиблар асосида айрим маълумотларни муҳтарам мухлисларга манзур этмоқчимиз.
Қайд қилинганидек, шайх Хованди Таҳурнинг оталари сайидларга ҳам дахлдор бўлган шайх Умар Боғистоний бўлиб волидаи муҳтарамалари эса сайидлардан бўлмиш мавлоно Тожиддин Дарғамийнинг қизлари бўлганлар. Тошкентда яшовчи ана шу табаррук хонадонда шайх Хованди Таҳур таваллуд топганлар.

Шайх Хованди Таҳурнинг туғилиши ва номланишлари ҳақида турли ривоятлар бўлиб, улардан бирини ХВИИ асрда яшаган Олим шайх ас-Сиддиқий (ваф. 1087 ҳ. – 1676) ўзининг «Ламаҳот мин нафоҳат ул-қудк» асарида шундай келтирган: «Шайх Зайниддин Кўйиорифон Тошкандий деган эканларки, кимки фарзанд талаб бўлса бизнинг мозоримизга келиб, фарзанд тиласа, албатта ниятига етгувсидир».

Ўз замонасининг авлиёси бўлмиш шайх Умар Боғистоний умр йўлдошлари билан бирга ҳазрат шайх Зайниддин Кўйиорифоннинг мозорларига келиб, Оллоҳдан фарзанд ато қилишни илтижо қилибдурлар. Шайх Зайниддиннинг иноятлари билан Ҳақ субҳонаҳу шайх Умар Боғистонийга бир ўғил насиб этибдики, у машҳур шайх Ҳованди Таҳурдир. Шайх Хованди Таҳур дунёга Келгач, шайх Умар чақалоқни шайх Зайниддин мозорларига олиб борибди, у ердаги кафтарлар чақалоқни кўриб, «ат-таҳур» деб сайрай бошлабдилар. Ана шу кароматли мужда сабабли чақалоққа шайх Хованди Таҳур деб ном қўйибдилар.

Шайх Хованди Таҳурнинг таваллуд йиллари маълум бўлмаса-да, вафотлари 761 ҳ. – 1359–1360 мелодий йил эканлиги аниқ. Агар умрларининг давомини шартли равишда 70-75 йил деб олинса, унда таваллудлари йилини 1280-1290 йиллар ораси деб тахмин қилиш мумкин. Шайх Хованди Таҳур туғилган хонадон ҳам ота ва ҳам она томонидан исломий илм ва вараъ-диёнатда машҳур ва тан олинган кишилар эдилар. Жумладан, шайх Умар Боғистоний Хожа Баҳоуддин Нақшбанд томонидан камоли ҳурмат билан эътироф этилган бўлсалар, мавлоно Тожиддин Дарғамий ҳам бу соҳада улвий – юксак мақом соҳиби сифатида эҳтиромга сазовор бўлган эдилар.

Шунинг учун Али Сафий «Рашаҳот»да қуйидагиларни ёзган эди:
«Мавлоно Тожиддин Дарғамий… ўз замонасининг акобирларидан бўлиб, зоҳирий ва ботиний илмларнинг олими, тақво, вараъ, фиқҳ, сирли олам аҳволини билиш ва зоҳирий кароматлари билан машҳур эдилар».

Ана шу хонадоннинг олижаноб анъаналари ёш Хованди Таҳурга ижобий таъсир кўрсатади. У киши мактабда ўқидилар, савод чиқардилар ва падари бузругворлари – шайх Умар Боғистоний тарбияларида улуми зоҳирий ва ботиний сирларини чуқур ўзлаштириб валият аҳлининг юксак чўққисига кўтарилганлар. Шундай бўлса-да, хожа Аҳмад Яссавий авлодидан бўлиб, ўша даврда катта шуҳратга эга бўлган Тунгуз шайхдан таълим олиш учун Туркистонга сафар қиладилар. Шайх Хованди Таҳур Тунгуз шайх масканида истиқомат қилиб, Тунгуз шайхнинг шунчалик буюк мақсад соҳиби бўлишлари билан бирга ниҳоятда камтарона яшаганлари, турмуш ва оила аҳли инжиқликларини сабр-тоқат ва бағри кенглик билан енгганликларининг шоҳиди ҳам бўлдилар. Бу ҳам бир мактаб эди уларга. Ана шу муҳитда шайх Хованди Таҳур суфия таълимотининг илмий ва амалий нозикликларини янада чуқурроқ ўрганадилар.

Бу сафар вақтида ва Тунгуз шайхдан таълим олиш муддати давомида шайх Хованди Таҳур билан у кишининг мулозими шайх Муҳаммад Хулуввий ҳам бирга эди. Шайх Муҳаммад Хулуввий (хулув – бўшлиқ) хатти-ҳаракати, бепарволиги ва тинимсизлигини кузатган Тунгуз шайх унинг шайх Хованди Таҳурга муносиб мулозим эмаслигини англайди. Шайх Хованди Таҳур ҳам мулозимнинг ўзларига нолойиқ эканлигини билардилар, ундан қутулиш йўлларини ахтарардилар.

Худди шу вақтда шайх Хованди Таҳур ўз ҳолатлари, кайфиятлари, мулозимлари ҳақидаги мулоҳазаларини Тунгуз шайхга баён қиладилар. Шунда Тунгуз шайх Хованди Таҳурга айтади: «Шунчалик исТеъдод ва қобилиятингиз билан нега энди ҳозиргача у билан бирга бўлишга чидаб келдингиз?» Шайх Хованди Таҳур шундай дейди: «Жоҳилларнинг жабру жафосидан сабру тоқат билан қутулишни афзал билдик».
Тунгуз шайх шундай дейди: «мен ҳам унинг Сизга муносиб эмаслигини сездим. Шундай қиламанки, Тезда ундан қутуласиз». Шундан сўнг Хованди Таҳур ва шайх Муҳаммад Хулуввий Тунгуз шайхдан қайтиш учун рухсат сўрайдилар. Тунгуз шайх рози бўлиб, шайх Муҳаммад Хулуввийга тери қопланмаган ноғорани ҳадя этади. Буни кўрган шайх Муҳаммад Хулуввий тараддудланиб қолгач, шайх Хованди Таҳур айтади: «Шайх ҳазратларининг совғалари табаррук ва ҳикматсиз эмас. Шунинг учун уни олинг». Улар Бухоро томон йўлга чиқадилар. Бир мавзега етганда, Хованди Таҳур шайх Муҳаммад Хулуввийга қараб айтадиларки: «Энди биз ажраламиз, мен Бухорога бораман, Сиз эса Хоразмга боринг».

Шундай қилиб, шайх Хованди Таҳур Бухорога келиб, ўша даврнинг машҳур донишмандлари Хожа Муҳаммад Бобо Самосий, Сайид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқалар билан мулоқотда бўлганлар, хожагон тариқати тўғрисидаги маълумотларини янада чуқурлаштирганлар.

Бухородан Тошкентга қайтиб келган Шайх Хованди Таҳур ўз фаолиятларини давом эттириб, мухлисларга исломиятдан, иймон ва шариатдан, тавҳид ва исломий қонун-қоидалардан таълим бердилар; кишиларни покланиш, ўзлигини таниш, диёнатли ва адолатли бўлишга тарғиб ва ташвиқ этганлар. Бундай тарғиботлар вақтида айтилган фикрлар фақат оғзаки тарзда бўлиб қолмай, балки бир Неча рисолаларда ҳам ёзиб қолдирилди.

Афсуски, ҳозирча бу рисолаларнинг ҳам тақдири аниқланган деб бўлмайди. Аммо улардан айрим мисоллар «Силсилат ул-орифин» ва «Рашаҳот» китобларида Келтирилган. Шайх Хованди Таҳур рисолаларидан юқорида эслатилган китобларда келтирилган парча-намуналар шундан гувоҳлик берадики, шайх Хованди Таҳур ўз рисолаларида хожагон тариқатининг назарий ва амалий масалаларидан ҳам насрий ва ҳам шеърий тарзда сўз юритганлар. Бу рисолаларни мутолаа қилган Хожа Аҳрори Вали машҳур боболарининг тавҳидни шарҳлашга бағишланган фикрларидан айримларини суҳбатлари жараёнида ўз ақидаларининг тўғрилигини исботловчи далил сифатида мисол келтирар эканлар. Жумладан: «Шайх Хованди Таҳур ўз рисолаларида шундай айтибдурлар, – деб давом этадилар Хожа Аҳрори Вали, шариатда Тавҳид Ҳақни (Оллоҳ таолони – Б.В.) бир демак ва бир билмакдир, тариқатда эса кўнгилни Ҳақ субҳонаҳудан бошқа нарсалардан яккалаш демакдир».

Бу масалага доир фикр давом эттирилиб, Шайх Хованди Таҳур шундай деганлар:
«Тавҳид танни ибодатга тайёрлаш учун уни шаҳватдан тозалашдир ҳамда кўнгилни ибодатга мувофиқлаштириш учун уни ҳар қандай хатарлардан қутқаришдир, чунки у (Оллоҳ таоло – Б.В.) ягонадир. Бу масала тариқат фаслларидан бўлиб, бу ақида ҳақиқат аҳли сўзларидир. Шариатда аса тавҳид Худони бир билмоқдир».

Хожа Аҳрори Вали боболарининг бу фикрларини келтириш билан уларнинг тасаввуфнинг забардаст намояндалари фикрларига асосланганлигини исботлаш ёки, бошқача қилиб айтганда, Шайх Хованди Таҳур ақидаларининг шак-шубҳасиз эканлигини далиллаш мақсадида Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «тавҳид фақат Ҳақни (Оллоҳ таолони – Б.В.) ягона билмоқ эмас, балки Ҳақ билан ягона бўлмоқ ҳамдир», – деган фикрларини Келтирадилар.
Шайх Хованди Таҳурнинг яна бир сўзлари шундайдир: «Дилбар жамолсиз бўлмас, раҳбар эса камолсиз». Бу ҳикматнинг иккинчи қисмида сўз раҳбар – муршид ҳақида борар экан, ҳар қандай киши ҳам муршид – раҳбар бўлаВермаслиги алоҳида уқтирилиб, шу соҳада камолотга эришган шахсгина раҳбар – муршид бўла олиши таъкидланган. Шундай экан, ҳар бир соҳада, жумладан, тасаввуфда ҳам барча масалаларни ниҳоятда чуқур билган ва муаммоларни тўғри ҳал эта оладиган бўлмоқ лозимлигидан баҳс юритилганки, бу фикр ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.

Шайх Хованди Таҳурнинг юқорида Келтирилган ҳикматларининг биринчи қисми ҳам – «дилбар жамолсиз бўлмас» ўзининг чуқур маъноси билан диққатга сазовордир. Агар унинг зоҳирий – мажозий маъноси «дил элтгувчи, кўнгилларни ўзига банд этгувчи жамолсиз – гўзалликсиз ва мафтун этувчи жозибасиз бўлмас», деган маънони, яъни «гўзал (ёр) мафтун этувчи гўзаллиги билан кўнгилларни банд этади» маъносини англатса, унинг ботиний — ҳақиқий маъноси эса «Оллоҳ таоло ўзининг илоҳий жамоли – гўзаллиги билан кўнгилларда тажаллий этади», деган маънони англатиб, юқорида шарҳланган биринчи қисмни (раҳбар — муршиднинг камолсиз бўлмаслиги) янада кенгроқ тушунишга кўмаклашади, яъни агар раҳбар — муршиднинг кўнгли Оллоҳ таолонинг тажаллигоҳида айлана олган бўлса, бундай муршид – раҳбари комил саналур.

Демак, Шайх Хованди Таҳурнинг бу фикрлари инсоннинг маънавияти оламига ва унинг комил бўлишига қаратилганидан ҳозирги кунда ҳам инсонларнинг маънавиятини шакллантириш ва унинг устуворлигини таъминлаш ишига хизмат қила олади.

Шайх Хованди Таҳур фикрлари ифода этилган қуйидаги ҳикмат ҳам ниҳоятда жозибали ва умумбашарий мазмунга моликдир:
«Борғил-да, душманнинг кўнглини топ, Дўстнинг кўнглини синашга эса қандай эҳтиёж бор?!»

Ҳикматнинг мазмуни тушунарли бўлса-да, уни шарҳлаш мақсадга мувофиқ кўринади: Шайх Хованди Таҳур айтмоқчиларки: эй инсон, сен душман деб билган кишининг кўнглини топ-да, тушунмовчиликларни бартараф қилиб унинг билан тинч-осойишта яшаш йўлларини изла. Дўстларни эса имтиҳон қилишга ҳожат йўқ, чунки улар бундай имтиҳонлардан аллақачон ўтиб, сенинг дўстинг бўлганлар. Бас шундай экан, дўстларнинг кўнглини заруратсиз имтиҳон қиламан деб, уларда шубҳа уйғотмагил, Зеро бу ҳол уларнинг Сенга нисбатан самимиятига дарз кетишига боис бўлмоғи мумкин. Бас шундай экан, эй инсон, Сен тинч-осойишта яшаш йўлларини излагил, душманликдан ҳазар қилгил.

