Gadoiy. G’azallar, mustazod, qit’alar

088    Ўтмиш маданиятимизнинг йирик намояндаларидан бири шоир Гадоийнинг ўз замондошларини мафтун этган гўзал мероси ҳозирги кунда ҳам адабиёт мухлисларини ўзининг нафис ва мусиҳийлиги билан хурсанд этиб, катта қизиқиш билан кутиб олиниши, шубҳасиздир.

ГАДОИЙ
ҒАЗАЛЛАР, МУСТАЗОД, ҚИТЪАЛАР
033

gadoШоир Гадоий адабиётимиз тарихида ўзбек  ғазалчилигининг янада юксалишига сезиларли таъсир этган, инсон ва унинг маънавий гўзаллигини, реал дунё гўзаллигини, инсоний муҳаббатни зўр маҳорат ва санъаткорлик билан куйлаган истеъдодли шоир сифатида XV аср ўзбек адабиёти тарихида бир ҳалқани ташкил этади. Ўзбек мумтоз адабиётида ижобий ҳодиса бўлган Гадоий ижоди адабиётимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллашга ва юқори даражада баҳоланиб, эъзозланишга лойиқ шоирлардандир.

Гадоий (1403/04 — 15-аср охири) тахаллуси билан ижод қилган шоирнинг асл исми ҳозирча номаълум.Шоир хусусида Ҳазрат Мир Алишер Навоий “Мажолисун нафоис”да ушмундоқ маълумот берадилар: “Мавлоно Гадоий туркигўйдур. Бобур Мирзо (Заҳириддин Муҳаммад Бобур эмас, бу бошқа темурий ҳукмдордир. ХДК изоҳи)  замонида шеъри шуҳрат тутти, бир наъви айтур ва унинг машҳур матлаъларидин бири будурким:

Оҳким, девона кўнглум мубтало бўлди яна,
Бу кўнгулнинг илкидин жонга бало бўлди яна.

Мавлононинг ёши тўқсондин ўтубдур.

Бу матлаъ анингдурким:

Дилбаро, сенсиз тириклик бир балойи жон эмиш —
Ким, ани дарди қошида юз ўлум ҳайрон эмиш”.

15-асрнинг 2-ярми — 16-аср бошларида номаълум котиб томонидан кўчирилган “Девони Гадо” мавжуд. Бу девоннинг ягона қўлёзма нусхаси Францияда Париж Миллий кутубхонасида сақланади. Унга 230 ғазал,1 мустазод,1 қасида,5 қитъа ва туюқ кирган. Девонга кирган қасида темурий шаҳзода Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Халил Султон мадҳига бағишланган.
Шоир ҳаёти ва ижодини унинг мазкур девони асосида ўрганиш ишлари асримизнинг 60-йилларидан бошланди. Туркиялик олим, Истамбул университетининг профессори Я. Экман 1960 йили Гадоий девонининг бир қисмини нашрга тайёрлади ва чоп эттирди.

ҒАЗАЛЛАР

* * *
034
Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас,
Сенинг лутфунг манго бўлмаса бўлмас.

Бу турлук ҳусну лутфу шеваларға,
Санга жоним фидо бўлмаса бўлмас.

Сочинг занжирина девона кўнглум
Қарориб, мубтало бўлмаса бўлмас.

Бу ўтким, солди жонға нор янгоқинг,
Зулол иринг* даво бўлмаса бўлмас.

Шифо учун эшикинг тупроғиндин
Кўзумга тўтиё бўлмаса бўлмас.

«Жафолар ҳадтин ошти», десам айтур:
«Латифлардин жафо бўлмаса бўлмас».

Сенингдек шоҳиинг остонасинда,
Менингдек бир Гадо бўлмаса бўлмас.

  • ирин — лаб, дудоқ

* * *

Оҳу вовайлоки, дилбар жонума раҳм айламас,
Ваъда бирла шод этар кўнглум яна раҳм айламас.

Десам, эй жон, не бало бераҳм эрур фаттон кўзунг,
Айб эмас, айни балодур, дер, бало раҳм айламас.

Ҳажр туни гар халос этса мени ғамдин ажал,
Мен ризомен жон ила, аммо қазо раҳм айламас.

Тортадур мискин кўнгул «ҳуббул-ватан» сори, ва лек
Найласун, нетсунким, ул зулфи дуто раҳм айламас.

Гар фалакка етса оҳим бўлмағай чандон йироқ,
Чун мени ул кўзи чўлпон маҳлиқо раҳм айламас.

Ой юзунгдин хисрави ховар хижолатлар топар,
Ўз қулиға, кўрким, ул турки хито раҳм айламас.

Чун Гадо ҳаддини билмай севди ўз султонини,
Яъламуллоҳ, жойи улдурким, анга раҳм айламас.

* * *

Ул ой юзига меҳр ила то мен нигоронмен
Офоқ ичинда тийри маломатқа нишонмен.

Усрук кўзидур чун мени расво киладурғон,
Айб этманг, агар мўътакифи кўйи муғонмен.

Юз шукрким, ул қоидаи меҳру вафони
Гар ёр дигар қилдиса, мен бори ҳамонмен.

Сўрсам лабидинким, не малоҳат бўлур ушбу,
Айтур кишига қути дилу қуввати жонмен.

