Абдулла Қодирий ният қилган янги романга айнан шу Қўқон хонлиги тарихидаги энг фожеий даврларни ҳикоя қилувчи врқеалар асос бўлмоғи керак эди. Эҳтимол, бу боб, Ўрта Осиё тарихининг бирмунча аввалроқ даврини, ўша давр урф-одатлари ва сиёсий воқеаларини қамраб оладиган ўша янги роман олдидан ўзига хос бир тайёргарлик бўлган бўлиши ҳам мумкин… Davomini o'qish
Oy: Апрель 2017
Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy.
Саҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.
Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish
Migel de Servantes. Don Kixot & Rustam Ibragimov. Donkixotcha mahdudlik yoxud zamonga begonalik
Маҳдудлик – инсонни тўғри йўлдан чалғитувчи даҳшатли сароб. Бу сароб домига тушганлар эса реаллик ва хаёл дунёси орасида сарсон бўлгувчи мажруҳлардир. XVI-XVII асрлар Испаниясининг Ламанч вилоятида яшаган дворян Дон Кихот (Алонсо Кехано) ана шундай кишилардан бири эди. Davomini o'qish
Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…
Ҳеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish
Isroil Shomirov. She’rlar
Исроил Шомировнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Ўшанда унинг шеърларига илова қилинган мухтасар сўзимда шоирнинг «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири эканини қайд этиб, мана бу фикрниям билдирган эдим: Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. She’rlar & «Nayson» va «Xayol kechasi» to’plamlari
Абдували Қутбиддиннинг илк тўплами “Найсон”га сўз боши ёзган устоз шоир Рауф Парфининг эътирофича:”Абдували шеърияти дунёни образли идрок этишнинг ажойиб намунасидир.У борлиқни яланғоч тасаввур қила олмайди. Қалбига ҳар бир лаҳзани, воқеа ва ҳодисани ҳис қилиб, камалакдек жило беради. Davomini o'qish
Abdulla Qahhor. Muhabbat. Qissa & Dadaxon Nuriy. Ustozning so’nggi bahori.
Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан
Чингиз домланинг зиммамга юклаган вазифаси мен учун аввалига мутлоқ амалга ошириб бўлмайдиган мушкул ишдай туюлиб юрди. Тўғри-да, эрмак учун онда-сонда суратлар чизиб қўядиган мендай “чалашогирд” қаерда-ю, Абдулла Қаҳҳордай одамга қараб туриб суратини ишлашга журъат қаерда! Davomini o'qish
Isajon Sulton. Qoraqush yulduzining siri & Yozuvchi bilan ikki suhbat & Boqiy darbadar
6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон таваллудининг 50 йиллиги
Бугунимиздан ўша даврларгача оний йилдирим шиддати билан ўтган тасаввур халқимизнинг ниҳоятда қадимий ва улуғ эканини, жипслигини, ўз қутлуғ тупроғи узра маҳкам турганини, истилолар, урушлар, бўҳронлар қаддини бука олмаганини кўрсатаверади. Тупроқ дедик. Заминимиз мана шу бўлса, у ҳолда унда етилган бугуннинг авлодларининг руҳияти қанақа? Нимадан нафас олмоқда, нима ташвишлар билан яшамоқда? Тарихи шон-шавкатга бурканган муҳташам сулола болаларининг аҳволи қандай? Davomini o'qish
Qadim hind she’riyatidan namunalar. «Qirq oshiq daftari» kitobidan
Бўлмаса ишқ,икки жаҳон бўлмасун,
Икки жаҳон демаки,жон бўлмасун.
Ишқ ул танки, анинг жони йўқ,
Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ. Davomini o'qish
Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar
Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish
Oshiq Vaysal. She’rlar.
Болалигида чечак хасталигидан кўзи ожиз бўлиб қолган Вaйсал созга меҳр қўйди. Отаси ва онасидан эрта ажралгани, бирин-кетин оламдан ўтган икки фарзанди доғи туфайли Вейсел дардли-дардли қўшиқлар куйлай бошлади. Унинг «Менинг содиқ ёрим қора тупроқдир», «Дўстлар мени хотирласин», «Узун-қисқа бир йўлдаман» шеърлари шу даврда ёзилган. Davomini o'qish
Yevgeniy Yevtushenko. Santyago kabutari & Omon Matjon: Yevtushenko O‘zbekistonga begona emas edi
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда 1 апрел куни АҚШда вафот этган буюк рус шоири Евгений Евтушенко билан бўлган кўп йиллик дўстона муносабатлари ҳақида сўзлаб берди. Davomini o'qish