Бундай олижаноб фикр-ҳикмат шайх Хованди Таҳурнинг замондошлари бўлмиш машҳур Хожа Ҳофиз Шерозий шеъриятида қуйидагича ифодаланган эди:

Осойиши ду гетй тафсири ин ду ҳарф аст,
Бо дўстон мурувват, бо душманон мадоро.

Мазмуни: икки жаҳоннинг осойишталиги бу икки сўзнинг маъносидан иборатдир: дўстларга мурувват кўрсатиш, душманлар билан эса мадоро – муроса қилиш.

Бу фикрларнинг ҳамоҳанглиги шайх Хованди Таҳурни ҳам, хожа Ҳофиз Шерозийни ҳам башариятнинг асрлардан бери орзу қилиб Келаётган муддаосини ифодалай олганлари жиҳатидан замонамизгача етказди ва бундан кейинги даврлар, асрлар, авлодлар учун ҳам улар умумбашарий улуғ зотлар бўлиб қолаВерадилар.
Маълумотларга кўра, «Шайх Хованди Таҳурнинг маорифангез шеърлари кўпдир» («Рашаҳот»).

Шунинг учун шайх Хованди Таҳур ўзларининг тасаввуф ва панд-насиҳатга доир фикрларини фақат насрий рисолаларида баён этиб қолмай, балки шоирлик қобилиятлари етарлича бўлганидан шеърий тарзда ҳам ифодалаб, уларни суҳбатларида ўқиганлар, ёзиб қўйганлар. Бу вақтда эса шайх Хованди Таҳурнинг машҳур мутасаввуф шоирлардан бўлмиш Абу Сайид Абулхайр, Абдуллоҳ Ансорий, Паҳлавон Маҳмудлар анъаналарини давом эттирганларининг гувоҳи бўламиз. Тўғри, ҳозирча Шайх Хованди Таҳурнинг шеърий меросларини яхлит тарзда кўра олмаган бўлсак-да, аммо унинг айрим намуналари ҳазратнинг бу соҳадаги иқтидорларини намойиш эта олади. Фикримизнинг далили сифатида бир-иккита намуна келтириш билан кифояланамиз:

Нигоҳбони ду чашм аст чашми дилдоре,
Нигоҳ дор назар аз руҳи дигар ёре,
Ҳоло мабод, ки чашмаш ба чашми ту нигарад,
Даруни чашми ту бинад хаёли ағёре.

Мазмуни:

Дилдорнинг кўзлари икки кўзнинг посбонидир,
Шунинг учун ўзга ёр жамолини кўришдан сақлангил.
Худо кўрсатмасин, агар кўзи кўзларингга тушса,
Уларнинг ичида ўзга ёр хаёлини албатта кўрар.

Яна:

Маҳбуб ба чуз ҳабиб зебо набувад,
Ҳар боғча чои тамошо набувад.
Дилро ба каcе мадеҳ, ки дар одами ишқ,
Ҳар чо ки равад рахти варо чо набувад.

Мазмуни:

Севикли севгувчигагина гўзал кўринар,
Ҳар боғча ҳам тамошо жойи бўла олмас.
Кўнгилни бировга бермагилки, ишқ оламида,
Қайға борса ҳам у қўним топа олмас.

Ниҳоят:

Шерзоди бешаи ишқам қавй дар кори худ,
Гў ҳарифи ман биё, то зўри бозу бингарад.

Мазмуни:

Мен ишқ ўрмонининг арслонзодаси бўлиб, ўз ишимда кучлиларданман,
Рақибимга айт, келсин-да, билакларимдаги куч-қудратни кўрсин.

04 Мисоллардан кўринадики, Шайх Хованди Таҳурнинг шеъриятларида тавҳид аа тасаввуф масалаларидан баҳс юритилган бўлиб, улар панд-насиҳат руҳида битилганлар.
Шайх Хованди Таҳур, шу тариқа, тасаввуф жараёнини давом эттиришда муносиб ҳисса қўшганлар.
Шайх Хованди Таҳур уйланганлар, фарзанд кўрганлар. Улардан бири Хожа Аҳрори Вали оналарининг отаси хожа Довуддир.

 Шайх Хованди Таҳур оламдан кўз юмганларида Тошкентда дафн этилганлар. Бу мозор жойи кейинчалик Шайх Хованди Таҳур (Шайхонтаҳур) сифатида шуҳрат қозониб, ҳозирга қадар шу ном билан аталади.

Маълумотларга кўра, Шайх Хованди Таҳур дафн этилган жойда ХIV аср охири — ХV аср бошларида мақбара қурдирилган экан. У хароб ҳолга келганда ХVII-ХIХ асрларда тикланган экан. Унинг ёнида мадраса ҳам қурилган бўлиб, унинг ХIХ аср охирларида туширилган фотосурати сақланиб қолган.

085 Шайх Хованди Таҳур номлари машҳур бўлганидан Тошкент шаҳридаги тўрт даҳадан бири ҳазратнинг номлари билан Шайхонтаҳур даҳаси деб аталган. ХVIII асрда Шайх Хованди Таҳур авлодларидан бўлган Юнусхўжа бу даҳанинг, кейинчалик эса тўрт даҳанинг ҳокими бўлган экан.

Республикамиз истиқлолияти туфайли қадрият ва тарихга бўлган эътибор кучайиб, ҳазрат Шайх Хованди Таҳур билан боғлиқ бўлган жойлар ободонлаштирилиб, Шайхонтаҳур тумани эса республикамиз пойтахти – Тошкентнинг гўзал масканларидан бири бўлиб қолди.

Шундай қилиб, шайх Хованди Таҳур халқларимиз маънавияти тарихида ўзларига хос мавқега эга бўлган буюк сиймодирлар. Бу ҳазратнинг таржимаи ҳоллари ва қолдирган меросларини, рисолаларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ўзлигимизни танишга кўмаклашади, истиқлол мафкурасини шакллантириш ҳамда ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

 

АБУ БАКР ҚАФФОЛИ ШОШИЙ

03 Қадимий Чоч – Шош – Тошканддан етишиб чиққан кўплаб олим, шоир ва мутафаккирлар Шарқ тамаддуни хазинасига муносиб ҳисса қўшганлар. Ана шундай табаррук уламолардан Шайх Абу Бакр Муҳаммад бин Али бин Исмоил Қаффоли Шоший Х асрнинг қомусий билим эгаси бўлмиш сиймолардан биридир.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийнинг тарих майдонига кириб Келишлари ва ҳозирга қадар эътиборли сиймо сифатида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлишлари – ва ҳиду асратин – ягонаи замон деб юритилишлари Бежиз эмас. Чунки бу ҳазрат тарихимизда муҳим саҳифа бўлган бир даврда – Шарқ мамлакатларида, хусусан, мусулмон оламида юзага келган Ренессанснинг ибтидоси вақтида яшаб, фаолият кўрсатган эдилар. Агар биз ислом, унинг маданияти, илму фани ва тарихи билан шуғулланган жаҳон олимлари асарларига, жумладан, швейцариялик шарқшунос Адам Меснинг «Дие Ренаиссанс дес исламс» (Исломдаги Ренессанс – бу асар рус тилига «Мусулманский Ренессанс» тарзида ўгирилган) деб аталган ва бир неча тилларга таржима қилинган салмоқли асарига мурожаат этсак, унда IХ-Х асрлар араб халифатида, жумладан, Бағдод, Дамашқ ва бошқа шаҳарларда илм, фан, маданият ва исломиятда буюк ўзгаришлар даври эканлигини ишонарли ва бой далиллар асосида исботланганлигини кўрамиз.

Шу жиҳатдан халифаликнинг шимолидаги Мовароуннаҳр, Хоразм ва Туркистоннинг бир қисм ўлкаларини бирлаштирган Сомонийлар давлати ҳудудида ҳам бу даврда яна шундай оламшумул аҳамиятга эга бўлган ҳодиса Ренессанс жараёнининг бошланганлигини кузатамиз. Худди шу даврда ана шу табаррук минтақада Шарқ илмий ва бадиий тафаккурининг даҳолари Абу Наср Форобий, Абу Райҳон беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад Наршаҳий, Абу Абдуллоҳ Рудакийлар билан бир қаторда исломият оламида шуҳрат таратган Абу Мансур Мотрудий (ваф. 940 й.), Абулқосим Самарқандий (ваф. 953 й.), фақеҳ Абу Лайс Самарқандийлар (ваф. 985 й.) ҳам калом ва фиқҳ – ислом қонуншунослиги илмларини ривожлантиришда катта ҳисса қўшдилар.

Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ҳазратлари ана шу жараёнда, ана шу муҳит ҳукмрон бўлган диёримизда яшаб фаолият кўрсатганлар. Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший таржимаи ҳоллари, қолдирган меросларига оид маълумотлар унча кўп эмас. «Силсилат ул-орифин»нинг муаллифи мавлоно Муҳаммад Қозининг эслатишича, бу ҳазратга бағишлаб, «Мақомоти шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол» рисоласи ёзилган экан. Тахминимизча, бу рисола – мақомот Хожа Аҳрори Валининг кутубхоналарида бўлиб, Муҳаммад Қози ўзининг «Силсилат ул-орифин» асарида шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ҳақида маълумот бераётганда ана шу китобдан бевосита фойдаланган. Буни қуйидагича ёзганидан ҳам билиш мумкин: «Дар «Мақомоти шайх Абу Бакри Қаффоли» мазкур аст, ки…», яъни «Шайх Абу Бакр Қаффол мақомоти»да зикр қилинганки…». Бу тарзда қатъий ишонч билан ёзиш фақат китобдан шахсан фойдаланиш вақтидагина содир бўлади.

«Силсилат ул-орифин»да бу ҳазратнинг мақомотларидан келтирилган маълумотларнинг айримларидан «Рашаҳот»нинг муаллифи ҳам фойдаланган. Шуниси таассуфлики, «Мақомоти шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли»нинг Хожа Аҳрор Вали кутубхоналарида сақланиб, мавлоно Муҳаммад Қози фойдаланган нусхаси ва ёки бошқа нусхалари ҳақида ҳозирча маълумотларга дуч келмаганимиз сабабли мақомотнинг муаллифи, ёзилган йили, жойи, мазмуни тўғрисида бирор-бир сўз Дейишдан сақланамиз. Бу табаррук зотнинг таржимаи ҳоллари, фаолиятлари ҳақида қуйидагиларни муҳтарам мухлисларга манзур этиш маъқул кўринди.

Биз сўз юритаётган сиймонинг асл номлари Муҳаммад бўлиб, оталари Али ва боболари Иброҳим деб аталганлар. Ҳазратнинг Абу Бакр деб айтилиши бу у кишининг кунияти – шарафли номи (Бакрнинг отаси) бўлиб, «шайх» эса исломият соҳасида устод эканликларининг эътирофи тарзида ишлатилган. Қаффол – қулф ясовчилик касбига алоқадорликни билдиради, яъни ҳазратнинг ота-боболари ҳунарманд бўлиб, қулфсозлик билан шуғулланганлар. «Шоший» сўзи ҳазратнинг Шош – Тошкентдан эканлигини таъкидловчи нисбадир. Шундай қилиб, бу ҳазратнинг тўлиқ номлари шайх Абу Бакр Муҳаммад бин Али бин Исмоил Қаффоли Шоший бўлиб, қисқартирилган ҳолда баъзан Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший, баъзан эса Шайх Қаффоли Шоший деб юритилади.

Ҳазратнинг ота-боболари, оналари ҳақида маълумотларга эга бўлмаганимиздан фақат уларнинг номларини зикр қилиш билан чегараландик. Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийнинг туғилган йиллари ҳам ҳозирча аниқланмаган бўлса-да, у киши Шошда – Тошкентда Али Қаффоли Шоший оиласида дунёга келганлар. Муҳаммад ўша даврнинг удумига кўра бошланғич ва мадраса таълимини ўз ватанларида олганлар, сўнг Бухоро, Самарқанд, Бағдод, Дамашқ шаҳарларидаги олиму фуқаҳо – фиқҳ илмининг билағонларидан таълим олганлар. Маълумки, Х асрда суннийликда ислом қонуншунослиги соҳасида тўрт мазҳаб – ханафия, моликия, ханбалия ва шофеия мавжуд бўлиб, улар фиқҳ масалаларини шарҳлашда маълум ўзига хосликларга эга эдилар. Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший фиқҳдаги бу мазҳаблардан шоФеиянинг тарафдори сифатида фаолият кўрсатадилар. Шу нарса аниқланганки, шоФеия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Идрис аш-ШоФеий (767–820 йиллар) бўлиб, у фиқҳ илми услубиятининг (усул-ал фиқҳ) асосчиси сифатида эътироф этилган.

У ижмо – кенгашиб маълум бир хулосага келиш усулини шахсий мулоҳазага асосланишдан устун қўярдики, бу усул – ижмони барча мазҳаб тарафдорлари маъқуллар эдилар.

IХ-Х асрларда шофеия Бағдод ва Қоҳирадагина эмас, балки Макка, Мадина, Сурия, Кирмон ҳамда бошқа ўлкаларда кенг тарқалди. Худди ана шу даврда Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший Бағдод, Дамашқ, Макка, Мадина, Шофеия мазҳабининг асосчиси Абу Абдулло Шофеий туғилган Ғазо шаҳарларига бир Неча марта сафар қилиб, Шофеиянинг назарий ва амалий масалаларини чуқур ўрганди, ўз она диёрига қайтгач, шофеиянинг Мовароуннаҳр ва Туркистонда тарқалишига асос солганларидан ҳазрат шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийга нисбатан имому асратин – замоннинг имоми («имом» сўзи суннийликда шариат мазҳаблари, жумладан, шоФеиянинг асосчиларига нисбатан ҳам қўлланилган) ҳамда «Кибори уламои шофеия» – шофеиянинг улуғ уламоларидан бири фахрий унвонлари берилган эди. Ана шундан сўнг Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийнинг мухлислари фақат Мовароуннаҳр ва Туркистонда эмас, балки Араб мамлакатлари, жумладан, Бағдод, Ғазода ҳам кўпаяди. Шунинг натижасида Хожа Аҳрори Валининг ота томонидан аждодлари бўлган Хожа Муҳаммад Номий Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший Бағдодда бўлганларида уларнинг суҳбатларига қатнашиб, у кишида Валилик фазилатларини кузатиб, мухлис бўлиб қолиб, Бағдоддан Шошга келадилар-да, ҳазрат Шайхнинг хизматларида умр кечириб, шу ерда уйланиб, фарзанд кўриб, турғун бўлиб қоладилар.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший шуҳрат қозонгандан сўнг ҳаётларини қандай тарзда ўтказганлари, қандай хизматлар қилганлари у киши ҳақида ёзилган мақомотда баён этилган экан. Унинг айрим лавҳалари мавлоно Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин»ида келтирилган. Биз уни мазмунан таржима қилиб, муҳтарам мухлисларга манзур этмоқчимиз.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ўз ҳаётлари вақтини уч қисмга бўлган эдилар: бир йил Рум томонидаги Ғазо шаҳрига (Мисрда) борардилар, ул вақтларда Румда ислом ёйилмаган экан; бир йил ҳажга борардилар ва яна бир йил вилоятларида (Шошда) бўлиб, халқни Ҳақ томон даъват қилурдилар… Ва шайх ҳазратлари бир Неча марта Бағдод ва Ғазога борганлар…

Айтурларким, хазрати Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ҳажга бораётганларида Бағдодга кирибдилар. Шаҳарда ташвиш ва бесаришталик ҳукм суришини кўрибдилар. Бунинг сабабини суриштирганларида маълум бўлибдики, Рум султони Бағдод подшоҳига ибри тилида жуда мураккаб услубда чиройли нома юбориб, унда уч ишдан бирини бажариш лозимлиги қатъий шарт қилиб қўйилган экан. Бу шартлардан биринчиси Бағдод подшоҳи Рум султони юборган нома услубида ибри тилида жавоб ёзиши кераклиги; иккинчиси агар бу шартни ҳам бажара олмаса, унда учинчи шарт: урушга тайёр бўлиш кераклиги айтилган экан.

Бу нома Бағдод подшоҳини қийин аҳволга солиб қўйган эди. Чунки бағдодликлар румийлар билан урушга тайёр эмасдилар ҳамда Рум подшоҳи талаб қилган миқдордаги бойликлари ҳам йўқ эди. Шунинг учун подшоҳ ва сарой аҳли Рум султони хатига ибри тилида гўзал услубда жавоб хати ёзишдан бошқа чоралари йўқлигини эътироф этадилар. Шу мақсадда Бағдоддаги уламо ва фозилларни тўплаб, хатга жавоб ёзиш лозимлигини айтдилар, лекин бу ишни ҳеч ким бажара олмади. Бу ҳол бағдодликларни ниҳоятда ташвишга солиб қўйган бўлиб, бунинг устига Рум подшоҳининг элчиси эса номада баён этилган шартларни қабул қилганлик ва қилмаганлик ҳақидаги жавобни тезлаштиришни ҳар гал эслатарди. Бағдодликлар жуда бир қийин аҳволда бўлган айни шу вақтда шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший Бағдодга кириб борган эдилар.

Туркистондан бир донишманднинг Бағдодга келганлиги ҳақидаги гап шаҳарга тезда тарқалди. Бу хабар Бағдод подшоҳига бориб етди. Подшоҳ одамларини юбориб, шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийни ҳурмат билан саройга келтирди. Подшоҳ шайхга аҳволни тушунтириб, мақсадини айтди ва Рум султонининг номасини берди.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол етмиш икки тилни билардилар, шунинг учун хатни ўқиб чиқиб, агар подшоҳ бир шартимга кўнсалар, жавоб ёзаман, дедилар. Подшоҳ ул шарт нимадан иборат эканлигини сўради. Шайх айтдилар: Шарт шундан иборатки, подшоҳ ҳазратлари амир ул-мўминин Усмоннинг мусҳафи (Амир ул-мўминин Усмон ташаббусига биноан дастлабки кўчирилган 4 Қуръондан бири)ни менга берсалар, Рум султони номасига жавоб ёзурман. Подшоҳ бу шартга кўнмади, аммо хатга жавоб ёзишни илтимос қилаверди. Шайх ҳазратлари эса айтган шартлари бажарилмагунча, жавоб ёзмасликларини қатъий тарзда баён қилдилар. Шунда подшоҳ ўзининг уламо ва амирлари билан кенгашди. Улар айтдилар: Шайхнинг шарти бажарилмаса, номага жавоб ёзмаслиги маълум бўлди. Аҳвол эса жуда қийин, Рум элчиси ҳам тезлаштиришни талаб қилаяпти. Яхшиси, шайхнинг шартини қабул қилиб, мусҳафни бериш маъқул кўринади.

