Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2017
Shuhrat Sirojiddinov. O’zbek mumtoz adabiyotining falsafiy sarchashmalari & Abdurasul Eshonboboyev. Navoiy ijodi va adabiy ta’sir
Шуҳрат Сирожиддинов монографиясида ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини таҳлил этиш, тушуниш, муаллифнинг ғоявий позициясини аниқлашда кўрсаткич вазифасини бажарувчи диний-фалсафий таълимотлар моҳияти ҳақида сўз борса, Абдурасул Эшонбобоев мақоласида Навоий ижодининг Шарқ адабиёти тараққиётига бўлган таъсири ҳақида маълумот беради. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar
Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)
Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish
Ustoz san’atkor Sherali Jo’rayev 70 yoshda
Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни қутлуғ 70 ёши билан чин дилдан қутлаймиз ва энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз… Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)
Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish
Naapet Kuchak. She’rlar
Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)
Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish
Muhammadali Qo’shmoqov. Go’ro’g’li Chambili tobora obod (Islom Hamroning “Go‘ro‘g‘lining o‘limi” kitobi haqida)
Ислом Ҳамронинг айтишича, “Гўрўғлининг ўлими” ўттиз йил мобайнида қўлёзма ҳолида ётди. Ниҳоят у 2017 йилнинг илк ойида китоб бўлиб чиқди. Аммо муаллиф бу китобнинг ягона муаллифлигига даъвогар эмаслигини алоҳида таъкидлайди. Зеро, мазкур асар 108 ёшида дунёдан ўтган бувиси Ҳайитгул Даминованинг айтимлари асосида дунёга келган, қолаверса, тўлиғича ўзбек халқ оғзаки ижоди йўлида яратилган. Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. “…Hech kim Mir Alisher Navoiychalik javob yozolmagan”
Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида, Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида Алишер Навоий ҳақида билдирилган фикрларни қиёсий ўрганиш мумтоз адабиётимизни янада теранроқ тасаввур этишга имкон беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish
Habibullo Qodiriy. Eski Toshkantda. Qissa
Янги ёзаётган «37-хонадон» китобимга маълумот излаб, дадамнинг архивларини кўздан кечиришга тўғри келди. Иттифоқо, қўлёзмалари ичидан «Эски Тошкантда» (тарихий қисса) асарлари чиқиб қолди. Қиссани ўқиб чиқиб дадамнинг: «Тошкант ҳақида бир нарса ёзиш ниятим бор. Битса, ёзганларимнинг энг зўри бўлса керак», деган гаплари ёдимга тушди. Davomini o'qish