Дардоким, ўшул оҳу қароқ васлини топман,
Тинмай нечаким ит киби ҳар сори давонмен.

Лаълинг ғамидин, войки, жон эрнима етти,
Дарёблағил, йўқса адам сори равонмен.

Қулдур бу Гадо, нетти бегим, қовма эшиктин
Ҳар нечаким, ошуфтау расвойи жаҳонмен.

*  *  *

Янгоқинг равзаи ризвондин ортуқ,
Дудоқунг чашмаи ҳайвондин ортуқ.

Қамар давринда Мисри ҳусн ичинда,
Азизим Юсуфи Канъондин ортуқ.

Фироқ ўтина худ жон ўртанибтур,
Недур деб куйдурурсен андин ортуқ

Керакликтур санга жон деб сўрарсен,
Керактур жон, вале, сен андин ортуқ.

Гадоий беш эмастур, дер рақибинг,
Гадодурмен, вале, султондин ортуқ.

*  *  *

Оҳу вовайлоки, туштум ёна жонондин йироқ,
Найласун гул мавсуми булбул гулистондин йироқ.

Эй ажал, раҳм эт доғи қутқор мени ҳажр илкидин —
Ким, керакмас бул ҳаётим ул севар жондин йироқ.

Неча, эй носиҳ, азоби жовидондин сўзламак,
Мундин ортуқким, бўлубмен Боғи Зоғондин йироқ.

Меҳнату қайғудин ўзга кўрганим йўқ дунёда,
То тушубмен талли Қутбону Хиёвондин йироқ.

Ё раб, ул кун кўргаменким, хоксор ўлғай рақиб,
Мен Гадодек хору зор ул шоҳи хўбондин йироқ.

*  *  *

Сен не офатсен жаҳонда, эй бути жоду қароқ —
Ким, улусни куйдурурсен ол ила боштин аёқ.

Ғояти беҳудлуғумдин англамасмен, мунчаким,
Ул наботи Миср эрур, ё оби ҳайвон, ё дудоқ.

Тоқатим боринча сабр эттим фироқингда, вале.
Чорайе қилғинким, асру ҳадтин ошти иштиёқ.

Фарз эмастурким, ўқ отар бўлсанг ул қоши ёсиндин,
Жумлаи хокийларингдин банда тушгаймен йироқ.

Тилга келмас бу Гадо дардингдин, эй султон, вале,
Оҳу вовайлоким, асру ҳадтин ошти иштиёқ.

*  *  *

Аё султони дорул-мулки офоқ,
Эрур дийдоринга жон асру муштоқ.

Табибим,кел менинг дарди дилимға,
Иложе қилки, бўлди тоқатим тоқ.

Фироқ оғусидин бори не ғамдур,
Висолингдин агар топилса тарёқ.

Қазо меъморининг ҳеч кўргани йўқ
Ики қошинг киби ҳам жуфту ҳам тоқ.

Гадо сори иноят кўзи бирла,
Қаро кўзум, не бўлди бир қиё боқ.

* * *

Ё раб, мени ул сарви хиромондин айирма,
Ул кўзлари наргис, гули хандондин айирма.

Бу бахти паришонға, аё кавкаби толеъ,
Раҳм айла, доғи ул (гули) хандондин айирма.

Эй чархи ситамгар, мени саргаштани, зинҳор
Раҳм айла, дағи ул маҳи тобондин айирма.

Бу бандаға ҳар жавру жафойики қилурсен,
Қилғин, вале ул хисрави хўбондин айирма.

Гар хаста Гадо қонина ноҳақ кирар ўлсанг,
Жониндин айирғил, вале жонондин айирма.

* * *

Лабингдек оби ҳайвон, ҳай, не нисбат,
Тишингтек дурри маржон, ҳай, не нисбат.

Қуёшға яъни нисбат қилмиш ўлсам
Сени, эй шоҳи хўбон, ҳай, не нисбат.

Саҳи сарви қадинг бирла тенг ўлғай
Ниҳоли боғи ризвон, ҳай, не нисбат.

Бу кўнглум ишқида, ҳошоки бўлгай
Жафо бирла пушаймон, ҳай, не нисбат.

Лабингдур хаста кўнглумнинг давоси,
Бу дарда ўзга дармон, ҳай, не нисбат.

Маозаллаҳки, ширинлиқ талашқай
Набот иринг била жон, ҳай, не нисбат.

Гадо кўнглинда, тор оғзингдин ўзга,
Топилғай зарра армон, ҳай, не нисбат.

* * *

Мундайн васлинг кетурди тун кеча пайт сабуҳ,
Мақдамидин топди жон юз минг туман барги футуҳ.

Ой юзунг васфинда не тақриб эрур сўз сўзламак —
Ким, қуёш моҳиятини ҳожат эрмастур шуруҳ.

Сунбулинг тутқунча,не жавру жафоким чекмадим,
Сабри Айюб эттим, аммо топтим охир умри Нуҳ.

Зарра армон қолмағай ўлсам, тирилсам дунёда,
Бир кеча гар даст берса васлинг, эй жон, то сабуҳ.

Сендин айру бир замон мушкил тирик қолғай Гадо,
Чун анга доим зулол ирингдин эрур қути руҳ.

* * *

Яна бегонасен, бори нечукдур?
Вафодин ёнасен, бори нечукдур?

Қилиб шарт аввалу охир пушаймон,
Сўзунгдин тонасен, бори нечукдур?

Вафо худ* йўқ, вале жавру жафоға
Басе мардонасен, бори нечукдур?

Рақиблардин ҳаросон эрдинг аввал,
Яна бегонасен, бори нечукдур?

Гадони шунча ақлу фаҳми бирла,
Дединг: «Девонасен», бори нечукдур?

  • худ — ёлғиз

* * *

Кўзунгким дам-бадам юз минг туман турлук қирон айлар,
Қомуқ зарроти оламни ўзитек нотавон айлар.

Магар топқай нишони ногаҳон лаълингнинг оллинда,
Кўзум ёш элчисин ҳар дамда юз сори равон айлар.

Ажаб айёри пурфандур сенинг жоду қароғингким,
Замоне юз кўнгул берур, замоне қасди жон айлар.

Менинг бу ўтлуқ оҳимдин фалакнинг бағри сув бўлди,
Демассен бориким, бу не фарёду (не) фиғон айлар.

Мунаввар талъатинг, эй жон, ниқоби зулф аросинда
Қуёшдурким, ўзига мушки тардин соябон айлар.

Кўзунг ҳар бир қиё боқса, халойиқни қирар ғамзанг,
Мусулмонликдин эрмас буки, ноҳақ мунча қон айлар.

Кўзунг ул қоши ёсиндин қачонким ўқ отар бўлса,
Қомуқ хокилариндин бу Гадони – ўқ нишон айлар.

* * *

Кўнглум олиб сақламассен, ёр мундоқму бўлур,
Эй кўзи кофир, сочи зуннор, мундоқму бўлур?

Ул тор оғзинг ҳар қачонким ноз ила сўз бошласа,
Бир балодур ҳосилан, гуфтор мундоқму бўлур?

Бу юруш бирла қиёматлар қўпординг дунёда,
Эй пари юзлук бегим, рафтор мундоқму бўлур?

Ўз хатосиндин агар лоф урса зулфунг бирла мушк,
Чин эмастур бу хато, тотор мундоқму бўлур?

Бир сучук сўз бирла ўлтурдунг Гадони оқибат,
Эй жафочи шўхи ширинкор, мундоқму бўлур?

* * *

Ики қошинг киби бир турфа ё йўқ,
Қилурсен раҳм бу кўнглумга, ё йўқ.

Жаҳонда гарчи юз минг фитналар бор,
Фироқингдек вале айни бало йўқ.

Нигоро, хаста кўнглумнинг ҳақинда
Жафо кам қилма бори, гар вафо йўқ.

Висолингни менга гар ҳайф кўрсанг,
Кўз учидин доғи бир марҳабо йўқ.

Кўнгулнунг дардина, эй жони ширин,
Зулол ирингдин ўзга ҳеч даво йўқ.

Кўнгулни кимга боғлай чун жаҳонда,
Сенингдек кўрк ичинда дилрабо йўқ.

Агар сен ҳусн элининг хонидурсен,
Жаҳонда доғи мендек бир Гадо йўқ.

* * *

Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидо,
Чун қазодин мундоқ эрмиш ҳукму фармон, алвидо.

Давлатингдин хуш кечурдум муддате умри азиз,
Ҳаббазо, ул кому, завқу, айшу, жавлон, алвидо.

Бас судоъ* эрди фиғонимдин улусқа, эй бегим,
Мушкул ишни қилдим охир элга осон, алвидо.

Жўйи Навнунг суйи эрмиш оби кавсар шаксизин,
Равзайи ризвондағи Боғи Хиёвон, алвидо.

Эй дариғоким, тағофул бирла кечти мунча умр,
Билмадим қадри Шимолу Боғи Зоғон, алвидо.

Нечаким қонимдин ичти сув ниҳоли қоматинг,
Топмадим сендин бар, эй сарви хиромон, алвидо.

Гар Гадо борди иликтин, бок эмас, сен яхши қол,
Комронлиқ бирла, эй султони хўбон, алвидо.

  • судоъ — бош оғриғи

* * *

Эй сочинг ялдо, юзунг нури тажаллидин чароғ,
Талъатинг кўрган кишига жумла оламдин фароғ.

Муддатедурким, кетибдур мендин овора кўнгул,
Бир салосилда асир эрмиш, бу кун топтим сўроғ.

Хуш ярошур сунбулунг ул барги насрин устина,
Сафҳаи моҳ узра гўёким тушубтур парри зоғ.

Куйганимни бехабар парвонадек айб этмаким,
Ул дудоқинг узра тушкан хол эрур жонимға доғ.

Бу Гадоға чун муяссардур юзунг наззораси,
Найласун азми гулистону нетар гулгашти боғ.

* * *

Эй, латофат маъданининг гавҳари якдонаси,
Талъатингдур жон чароғи, меҳру маҳ парвонаси.

Не салосилдур сочинг занжири, эй рашки пари —
Ким, киши кўргач бўлур ошуфтаву девонаси.

Барча ашколинг зарофат боғида марғуб эрур,
Эй хуш ул жонким, сен ўлғайсан анинг жононаси.

Боданинг усруклигидин ҳеч киши топмас нишон,
Лабларинг давринда тўлди гўйё паймонаси.

