
O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning sayti 2013 yil Internet festivalida «Eng yaxshi shaxsiy sayt» yo’nalishida uchinchi o’ringa ega bo’ldi.

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning sayti 2013 yil Internet festivalida «Eng yaxshi shaxsiy sayt» yo’nalishida uchinchi o’ringa ega bo’ldi.

Abdulla Ulug’ov. Qalb qandili: adabiy-tanqidiy maqolalar. Adabiy portret. Adabiy-tanqidiy ocherk. Toshkent.,Akademnashr. 2013. — 288 bet / Абдулла Улуғов. Қалб қандили: адабий-танқидий мақолалар. Адабий портрет. Адабий-танқидий очерк. Тошкент.,Akademnashr. 2013. — 288 бет. ISBN 978-9943-4118-1-4
Адабиётшунос Абдулла Улуғовнинг ушбу китобга жамланган мақолаларида истеъдодли ижодкорларнинг шеърлари,одам ва олам ҳақидаги фикрлари таҳлил этилади. Истеъдоднинг бошқалардан фарқи, тўғрироғи, устунлиги шундаки, у кўпчилик пайқамаган муаммоларни, бошқалар сезмаган оқибатни кўра билади. Davomini o'qish

Машҳур румийшунос олима Аннемарие Шиммел таъбири билан айтганда, “Ғарбда ислом орифларидан ҳеч ким Жалолиддин Румий даражасида танилган эмас.” Хўш, улуғ олмон файласуфи Гегелнинг диалектика ҳақидаги назарияси учун сарчашма бўлиб хизмат қилган Румий тафаккури Европа адабиёти, фалсафаси ва умуман, маънавий ҳаётида қандай ўрин тутади? Davomini o'qish

Ҳар қандай инсонга умидворлик ҳисси хосдир. Мен ҳам бир адабиёт мухлиси сифатида ўтмишда яратилган, аммо турли сабаблар билан йўқолган асарларнинг «мўъжиза рўй бериб» топилиб қолишига ҳамиша умидда бўламан. «Амир Умархоннинг канизаги» романи, «Кеча ва кундуз»нинг иккинчи қисми… «Темур сағанаси», «Ўғузхон» драмалари ана шундай асарлардир. Имконим бўлганда ўтган асрнинг биринчи чорагида чиққан газета-журналларни, рисолаларни титкилаб, бу асарлар ҳақида нимадир топиш илинжида бўламан. Davomini o'qish

«Китоб дунёси» газетасининг сўнгги сонида Гулноз Мўминованинг Хитой мумтоз шеъриятидан қилган таржималарини мароқ билан ўқиб,қувондим. Бу таржималарда мутаржим Хитой мумтоз шеъриятига хос оҳанглару кайфиятларни бера олган деб ўйлайман. Мен ҳам Хитой мумтоз шеъриятини ( кўҳна япон шеъриятини ҳам ) беҳад суйганимдан Тао Юань-мин, Ван Вэй, Ли Бо, Ду Фу, Бо Цзюй-и, Гао Ци ва бошқа улуғ шоирларнинг юзлаб шеърларини таржима қилганман. Фақат мутаржимнингми ёки муҳарриятнингми (аниғини билмайман) хатоси туфайли газетада бу таржималар «Корейс мумтоз шеъриятидан» деб тақдим этилибди. Шунингдек, айрим шоирларнинг исмлари ҳам нотўғри берилган. Гулнознинг таржималарини сизга тақдим этиш билан бу хатоларни ҳам (афсуски ҳаммасини эмас, айрим шоирлар исмини аниқлаштириш лозим) тузатмоқчи бўлдим. Davomini o'qish

Бобур улуғ ҳукмдорнинг шакл-шамойилини чизиш жараёнида унинг шахсий хусусиятлари ва инсоний фазилатларини теран илғашга ҳам интилади. “Ҳарроф ва хуш хулқ киши эди. Хулқи бир нима гузаророқ воқе бўлуб эди, сўзи ҳам хулқидек эди. Баъзи муамалотта шаръни бисёр риоят қилур эди. Бир қатла бир ўғли бир кишини ўртурган учун қонлиқларға топшуруб, дорулқазоға йиборди. Шужў ва мардона киши эди. Темурбек наслидин ҳеч ким маълум эмаским, Султон Ҳусайн Мирзоча қилич чопмиш бўлғай”. Davomini o'qish

Олима Набизода истеъдодли шоира ва таржимон. Унинг бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган ва шеърлари бир неча тилларга таржима қилинган. Бундан олдин саҳифамизда унинг «Эски дафтардан» номланган туркуми ва Иван Буниндан қилган таржималарини тақдим этган бўлсак, бугун шоиранинг шу йилнинг бошида «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Если сравнить подпись президента США с подписью российского президента Владимира Путина, то можно сказать, что оба они очень амбициозны, но между ними есть существенные различия. Davomini o'qish
17 сентябрь — шоира ва таржимон Ойгул Суюндиқова таваллуд топган кун.Ҳар бир шоира ижоди ҳақида ўйлаганда ҳаёлга ҳар хил сифатлар келади. Баъзиларини «жўшқин», баъзиларини «ҳаёлчан», бошқаларини эса «ўйчан» дея таърифлаймиз. Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Davomini o'qish

Бугун истеъдодли ёзувчи Зулфия Қуролбой қизи таваллуд топган кун. Адиба 1966 йилнинг 15 сентябрида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. 1989 йили Жиззах педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини битирган. “Турмуш”, “Ёвузлик фариштаси”, “Ўлим ҳеч нарса эмас” ҳикоялар тўпламлари ҳамда “Армон асираси”, “Машаққатлар гирдоби” романлари муаллифи. Айни кунларда “Ўзбекфильм” киностудиясида ишлайди. Ҳикояси асосида “Чақмоқ чаққан тунда” бадиий фильми суратга олинган. “Ёзсиз йил” бадиий фильмининг, “Фидойилар” сериалининг сценарий муаллифи. Ҳикоялари асосида Ўзбек давлат драма театрида “Аёл” спектакли саҳналаштирилди.
Саҳифамиз номидан адибани таваллуд куни билан самимий табриклаймиз ва оилавий бахт, ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:
Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен. Davomini o'qish

Кўҳликкина ва вазмин, йигирма етти яшар мексикалик жувон бир неча йил олдин варьетенинг анча танилган артисткаси эди. Кейинчалик у бировларнинг уйларида томоша кўрсатадиган кўзбойлоқчи-иллюзионистга турмушга чиқди. Энди бўлса, Сарагосада яшайдиган қариндошларини бориб кўрганидан кейин эриникига қайтаётганди. Ёмғир остида йўлдан ўтган-кечган енгил автомобиллар ва оғир юк машиналарига жизғанак бўлиб, роса бир соат беҳудага қўл силкиди. Ниҳоят лойга беланган автобус ҳайдовчисининг раҳми келиб тўхтади. Лекин узоққа бормаслигини айтиб огоҳлантирди. Davomini o'qish