Камю юрган йўл қуёшга олиб борарди, зотан айнан шу йўлдан юрибгина ожиз қурбимиз ва маънисиздек кўринган тасаввуримиз орқали шу пайтгача бўлмаган, янги бир оламни яратишимиз мумкин бўлади. Davomini o'qish
Oy: Май 2016
Barnobek Eshpo‘latov. She’rlar
1963 йили Бухоро вилоятининг (ҳозирги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган Барнобекни, адашмасам, 1979 ёки 80 йилдан буён танийман. У ўрта мактабни тугатиш арафасида Тошкентга келган, ўша йиллари мен яшаган Спутник (Йўлдош шаҳарча) мавзесидаги уйимда меҳмон бўлган, юпқа дафтарчада олиб келган шеърлари менга анча маъқул келган эди. Ҳалигача бир шеъридаги мана бу сатр хотирамдан кетмайди: Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Ikki hikoya
Жамол қизга ёзган мактубларини мажруҳ кабутарларга менгзарди. У қизга ҳар куни мактуб ёзарди, бироқ бу мактубларнинг унга ҳеч қачон етиб бормаслигини билар, шунинг учун ҳам уларга шундай бир ном ўйлаб топганди. Жамол хатларида усиз ўтган онлари ҳақида тўлқинланиб, жўшиб, йиғлаб ёзар, юрагида селланиб ётган барча ҳис-кечинмаларини тўкиб солишга уринарди… Davomini o'qish
Shukru Qoracha. Munojot
Шукру Қорача (Şükrü Karaca) 1956 йили Туркиянинг Токат вилоятидаги Кабали қишлоғида туғилган. Токатдаги ўқитувчилар билим юртида, кейинчалик ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олди. Адабиётга 1990 йили «Дунёни тўлдирган қирмизи» романи билан кириб келди. 1993 йили унинг «Ânestü Nârâ» деб номланган шеърий тўплами нашр этилди ва китоб Туркия Ёзарлар Бирлиги мукофоти билан тақдирланди.и Арабча «Ânestü Nârâ» жумласи Қуръони Каримнинг «Қасос» сураси 29-оятидан олинган бўлиб, «Оловни кўрдим» деган маънони англатади. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Xayrlashuv
…Орадан тахминан етмиш йиллар чамаси вақт ўтди. Гавжум вокзал перронида барваста қоматли эркак (эсладингизми: ўтган асрнинг 41-йили ёзида эрини кузатган келинчакнинг тўнғич невараси эди бу) юз-кўзларидан ғайрат-шижоат ёғилиб турган хушбичим, буниси ҳам етмагандек, ёшгина аёлига қайта-қайта тайинларди… Davomini o'qish
Shuhrat. She’rlar.
Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, ношир ва драматург Шуҳрат ҳам Иккинчи жаҳон урушида зобит сифатида иштирок этган. Адибнинг “Шинелли йиллар” (1947-1957) романи Иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида халқимизнинг жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардошлилиги, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади.
Ashurali Jo’rayev. Daryodil inson edi.
Таниқли шоир ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Машраб ака қанчалар ватанпарвар бўлса, юртпарвар бўлса, шунчалар дўстпарвар, инсонпарвар ҳам эди. Дўсти жуда кўп эди. Машраб ака билан бир кўришган, суҳбатлашган ё даврада ўтирган инсон у кишининг дўстига айланарди. Мудом яхши одамлар билан дўст тутинарди, улар билан дўст бўлишга интиларди. У дўстнинг қайғусига шерик бўлар, яхши кунларидан қувончга тўларди. Дўстларга садоқатни, вафони, меҳр ва оқибатни Машраб Бобоевдан ўрганиш керак. Davomini o'qish
O’ljas Sulaymonov. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Шоир шеъриятидаги қаҳрамонлар — ғурурли, ўз қадрини биладиган, айни вақтда, ўзганинг ҳам қадрига етадиган шахслардир. Улар феъли кенг, танти, фалсафий мушоҳадаларга мойил, чапани ва жўмард кишилар суратида ёрқин бўёқлар, кучли шеърий тимсоллар воситасида жозибадор тасвирланган. Davomini o'qish
Artur Rembo. She’rlar
1985 йили Париж шаҳри марказида бир тантанали маросим бўлиб ўтди. Шу куни Франциянинг ўша пайтдаги президенти Франсуа Миттеран узоқ йиллик орзусини амалга оширди — халқ томонидан бир зум ҳам унитилмаган, аммо эъзозланмай келаётган бир фаранг шоирига мамлакат пойтахтининг қоқ марказида тикланган ҳайкални тақдим этди. Ҳайкал умрининг асосий қисмини қурол ва одам сотиш шуғулланган, инсоний турмуш мезонларига зид ҳаёт кечиргани билан эмас, шеърлари билан ном қолдирган, шеъриятдаги символизмнинг асосчиси Артур Рембо эди… Davomini o'qish
Mulla Panoh Voqif. G’azallar
Озарбайжон мумтоз адабиётида салмоқли ўрин эгаллаган шоирнинг асли исми Паноҳ. Отасини Меҳди оға дер эдилар. Юртдошлари у ни Мулла Паноҳ деб улуғлашарди. Чунки у мактаб очиб оддий оилаларнинг болаларига таълим берар, тарбия қиларди. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi
Таниқли шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. She’rlar va doston
Шоир Икром Отамуродни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!
Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Davomini o'qish