Бартараф қил, носиҳо, тақвийни, кўп лоф этмаким,
Бемуҳобо озғурур шул ғамзайи мастонаси.

Тиргизур, ҳосил, ўлукни ул қади раъно била,
Йўл юрурда, оллоҳ-оллоҳ, шевайи риндонаси.

То ул афсунгар сифотиндин битиди шаммайи,
Жумлайи оламни тутти бу Гадо афсонаси.

* * *

Улки, ишқ этти баҳона бизни расво қилғали,
Қилди пайдо кўрк элин ўз сиррин ифшо қилғали.

Майл этар гаҳ-гаҳки, бир раҳм айлагай аҳволима,
Ҳусн истиғноси қўймас ёна парво қилғали.

Чин черикини ясаб, тузуб хитойи кўзларинг,
Келдилар жону кўнгул мулкини яғмо қилғали.

Носиҳо, “сабру мадоро  қил” дединг ишқ ичра, оҳ,
Ақлу идроке керак сабру мадоре қилғали.

Ҳар қачон гулгашт этар бўлсанг паритек боғ аро,
Келсалар ҳавро керак касби тамошо қилғали.

Оҳуйи чин зулфунг онлинда не сотсун мушкини,
Ғамзанг ўқи чун турубтур нофини во қилғали.

Ваъдалар берди дудоғинг, қани сўрмоқ айб эмас,
Ўфтанурмен мен бори, валлоҳ, тақозо қилғали.

* * *

Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади,
Қолғанин бир йили ул жоду қароқинг ўртади.

Зулфу холингдин шикоят қилмон, эй жону жаҳон —
Ким, менинг жонимни ул сиймин сақоқинг* ўртади.

Юрагим қон бўлдию ҳеч топмадим жон мақсади,
Сўз била охир мени ширин дудоғинг ўртади.

Кимга айтай дарду ҳолимни, не тадбир айлайин —
Ким, мени боштин-аёқ золим фироқинг ўртади.

Оҳу вовайлоки, бу мискин Гадони оқибат
Ҳасрату ғам бирла дарди иштиёқинг ўртади.

  • Сақоғ — ияк, бақбақа

* * *

Эй сабо еткур саломимни гули хандонима,
Сочи ялдо,орази ой, кўзлари чўлпонима.

Тор оғизлиқ, аҳди ёлғон, суст паймон дилбарим,
Тош бағирлиқ, раҳми йўқ, номеҳрибон султонима.

Қуллуғимни арза қилғин, дағи андин сўнгра айт –
Ким, аё кони жафо, қасд эттинг жонима.

Ҳалқайи зулфунг таманносиға мен киммен, бегим,
Тинмағур кўнглум, нетай, кирмас менинг фармонима.

Тиғингиздин юз эвурмаклик не нисбаттур, вале
Фикрим андиндурки, бас, ноҳақ кирарсиз қонима.

Бўлди бир ён юроким онлинда усрук кўзунг,
Айни истиғносидин майл этмади бир ёнима.

Гарчи юз минг дарду ҳасрат бирла ўлди бу Гадо,
Умри давлат мустадом ўлсун менинг султонима.

МУСТАЗОД

Эй ғамзаси фитна, кўзи фаттон, ўзи офат
раҳм айла бу жона,

Хатм ўлди санга салтанати мулки латофат,
эй шоҳи ягона.

Шаксиз, бу юрак қонина парварда бўлубтур,
ул лаъли равонбахш.

Пайдоу муайяндур, аё кони зарофат,
кўп қилма баҳона.

Чун қолмас эмиш ному нишони ситаму жавр,
бедод нединдур,

Дод айла, бегим, ким ўтадур даври хилофат,
уш кечти замона.

Отқонда кўзунг новаки дилдўзни ҳар ён,
эй шўхи жафокиш.

Хар неча бор эрди орада буъди масофат,
жон эрди нишона.

Жондин рамақе қолди Гадонинг баданинда,
эй руҳи мужассам,

Ширин дудоқингдин қадари қилғин изофат,
тирғуз ани ёна.

ҚИТЪАЛАР

* * *

Топмағай ғаввоси фикрат сен бекин,
Баҳри ҳусн ичра, бегим, бир жавҳаре.

Зулфунга вобастамен бу шаҳрда
Сенсизин йўқса манга бир жав Ҳири.

* * *

Хисраво, усрук кўзунгнунг шавқидин
Хуш сужуд айлар дамо-дам қўшқулоқ.

Жойи улдурким санга хуршиду моҳ,
Қуллуқ этгайлар тутубон қўш қулоқ.

* * *

Гарчи, шоҳо, дурри сероб ўзини
Қилди нисбат сўзунга билмай яроқ.

Ўз камолинг бирла журмини кечур,
Тобғунг-да чунки тутти қўшқулоқ.

* * *

Зумраи ағёрдин ҳеч ғам дегул,
Гар кишига ўз ҳабиби ёр эса.

Гар қабулиятқа қобил кўрсангиз,
Уш турубтур, жон сизингдур бор эса.

* * *

Агар қилсам шаккар ирниндин савол
Мен Гадоға Лутфий бирла келма дер.

Чун борур бўлсам ёвуқроқ қошиға
Шум рақиби беҳақиқат келма дер.

    O’tmish madaniyatimizning yirik namoyandalaridan biri shoir Gadoiyning o’z zamondoshlarini maftun etgan go’zal merosi hozirgi kunda ham adabiyot muxlislarini o’zining nafis va musihiyligi bilan xursand etib, katta qiziqish bilan kutib olinishi, shubhasizdir.

GADOIY
G’AZALLAR, MUSTAZOD, QIT’ALAR
033

gadoShoir Gadoiy adabiyotimiz tarixida o’zbek g’azalchiligining yanada yuksalishiga sezilarli ta’sir etgan, inson va uning ma’naviy go’zalligini, real dunyo go’zalligini, insoniy muhabbatni zo’r mahorat va san’atkorlik bilan kuylagan iste’dodli shoir sifatida XV asr o’zbek adabiyoti tarixida bir halqani tashkil etadi. O’zbek mumtoz adabiyotida ijobiy hodisa bo’lgan Gadoiy ijodi adabiyotimiz tarixidan munosib o’rin egallashga va yuqori darajada baholanib, e’zozlanishga loyiq shoirlardandir.

Gadoiy (1403/04 — 15-asr oxiri) taxallusi bilan ijod qilgan shoirning asl ismi hozircha noma’lum.Shoir xususida Hazrat Mir Alisher Navoiy “Majolisun nafois”da ushmundoq ma’lumot beradilar: “Mavlono Gadoiy turkigo’ydur. Bobur Mirzo (Zahiriddin Muhammad Bobur emas, bu boshqa temuriy hukmdordir. XDK izohi) zamonida she’ri shuhrat tutti, bir na’vi aytur va uning mashhur matla’laridin biri budurkim:

Ohkim, devona ko’nglum mubtalo bo’ldi yana,
Bu ko’ngulning ilkidin jonga balo bo’ldi yana.

Mavlononing yoshi to’qsondin o’tubdur.

Bu matla’ aningdurkim:

Dilbaro, sensiz tiriklik bir baloyi jon emish —
Kim, ani dardi qoshida yuz o’lum hayron emish”.

15-asrning 2-yarmi — 16-asr boshlarida noma’lum kotib tomonidan ko’chirilgan “Devoni Gado” mavjud. Bu devonning yagona qo’lyozma nusxasi Frantsiyada Parij Milliy kutubxonasida saqlanadi. Unga 230 g’azal,1 mustazod,1 qasida,5 qit’a va tuyuq kirgan. Devonga kirgan qasida temuriy shahzoda Muhammad Jahongir Mirzoning o’g’li Xalil Sulton madhiga bag’ishlangan.
Shoir hayoti va ijodini uning mazkur devoni asosida o’rganish ishlari asrimizning 60-yillaridan boshlandi. Turkiyalik olim, Istambul universitetining professori YA. Ekman 1960 yili Gadoiy devonining bir qismini nashrga tayyorladi va chop ettirdi.

G’AZALLAR

* * *
034
Begim, qulg’a ato bo’lmasa bo’lmas,
Sening lutfung mango bo’lmasa bo’lmas.

Bu turluk husnu lutfu shevalarg’a,
Sanga jonim fido bo’lmasa bo’lmas.

Soching zanjirina devona ko’nglum
Qarorib, mubtalo bo’lmasa bo’lmas.

Bu o’tkim, soldi jong’a nor yangoqing,
Zulol iring* davo bo’lmasa bo’lmas.

Shifo uchun eshiking tuprog’indin
Ko’zumga to’tiyo bo’lmasa bo’lmas.

«Jafolar hadtin oshti», desam aytur:
«Latiflardin jafo bo’lmasa bo’lmas».

Seningdek shohiing ostonasinda,
Meningdek bir Gado bo’lmasa bo’lmas.

  • irin — lab, dudoq

* * *

Ohu vovayloki, dilbar jonuma rahm aylamas,
Va’da birla shod etar ko’nglum yana rahm aylamas.

Desam, ey jon, ne balo berahm erur fatton ko’zung,
Ayb emas, ayni balodur, der, balo rahm aylamas.

Hajr tuni gar xalos etsa meni g’amdin ajal,
Men rizomen jon ila, ammo qazo rahm aylamas.

Tortadur miskin ko’ngul «hubbul-vatan» sori, va lek
Naylasun, netsunkim, ul zulfi duto rahm aylamas.

Gar falakka yetsa ohim bo’lmag’ay chandon yiroq,
Chun meni ul ko’zi cho’lpon mahliqo rahm aylamas.

Oy yuzungdin xisravi xovar xijolatlar topar,
O’z qulig’a, ko’rkim, ul turki xito rahm aylamas.

Chun Gado haddini bilmay sevdi o’z sultonini,
Ya’lamulloh, joyi uldurkim, anga rahm aylamas.

* * *

Ul oy yuziga mehr ila to men nigoronmen
Ofoq ichinda tiyri malomatqa nishonmen.

Usruk ko’zidur chun meni rasvo kiladurg’on,
Ayb etmang, agar mo»takifi ko’yi mug’onmen.

Yuz shukrkim, ul qoidai mehru vafoni
Gar yor digar qildisa, men bori hamonmen.

So’rsam labidinkim, ne malohat bo’lur ushbu,
Aytur kishiga quti dilu quvvati jonmen.

Dardokim, o’shul ohu qaroq vaslini topman,
Tinmay nechakim it kibi har sori davonmen.

La’ling g’amidin, voyki, jon ernima yetti,
Daryoblag’il, yo’qsa adam sori ravonmen.

Quldur bu Gado, netti begim, qovma eshiktin
Har nechakim, oshuftau rasvoyi jahonmen.

* * *

Yangoqing ravzai rizvondin ortuq,
Dudoqung chashmai hayvondin ortuq.

Qamar davrinda Misri husn ichinda,
Azizim Yusufi Kan’ondin ortuq.

Firoq o’tina xud jon o’rtanibtur,
Nedur deb kuydurursen andin ortuq

Kerakliktur sanga jon deb so’rarsen,
Keraktur jon, vale, sen andin ortuq.

Gadoiy besh emastur, der raqibing,
Gadodurmen, vale, sultondin ortuq.

* * *

Ohu vovayloki, tushtum yona jonondin yiroq,
Naylasun gul mavsumi bulbul gulistondin yiroq.

Ey ajal, rahm et dog’i qutqor meni hajr ilkidin —
Kim, kerakmas bul hayotim ul sevar jondin yiroq.

Necha, ey nosih, azobi jovidondin so’zlamak,
Mundin ortuqkim, bo’lubmen Bog’i Zog’ondin yiroq.

Mehnatu qayg’udin o’zga ko’rganim yo’q dunyoda,
To tushubmen talli Qutbonu Xiyovondin yiroq.

YO rab, ul kun ko’rgamenkim, xoksor o’lg’ay raqib,
Men Gadodek xoru zor ul shohi xo’bondin yiroq.

* * *

Sen ne ofatsen jahonda, ey buti jodu qaroq —
Kim, ulusni kuydurursen ol ila boshtin ayoq.

G’oyati behudlug’umdin anglamasmen, munchakim,
Ul naboti Misr erur, yo obi hayvon, yo dudoq.

Toqatim borincha sabr ettim firoqingda, vale.
Choraye qilg’inkim, asru hadtin oshti ishtiyoq.

Farz emasturkim, o’q otar bo’lsang ul qoshi yosindin,
Jumlai xokiylaringdin banda tushgaymen yiroq.

Tilga kelmas bu Gado dardingdin, ey sulton, vale,
Ohu vovaylokim, asru hadtin oshti ishtiyoq.

* * *

Ayo sultoni dorul-mulki ofoq,
Erur diydoringa jon asru mushtoq.

Tabibim,kel mening dardi dilimg’a,
Iloje qilki, bo’ldi toqatim toq.

Firoq og’usidin bori ne g’amdur,
Visolingdin agar topilsa taryoq.

Qazo me’morining hech ko’rgani yo’q
Iki qoshing kibi ham juftu ham toq.

Gado sori inoyat ko’zi birla,
Qaro ko’zum, ne bo’ldi bir qiyo boq.

* * *

YO rab, meni ul sarvi xiromondin ayirma,
Ul ko’zlari nargis, guli xandondin ayirma.

Bu baxti parishong’a, ayo kavkabi tole’,
Rahm ayla, dog’i ul (guli) xandondin ayirma.

Ey charxi sitamgar, meni sargashtani, zinhor
Rahm ayla, dag’i ul mahi tobondin ayirma.

Bu bandag’a har javru jafoyiki qilursen,
Qilg’in, vale ul xisravi xo’bondin ayirma.

Gar xasta Gado qonina nohaq kirar o’lsang,
Jonindin ayirg’il, vale jonondin ayirma.

* * *

Labingdek obi hayvon, hay, ne nisbat,
Tishingtek durri marjon, hay, ne nisbat.

Quyoshg’a ya’ni nisbat qilmish o’lsam
Seni, ey shohi xo’bon, hay, ne nisbat.

Sahi sarvi qading birla teng o’lg’ay
Niholi bog’i rizvon, hay, ne nisbat.

Bu ko’nglum ishqida, hoshoki bo’lgay
Jafo birla pushaymon, hay, ne nisbat.

Labingdur xasta ko’nglumning davosi,
Bu darda o’zga darmon, hay, ne nisbat.

Maozallahki, shirinliq talashqay
Nabot iring bila jon, hay, ne nisbat.

Gado ko’nglinda, tor og’zingdin o’zga,
Topilg’ay zarra armon, hay, ne nisbat.

* * *

Mundayn vasling keturdi tun kecha payt sabuh,
Maqdamidin topdi jon yuz ming tuman bargi futuh.

Oy yuzung vasfinda ne taqrib erur so’z so’zlamak —
Kim, quyosh mohiyatini hojat ermastur shuruh.

Sunbuling tutquncha,ne javru jafokim chekmadim,
Sabri Ayyub ettim, ammo toptim oxir umri Nuh.

Zarra armon qolmag’ay o’lsam, tirilsam dunyoda,
Bir kecha gar dast bersa vasling, ey jon, to sabuh.

Sendin ayru bir zamon mushkil tirik qolg’ay Gado,
Chun anga doim zulol iringdin erur quti ruh.

* * *

Yana begonasen, bori nechukdur?
Vafodin yonasen, bori nechukdur?

