Ҳар қандай санъат вакилининг, жумладан, таржимоннинг ҳам, ўқувчи ёки томошабин дидига мослашиши – истиқболсиз йўл. Бу йўл адабиётни ҳам, бошқа санъат турларини ҳам тубсиз жар ёқасига етаклайди… Ёш таржимонларга маслаҳатим: шеърият билан дўст тутининг – мушкулингиз осон бўлади. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2016
Nigora Umarova. Taxayyul rangini mutasvir etib…
Тасаввуфона асарларнинг бош мезони ишқни инсон ҳаётининг туб асоси ва руҳониятининг нури деб эътироф этилганлигидадир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсангиз, Баҳодир Йўлдошев ишлаган суратларда карвон-у. ЎЗЛИКигини қидириш учун дарбадар кезаётган дарвешлар ҳамда улар хаёлидаги машъуқа тимсолини кўп учратасиз. Рангтасвирни томоша қила туриб (ҳа, томоша қила туриб, уларни кўриб бўлмайди) Хайёмона ва румиёна оламга ғарқ бўласиз; Саъдий, Ҳофиз, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий мисралари хаёлингиздан чарх уради. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Mahzuna
Хуан Карлос Онетти – Лотин Америка адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish
Vatan» de…. Bolamning qoniga. Shoir Usmon Azim bilan suhbat
Инсон дунёга келгач эшитиши лозим бўлган ўша табаррук сўз нима, ким ҳақида бўлиши керак? Балки «она»дир? Балки «ота»? Ёки «нон»микин? Йўқ, «Барчиннинг сочини силаб, эсон-омонлик тилаб, тасалли бериб сўзларини авайлаб териб турган Алпомиш ёрига бошқа сўзни айтади… Davomini o'qish
Nusrat Kesemenli. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Нусрат Кесеменли қисқа, аммо мазмунли умри давомида ўзидан қадрли мерос қолдирди. У ёзган шеърлар, публицистикаси ва жуда кўп фильмларга асос бўлган сценарийлари бугун ҳам она халқига хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Sarvarbek To’raev. Ikki hikoya
Ўшанда ҳам нопармон тонглар худди шундай отарди ва миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишига хизмат қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам нуроний шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзотга тонг отганлигини ўз қичқириғи билан билдирадиган хўрозлар овози баланд тоғлар пинжига тиқилган овулни тутарди. Davomini o'qish
Ne’mat Aminov. Temirchining tillolari
“Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоғозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди”, деб ёзган эди суюкли ёзувчи Неъмат Аминов бундан 20 йилча аввал нашр этилган ва падари бузруквори — халқ донишмандлигини мужассам этган уста Амин бобо Нуруллобой ўғли айтган нақллар жамланган “Бир аср ҳикояти” (“Темирчининг тиллолари”) китоби сўзбошисида. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
Асл шеърнинг умрбоқийлиги шундаки, у шоир ўлимидан кейин ҳам яшайверади. Уни ўқиган ҳар бири киши шеърнинг, демак шоирнинг ҳам умрига нафас қўшади. Ҳар гал беназир шоир Матназар Абдулҳаким шеърлари ўқиётганимда шу ҳақда ўйлайман. Бугун сизга унинг шеърларини ва энг қимматлиси, шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этар эканман, бир неча дақиқа Матназар Абдулҳакимни ёнингизда нафас олаётганини ҳис этишингизни жуда-жуда истадим. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Sayyod. Hikoya
Бундан салкам бир йилча аввал Рафиқ Сайдуллонинг шеърларини сайтда эълон қилган эдим. Унинг шеърлари кўпчиликка маҳқул келганидан мамнун бўлдим. Кейинчалик эса саҳифаларимизда унинг турк ва озарбайжон шеъриятидан (Нозим Ҳикмат, Воқиф Самадўғли,Ешим Ағаоғлу шеърларидан) қилган таржималарини бирин-кетин саҳифаларимизда қўйдик. Улар ҳам яхши баҳо олди. Бугун эса ёш ижодкорнинг бир ҳикоясини (бошқа ҳикоялари сайт жамҳармасида ўз навбатини кутиб турибди) сизга тақдим этар эканмиз, бу ҳикоя ҳали Рафиқнинг изланишлари эканини таъкидлашни истардик. Изланиш эса ижоднинг юксакка кўтарадиган қанотларидан биридир. Davomini o'qish
Meri Gordon. Buyuk ayol qismati: Virjiniya Vilf
Вулфнинг назарияси бўйича, инсоният Биринчи жаҳон урушидан кейин энг бебаҳо туйғуларини, ўлчанмас қадриятларини ўз-ўзидан мосуво қилгандек эди. Унинг фикрича, уруш, айниқса, айрим эркаклар онгини тубдан ўзгартириб юборганди. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Muhrga naqshlangan hadis
2016 йил — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги
2006 йили Машҳад шаҳрида “Амир Алишер Навоийнинг тафаккури, мероси ва башариятга хизмати” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтган эди. Мазкур илмий-анжуман муносабати билан нашр этилган тўпламда бундан анча йил бурун Алишер Навоий муҳрини ўқишга муяссар бўлган Исмоил Бекжоновнинг “Ҳадиси мунаққэш шўдэ дар муҳри Алишер Навоий” мақоласи эълон қилинган ва олим илгари олимлар учун ўқиш қийин бўлиб келаётган Навоий муҳридаги ҳадис сўзларини қандай ўқигани ҳақида илмий ахборот берган эди. Davomini o'qish
Bahodir Karim. Dunyo olimlari nigohi.“Abdulla Qodiriy va germenevtik tafakkur” kitobidan
10 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish