10 май — таниқли шоир Тоҳир Қаҳҳор 60 ёшга тўлди. Қутлаймиз!
Тоҳир Қаҳҳор Наманганнинг Тўрақўргон туманида 1953 йилда туғилган. Унинг илк мақола ва шеъри жуда эрта, ўн беш ёшидаёқ пайдо бўлган, Наманган туманида чиқадиган «Учқун» рўзномасида босилган.
Тошкент дорилфунунида таҳсил олган.Аввал республика телерадиосининг адабий-драматик бўлимида муҳаррирлик қилган. 1979—1986 йилларда «Шарқ юлдузи» ойномасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмасида бош муҳаррир ўринбосари бугунги кунда «Жаҳон адабиёти» журналида ишлайди.



Рауф Парфи Ҳамлету Отелло тўғрисида ёзганда ҳам, Байрон ва Егише Чаренцга мактуб битганда ҳам, Тҳакур ва Вейденбаумга назира битганида ҳам Туркистон ва туркийларни, Ўзбекистон ва ўзбекларни ёзарди. Рауф Парфининг 1981 йилда ёзиган ва ўша замонда чоп этилган «Муктибодҳ дуоси» аталган шеъри гўё Ҳиндистон мавзуида. Аммо ундаги ташбиҳ ва тасвирга эътибор қилинг: 