Qilib shart avvalu oxir pushaymon,
So’zungdin tonasen, bori nechukdur?

Vafo xud* yo’q, vale javru jafog’a
Base mardonasen, bori nechukdur?

Raqiblardin haroson erding avval,
Yana begonasen, bori nechukdur?

Gadoni shuncha aqlu fahmi birla,
Deding: «Devonasen», bori nechukdur?

  • xud — yolg’iz

* * *

Ko’zungkim dam-badam yuz ming tuman turluk qiron aylar,
Qomuq zarroti olamni o’zitek notavon aylar.

Magar topqay nishoni nogahon la’lingning ollinda,
Ko’zum yosh elchisin har damda yuz sori ravon aylar.

Ajab ayyori purfandur sening jodu qarog’ingkim,
Zamone yuz ko’ngul berur, zamone qasdi jon aylar.

Mening bu o’tluq ohimdin falakning bag’ri suv bo’ldi,
Demassen borikim, bu ne faryodu (ne) fig’on aylar.

Munavvar tal’ating, ey jon, niqobi zulf arosinda
Quyoshdurkim, o’ziga mushki tardin soyabon aylar.

Ko’zung har bir qiyo boqsa, xaloyiqni qirar g’amzang,
Musulmonlikdin ermas buki, nohaq muncha qon aylar.

Ko’zung ul qoshi yosindin qachonkim o’q otar bo’lsa,
Qomuq xokilarindin bu Gadoni – o’q nishon aylar.

* * *

Ko’nglum olib saqlamassen, yor mundoqmu bo’lur,
Ey ko’zi kofir, sochi zunnor, mundoqmu bo’lur?

Ul tor og’zing har qachonkim noz ila so’z boshlasa,
Bir balodur hosilan, guftor mundoqmu bo’lur?

Bu yurush birla qiyomatlar qo’pording dunyoda,
Ey pari yuzluk begim, raftor mundoqmu bo’lur?

O’z xatosindin agar lof ursa zulfung birla mushk,
Chin emastur bu xato, totor mundoqmu bo’lur?

Bir suchuk so’z birla o’lturdung Gadoni oqibat,
Ey jafochi sho’xi shirinkor, mundoqmu bo’lur?

* * *

Iki qoshing kibi bir turfa yo yo’q,
Qilursen rahm bu ko’nglumga, yo yo’q.

Jahonda garchi yuz ming fitnalar bor,
Firoqingdek vale ayni balo yo’q.

Nigoro, xasta ko’nglumning haqinda
Jafo kam qilma bori, gar vafo yo’q.

Visolingni menga gar hayf ko’rsang,
Ko’z uchidin dog’i bir marhabo yo’q.

Ko’ngulnung dardina, ey joni shirin,
Zulol iringdin o’zga hech davo yo’q.

Ko’ngulni kimga bog’lay chun jahonda,
Seningdek ko’rk ichinda dilrabo yo’q.

Agar sen husn elining xonidursen,
Jahonda dog’i mendek bir Gado yo’q.

* * *

Komu nokom eshikingdin kettim, ey jon, alvido,
Chun qazodin mundoq ermish hukmu farmon, alvido.

Davlatingdin xush kechurdum muddate umri aziz,
Habbazo, ul komu, zavqu, ayshu, javlon, alvido.

Bas sudo’* erdi fig’onimdin ulusqa, ey begim,
Mushkul ishni qildim oxir elga oson, alvido.

Jo’yi Navnung suyi ermish obi kavsar shaksizin,
Ravzayi rizvondag’i Bog’i Xiyovon, alvido.

Ey darig’okim, tag’oful birla kechti muncha umr,
Bilmadim qadri Shimolu Bog’i Zog’on, alvido.

Nechakim qonimdin ichti suv niholi qomating,
Topmadim sendin bar, ey sarvi xiromon, alvido.

Gar Gado bordi iliktin, bok emas, sen yaxshi qol,
Komronliq birla, ey sultoni xo’bon, alvido.

  • sudo’ — bosh og’rig’i

* * *

Ey soching yaldo, yuzung nuri tajallidin charog’,
Tal’ating ko’rgan kishiga jumla olamdin farog’.

Muddatedurkim, ketibdur mendin ovora ko’ngul,
Bir salosilda asir ermish, bu kun toptim so’rog’.

Xush yaroshur sunbulung ul bargi nasrin ustina,
Safhai moh uzra go’yokim tushubtur parri zog’.

Kuyganimni bexabar parvonadek ayb etmakim,
Ul dudoqing uzra tushkan xol erur jonimg’a dog’.

Bu Gadog’a chun muyassardur yuzung nazzorasi,
Naylasun azmi gulistonu netar gulgashti bog’.

* * *

Ey, latofat ma’danining gavhari yakdonasi,
Tal’atingdur jon charog’i, mehru mah parvonasi.

Ne salosildur soching zanjiri, ey rashki pari —
Kim, kishi ko’rgach bo’lur oshuftavu devonasi.

Barcha ashkoling zarofat bog’ida marg’ub erur,
Ey xush ul jonkim, sen o’lg’aysan aning jononasi.

Bodaning usrukligidin hech kishi topmas nishon,
Lablaring davrinda to’ldi go’yyo paymonasi.