Хатга жавоб ёзганидан сўнг эса, кўп олтин бериб мусҳафни қайтиб олурмиз, агар йўқ деса зўрлик билан ҳам оламиз. Подшоҳ бу маслаҳатга рози бўлиб амир ул-мўминин Усмон мусҳафини шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффолга берди. Мушаф (Қуръон)ни олган шайх ҳазратлари валоят (валийлик) назарлари билан подшоҳнинг асл мақсадидан ҳам огоҳ бўлдилар. Шунинг учун хатга жавоб ёзиш учун подшоҳдан ўн кун муҳлат сўрадилар. Подшоҳ розилик берди. Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол мушаф (Қуръон)ни олиб, подшоҳ ҳузуридан чиқдилар ва тезлик билан ўз қўналғаларига етиб келдилар. Шайх ҳазратлари ўзларининг ниҳоятда зийрак ва чаққон шогирдларига мушаф (Қуръон)ни топшириб, уни учар отга миндириб, шундай дедилар: «Ўн кун ичида тезлик билан Табриз шаҳрига етиб боришинг керак!» Шогирдлари устоднинг сўзларини эшитиб, ўша вақтнинг ўзидаёқ йўлга отланди.

Шундан сўнг шайх ҳазратлари Рум султони номасига ибри (қадимий яҳудийлар тили) тилида ниҳоятда гўзал услубда жавоб хатини ёздилар. Ўн кундан кейин подшоҳнинг чопари келиб, хатга ёзилган жавобни талаб қилди. Шайх ҳазратлари Рум султони номаси ва унга ёзилган жавоб хатни подшоҳ ҳузурига олиб бордилар. Подшоҳ унинг уламо ва амирларига ёзган жавоб номани ўқиб бердилар. Бундай гўзал жавоб хатни эшитиб ҳамма ҳайратда қолди. Подшоҳнинг вакили жавоб хатини Рум элчисига топширди. Элчи хатни олиб Румга кетди.

Рум султони уни ўқигач, айтди: Менга шу нарса аёнки, мен юборган номага бундай жавоб ёзувчи Бағодда йўқ. Бас шундай экан, уни ким ёзди?! Элчи айтди: Султон ҳазратларининг фикрлари тўғри. Сизнинг номангизга жавоб ёзишга бағдодликлар ожиз қолган эдилар. Шу вақтда Бағдодга Туркистондан бир донишманд келган эди, бу жавобни ўша туркистонлик донишманд ёзди. Рум султони бу гапни эшитиб, шундайга ўхшайди, деб айтди.

Ул мусҳаф (Қуръон) Хоразмшоҳ Шошни хароб қилган замонда Абу Мусо маҳалласидан ғойиб бўлган эди.

Бу ривоятдан маълум бўлишича, амир ул-мўминин Усмон ҳазратларининг мусҳаф (Қуръон)ларини шайх Абу Бакр Қаффолнинг содиқ шогирдлари Табрез орқали Шош (Тошкент)га олиб келган ва у Шошнинг Абу Мусо маҳалласида сақланган экан. В-Олло-ҳу аълам бис-савоб!

Шуни ҳам эслатиш жоиз кўринадики, мавлоно Муҳаммад Қози замонида (ХV аср) Шошнинг Абу Мусо маҳалласи маълум ва машҳур масканлардан бўлса керак, муаллиф унинг координатларини кўрсатмаган ва нима учун муcҳафнинг айнан шу маҳаллада сақланганлигини баён этмаган.

Эҳтимолки, шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол шу маҳаллада яшаган бўлишлари ҳам мумкин ёки бу маҳаллада маълум ва машҳур жомеъ масжиди бўлиб, муқаддас китоб шу ерда сақланган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Чунки мавлоно Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин»ида шайх ҳазратларига бағишланган мақомотда келтирилган юқоридаги лавҳада олиб келинган мусҳаф (Қуръон)нинг сақланиш маҳалласи (Абу Мусо) кўрсатилган ҳолда унинг аниқ жойи (масжид ёки уй) ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бас шундай экан, кейинги тадқиқотлар бу масалага ойдинлик киритар деган умиддамиз.

Мавлоно Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин» асарида шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ҳаётларига оид яна бир лавҳа келтирилганки, юқоридаги лавҳада баён этилган воқеалардан сўнг содир бўлганлиги унинг мазмунидан англашилади. Бу лавҳа қуйидагичадир:

Айтурларки, шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Ғазо шаҳрига борган йилларидан бирида бағдодликлар тарафида туриб, румликлар билан урушганлар. Бу урушда бағдодликлар енгилиб, кўплари, жумладан шайх ҳазратлари ҳам румликларга асир тушган эканлар. Асирларни кўздан кечирган Рум султони ҳазрати шайхга қараб шундай дебди:
– Сен бағдодликларга ўхшамайсан. Ростини айт қаерликсан?
Шайх ҳазратлари шундай жавоб берибдилар:
– Мен Шошдан бўламан.
Рум султони айтди:
– Сен менинг хатимга ибри тилида гўзал жавоб ёзган киши эмасмисан?
Шайх ҳазратлари айтдилар:
– Худди шундай.
Рум султони Шайх ҳазратларига қараб деди:
– Тавротни биз учун араб тилига ўгириб бер! Агар бу ишни бажарсанг, сени ва бошқа асирларни озод қилиб, кўпгина инъом ҳам берурмен.

Шайх ҳазратлари айтдилар:
– Жуда яхши. Фақат шартим шуки, Таврот қандай нозил бўлган бўлса, ўша нусхани менга келтириб бер, уни араб тилига таржима қилиб бераман. Аммо ҳозир қўлларингизда бўлган Таврот таҳрир қилинган нусхадир. Бу нусхани эса Мен араб тилига таржима қилмайман.

Рум султони бу гапларни эшитиб, дарғазаб бўлди-да, шундай деди:
– Агар таржима қилмасанг, сени ва бошқа асирларни ҳам ҳалок қилгум.
Шайх айтдилар:
– Нима хоҳласанг қил, аммо Мен Тавротнинг Ҳақдан нозил бўлган нусхасинигина араб тилига таржима қилурмен.

Ниҳоят, Рум султони уламо ва мамлакат оқсоқоллари билан кенгашди. Улар шайх ҳазратларининг шартларини бажаришга розилик бериб, шундай дедилар:
– Майли, Сен айтган нусхани етказурмиз, уни таржима қилгил, аммо биз ундаги Муҳаммадга бағишланган мадҳларга келганда, улардан кўз юмиб ўтармиз…

Алқисса, шайх ҳазратлари Оллоҳ таоло иноятларига шукроналар айтиб, Тавротнинг нозил қилинган нусхасини Тезлик билан араб тилига ўгиришга киришдилар.Таврот араб тилига ўгирилгач, Рум султони шайх ҳазратларига кўп туҳфалар бериб, бошқа асирларни ҳам озод қилибди ва ўз мамлакатларига жўнатибди.

Бу лавҳада ҳам шайх ҳазратларининг беқиёс хизматларидан ҳикоя қилинган. Биз Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган муқаддас китоблардан бири бўлмиш Тавротнинг араб тилига таржималари тарихи билан қизикқанимизда бу иш Х асрда амалга оширилгани ҳақида маълумотга эга бўлдик.

Демак, шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ўз билимдонликлари билан аҳл ал-китобга Беқиёс хизмат қилиб, ҳатто мамлакатлар орасида юз бериши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш, кўплаб кишиларнинг асирликдан озод қилинишларига сабаб бўлганлар, инсонларнинг бир-бирига нисбатан бўлган самимий, дўстона муносабатларини мустаҳкамлаганлар. Агар биз Шайх ҳазратлари фаолиятига доир икки лавҳани ҳам диққат билан кузатсак, унда юқоридаги фикр исботланади.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший шунинг билан бир қаторда Қуръони карим тафсири ва фиқҳ – қонуншунослик соҳаларида юксак қийматга эга бўлган кўплаб китобларни ҳам ёзганларки, «Шавоҳид ул-нубувва», «Далоил ал-қибла» кабилар айтилганларга мисол бўла олади. Бу ва бошқа асарлари кейинги даврнинг машҳур алломалари Имом Ғаззолий, Имом Нававий ва Имом Розийлар томонидан ҳурмат билан мутолаа қилиб қолинмаган, балки улар ўз асарларида Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший айтган фикрларни кўплаб келтирганлар.

012 Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол 366 ҳ. – 976–977 м. йилда дунёдан кўз юмганлар ва Шошда дафн этилганлар. Бу ҳазрат қабрлари Шошнинг белгили жойларидан бўлиб, кейинчалик унинг устига мақбара ҳам бино қилиниб атрофида бошқа иморатлар ҳам қурилган. Бу жой Ҳазрати Имом ёки Ҳасти имом номи билан табаррук қадамжо саналади.

Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффолнинг мақбараларини кўп зиёрат қилган Хожа Аҳрори Валининг ҳикоят қилишларича, мақбаранинг эшигида қуйидаги қитъа ёзиб қўйилган экан:

Дони чи ҳикмат аст, ки фарзанд аз надар,
Миннат надорад, ар чи дидаш рўзу шаб ато.
Яъне дар ин жаҳон ки маҳалли хаводис аст,
Дар меҳнати вужуди ту афганда маро.

Мазмуни: Биласанми, қандай ҳикмат бор эканки, ўғил отадан кечаю кундуз яхшилик кўрган бўлса-ю, ундан миннатдор бўлмаса. Яъни бу жаҳон – дунё ҳодиса-воқеалар содир бўлгувчи жой экан, яъни Сенинг вужудинг азоб-уқубатлари бағрига ташлади.

Бу қитъани зоҳиран ўқиганда ғалати бир ҳолга тушади киши. Аммо эътибор билан қаралса, унда отадан ажралган ўғилнинг бу ажралишдан рози эмаслиги, бунга шукрона айтаолмаслиги, балки отанинг ғам-алами тўфони бағрига тушиб қолгани баён этилган.
Бас, шундай экан, бу қитъанинг муаллифи шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффолнинг шоиртабъ, аммо номи ҳозирча номаълум ўғиллари эмасмикин, деган фикр ҳам хаёлдан кечади. Агар шундай бўлса, бу ҳол мақбаранинг қурилиш даври ҳақида ҳам маълум бир хулосага келиш учун туртки бўла олармикан?!

Шайх ҳазратлари оламдан кўз юмган бўлсалар-да, аммо ул киши қолдирган илмий мерос жуда кўплаб алломаларнинг камолотга етишувига хизмат қилган.

1-5

Шунинг учун узоқ мамлакатлардан бўлган алломалар бу ҳазратдан руҳоний тарзда сабоқ олиш мақсадида Шошга келганлар. Жумладан, ҳозир Тошкентда шайх Зайниддин Кўйи Орифон тарзида машҳур бўлган зот ХII аср охири ва ХIII аср бошларида яшаб фаолият кўрсатган, машҳур мутасаввуф шайх Шаҳобиддин Суҳравардийнинг набираларидан бўлмиш шайх Зайниддин Бағдоддан ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий зиёратига келиб, Тошкентда турғун бўлиб қолиб, тафсир ва қонуншунослик соҳасидаги билимларини шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол руҳонияти ва асарларидан мукаммаллаштирган. «Ламаъот»да баён этилишича, «Шайх Зайниддин ҳар куни ҳазрат мавлоно Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший мозорларига бориб, аларнинг руҳониятидан улум касбини қилур эдилар».

Шайх Зайниддин вафот этгач, Шошда дафн этилади ва у жой шайх Зайниддин Кўйи Орифон номи билан қадамжолардан бирига айланиб қолади.
ХIV аср охири ва ХV аср бошларида ҳазрат шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффолнинг мақбаралари Шошнинг табаррук қадамжоларидан бири бўлганидан кўплаб кишилар фақат зиёрат қилиш билан чекланиб қолмай, балки руҳониятларидан мададлар истаб, мақсадларига эришганлар.

034 Жумладан, Хожа Аҳрори Вали шундай ҳикоят қиладилар: «Ёшлигимда ҳазрат Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шошийнинг нурли мазоротларига борганимда тушимда ҳазрати Исони кўрдим.
Ҳазрати Исо айтдилар:
– Ғам ема, биз сенинг тарбиянгни ўз зиммамизга олганмиз.
Тушимнинг таъбирини айримлардан сўрадим. Улар айтдилар:
– Сенинг тушингни саломат-соғлом бўлгайсен, деб таъбир қилурмиз.
Мен бу таъбирдан рози эмасдим. Уларга шундай дедим:
– Сизнинг таъбирингиз менга маъқул эмас. Мен уни бошқача таъбир қиламан:
– Ҳазрати Исо уйғотиш – тирилтириш мазҳаридирлар. Қайси бир авлиёда уйғотиш – тирилтириш сифатлари учраса, уларни исавий машраб дебдурлар. Ҳазрати Исо менинг тарбиямни ўз ихтиёрларига олган эканлар, демак, Менда ўлик қалбларни қайта уйғотиш, тирилтириш сифати намоён бўлгай.
Тез орада айтганларим икки марта тасдиқлангач, кўпгина одамлар ундан баҳраманд бўлдилар».

Шундай қилиб, Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффоли Шоший ўзларининг чуқур билимлари, етмиш икки тилни билганлари, исломият конуншунослигига қўшган катта ҳиссалари билан фақат ўз замоналаридагина эмас, балки кейинги давр маънавияти оламида ҳам алоҳида мавқе эгаллаган улуғ сиймолардан биридирлар. Шунинг учун бу зотнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий меросини чуқур ўрганиш мустақиллик мафкураси ва қонунчилигини шакллантиришга хизмат қиладиган омиллардан бири бўлиб, бу ҳазратнинг Абу Мансур Мотрудий, фақеҳ Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғинонийлар қаторида эъзозланишларига хизмат қилажак.

ХУЛОСА ЎРНИДА

07 Хуллас, тарихимиз, маданиятимиз, адабиётимизнинг синчиклаб ўрганадиган ва шарҳланадиган варақларигина эмас, балки жилд-жилд китоблари ҳали навбат кутмоқда.
Ана шундай китоблар асосида биз ХV асрнинг иккинчи ярмида фаолият кўрсатган сиймолардан бири бўлмиш Хожа Убайдуллоҳ – Хожа Аҳрори Вали ҳақида бизга маълум бўлган мулоҳазаларни баён қилишга ҳаракат қилдик, бу ҳазратнинг забардаст мухлислари-ю, аҳрорийлар хонадонининг айрим вакиллари ҳақида қисқача тўхталдик.

Ўйлайманки, бу ҳали ишнинг бошланиши. Негаки, муҳтарам ўқувчилар сезган бўлсалар керак, биз нақшбандия тариқати тарихи, назарияси ҳақида, ана шу тариқатнинг назарий қарашларини такомиллаштиришда Хожа Убайдуллоҳнинг ўзига хос ҳиссаси ҳақида деярли сўз юритмадик, чунки бу масала алоҳида тадқиқотнинг мавзуси бўлиб, уни ёритиш келажакдаги вазифалардан ҳисобланади. Шундай қилиб, Хожа Убайдуллоҳ ҳақида бизга маълум бўлган айрим лавҳалар сизга тақдим этилди. Бу лавҳалар тўлиқ эмас. Аммо ривоятлардан кўра тарихий-адабий ва ишончли манбаларга кўпроқ эътибор бериш натижасида қайд қилинган лавҳалардир.
Агар булар сизга маъқул тушса, хурсандмиз, агар фикр-мулоҳазаларингиз билан бизни баҳраманд этсангиз, унда сизга ташаккурлар деймиз, Ас-салому алейкум!

Image
Image

РУҲОНИЙ СИЛСИЛА

Муҳаммад расулуллоҳ с.а.в

Абубакр Сиддиқ р.а.

Салмон Форсий р.а.

Имом Қосим р.а.

Жаъфар Содиқ р.а.

Боязид Бистомий қ.с.

Абулҳасан Харақоний қ.с.

Хожи Али Формадий қ.с.

Хожа Юсуф Ҳамадоний қ.с.

Абдулҳолиқ Ғиждувоний қ.с.

Хожа Ориф Ревгарий қ.с.

Хожа Маҳмуд Анжир
Фазнавий қ.с.

Хожа Али РоМетаний қ.с.

Хожа Муҳаммад Бобойи
Самосий қ.с.

Саййид Амири Кулол қ.с.

Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ.с.

Алоуддин Аттор қ.с.

Яъқуб Чархий қ.с.

Хожа Убайдуллоҳ қ.с.
(Хожа Аҳрори Валий)

Хожа Муҳаммад Зоҳид қ.с.

Хожа Дарвеш қ.с.

Хожа Имганакий қ.с.

Хожа Муҳаммад Боқи Биллоҳ қ.с.

Хожа Аҳмад Форуқ қ.с.
(Имоми Раббоний)

Хожа Муҳаммад Саид қ.с.

Хожа Абдулаҳад қ.с.

Хожа Муҳаммад Обид қ.с.

Хожа Муҳаммад Мусохон қ.с.

Хожа Муҳаммад Сиддиқ қ.с.

Мавлоно Ҳусайн қ.с.

Мавлоно Мир Муҳаммад Иброҳим қ.с.

Эшони Валихон қ.с.

Эшони Муҳиддинхон қ.с.

Эшони Қутбиддинхон қ.с.

РИСОЛА МУНДАРИЖАСИ

Сўз боши
Нақбандиянинг шуҳратли машъали
Муршиди комил
Кириш
Хожа Аҳрори Вали
Хожа Аҳрори Валини англашга интилиш
Хожа Аҳрори Валининг даври ва таржимаи ҳоли

Хожа Аҳрорнинг фазилатлари, мероси ва ақидалари
Хожа Аҳрорнинг айтганлари, ҳикматлари
Яхшилар қутби ва мададкори ҳазрат Хожа Аҳрорнинг вафоти тарихи.

Хожа Аҳрорнинг шуҳратли мухлислари
Аҳрорийлар фахри
Хожа Аҳрори Вали шажаралари
Шайх Хованди Таҳур
Абу Бакр Қаффоли Шоший
Хулоса ўрнида

Рисоланинг лотин алифбосида мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин

Рисола муаллифи ҳақида

088 Ботирхон Валихўжаев (1932. 1. 4, Самарқанд — 2005, Самарқанд) — адабиётшунос. Ўзбекистан ФА академиги. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), профессор (1971). Самарканд давлат университининг филология факультетини битирган (1953), шу универсиеттда ўқитувчи (1956-63), факульте деканининг ўринбосари (1964-69), декан (1971-73, 1986-88), тожик тили ва адабиёти кафедраси (1974— 85), ўзбек адабиёти тарихи кафедраси (1985 й.дан) мудири, проректор (1990 й.дан). В. илмий ишлари адабиёт тарихи, адзбиётшунослик, адабий алоқалар, тасаввуф ва унинг намояндалари, Самарканд адабий ва илмий муҳити тарихи, Ибн Сино, Низомий, Жомий, Навоий каби олим ва мумтоз шоирларнинг ижодига бағишланган. «Ўзбекистан адабий-танкидий қарашлари тарихидан» (1960), «Ўзбек эпик поэзияси тарихидан» (1974), «Навоий ижоди — илҳом манбаи» (1991), «Хожа Аҳрор Вали» (1993), «Хожа Аҳрор тарихи» (1994) каби илмий асарлар ва бир неча ўқув қўлланмалар муаллифи. Ботирхон Валихўжаев асарлари Россия, Афғонистон, Туркия ва Эронда нашр этилган.

https://lh4.googleusercontent.com/-jU8o9amW6LY/U8u3tgMicvI/AAAAAAAAP4Q/w47e0VoLnFE/s485/0%2520content.JPG

(Tashriflar: umumiy 734, bugungi 1)

Izoh qoldiring