Bartaraf qil, nosiho, taqviyni, ko’p lof etmakim,
Bemuhobo ozg’urur shul g’amzayi mastonasi.

Tirgizur, hosil, o’lukni ul qadi ra’no bila,
Yo’l yururda, olloh-olloh, shevayi rindonasi.

To ul afsungar sifotindin bitidi shammayi,
Jumlayi olamni tutti bu Gado afsonasi.

* * *

Ulki, ishq etti bahona bizni rasvo qilg’ali,
Qildi paydo ko’rk elin o’z sirrin ifsho qilg’ali.

Mayl etar gah-gahki, bir rahm aylagay ahvolima,
Husn istig’nosi qo’ymas yona parvo qilg’ali.

Chin cherikini yasab, tuzub xitoyi ko’zlaring,
Keldilar jonu ko’ngul mulkini yag’mo qilg’ali.

Nosiho, “sabru madoro qil” deding ishq ichra, oh,
Aqlu idroke kerak sabru madore qilg’ali.

Har qachon gulgasht etar bo’lsang paritek bog’ aro,
Kelsalar havro kerak kasbi tamosho qilg’ali.

Ohuyi chin zulfung onlinda ne sotsun mushkini,
G’amzang o’qi chun turubtur nofini vo qilg’ali.

Va’dalar berdi dudog’ing, qani so’rmoq ayb emas,
O’ftanurmen men bori, valloh, taqozo qilg’ali.

* * *

Xasta ko’nglumni, begim, nortek yangoqing o’rtadi,
Qolg’anin bir yili ul jodu qaroqing o’rtadi.

Zulfu xolingdin shikoyat qilmon, ey jonu jahon —
Kim, mening jonimni ul siymin saqoqing* o’rtadi.

Yuragim qon bo’ldiyu hech topmadim jon maqsadi,
So’z bila oxir meni shirin dudog’ing o’rtadi.

Kimga aytay dardu holimni, ne tadbir aylayin —
Kim, meni boshtin-ayoq zolim firoqing o’rtadi.

Ohu vovayloki, bu miskin Gadoni oqibat
Hasratu g’am birla dardi ishtiyoqing o’rtadi.

  • Saqog’ — iyak, baqbaqa

* * *

Ey sabo yetkur salomimni guli xandonima,
Sochi yaldo,orazi oy, ko’zlari cho’lponima.

Tor og’izliq, ahdi yolg’on, sust paymon dilbarim,
Tosh bag’irliq, rahmi yo’q, nomehribon sultonima.

Qullug’imni arza qilg’in, dag’i andin so’ngra ayt –
Kim, ayo koni jafo, qasd etting jonima.

Halqayi zulfung tamannosig’a men kimmen, begim,
Tinmag’ur ko’nglum, netay, kirmas mening farmonima.

Tig’ingizdin yuz evurmaklik ne nisbattur, vale
Fikrim andindurki, bas, nohaq kirarsiz qonima.

Bo’ldi bir yon yurokim onlinda usruk ko’zung,
Ayni istig’nosidin mayl etmadi bir yonima.

Garchi yuz ming dardu hasrat birla o’ldi bu Gado,
Umri davlat mustadom o’lsun mening sultonima.

MUSTAZOD

Ey g’amzasi fitna, ko’zi fatton, o’zi ofat
rahm ayla bu jona,

Xatm o’ldi sanga saltanati mulki latofat,
ey shohi yagona.

Shaksiz, bu yurak qonina parvarda bo’lubtur,
ul la’li ravonbaxsh.

Paydou muayyandur, ayo koni zarofat,
ko’p qilma bahona.

Chun qolmas emish nomu nishoni sitamu javr,
bedod nedindur,

Dod ayla, begim, kim o’tadur davri xilofat,
ush kechti zamona.

Otqonda ko’zung novaki dildo’zni har yon,
ey sho’xi jafokish.

Xar necha bor erdi orada bu’di masofat,
jon erdi nishona.

Jondin ramaqe qoldi Gadoning badaninda,
ey ruhi mujassam,

Shirin dudoqingdin qadari qilg’in izofat,
tirg’uz ani yona.

QIT’ALAR

* * *

Topmag’ay g’avvosi fikrat sen bekin,
Bahri husn ichra, begim, bir javhare.

Zulfunga vobastamen bu shahrda
Sensizin yo’qsa manga bir jav Hiri.

* * *

Xisravo, usruk ko’zungnung shavqidin
Xush sujud aylar damo-dam qo’shquloq.

Joyi uldurkim sanga xurshidu moh,
Qulluq etgaylar tutubon qo’sh quloq.

* * *

Garchi, shoho, durri serob o’zini
Qildi nisbat so’zunga bilmay yaroq.

O’z kamoling birla jurmini kechur,
Tobg’ung-da chunki tutti qo’shquloq.

* * *

Zumrai ag’yordin hech g’am degul,
Gar kishiga o’z habibi yor esa.

Gar qabuliyatqa qobil ko’rsangiz,
Ush turubtur, jon sizingdur bor esa.

* * *

Agar qilsam shakkar irnindin savol
Men Gadog’a Lutfiy birla kelma der.

Chun borur bo’lsam yovuqroq qoshig’a
Shum raqibi behaqiqat kelma der.

021

(Tashriflar: umumiy 9 255, bugungi 2)

Izoh qoldiring