Ibrohim Mo’minov. Amir Temurning O’rta Osiyo tarixida tutgan o’rni va roli.

105   Иброҳим Мўминов 1908 йил 7 сентябрда шу азиз юртда—Шофиркон туманига қарашли Тезгузар қишлоғида таваллуд топди. Болалигиданоқ дунё воқеаларидан хабардор бўлиб улғайди. Кўпроқ мутолаа ва мушоҳадага берилди. Бўлажак олимнинг биринчи ўқитувчиси тезгузарлик Мулла Обиднинг хотирлашича, Иброҳим ёшлигиданоқ арабчада ёзиш-чизишни эгаллаган, Ҳадиси шарифдан кўплаб намуналарни ёд билган (Аҳад Ҳасаннинг «Иброҳим Мўминов сабоқлари» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада).

022

041   Мўминов Иброҳим Мўминович (1908.7.9, ҳоз. Шофиркон тумани Тезгузар қишлоғи — 1974.22.7, Тошкент) — файласуф олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон ФА акад. (1956), Ўзбекистон-да хизмат кўрсатган фан арбоби (1959), фалсафа фанлари д-ри (1950), проф. (1950). Бухоро билим юртида ўқиган (1925—27). Самарқанд Педакадемиясининг ижтимоий-иктисодий ф-тини тугатган (1931), шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлади. Педакадемия Ўзбекистон ун- тига айлантирилгач, филол., кейинчалик тарих ф-ти декани, кафедра мудири (1933—55). 1955— 56 й.ларда Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-ти директори. 1956 й.дан академиянинг вице- президенти. Айни вақтда Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқук ин-ти директори (1958—59), Ўзбекистон «Билим» жамияти бошкаруви раиси (1958 й.дан), Ўзбек совет энциклопедиясининг биринчи бош муҳаррири (1968 й.дан).
Иброҳим Мўминовнинг илмий фаолиятига шўролар мустабид тузуми ўз таъсирини кўрсатган бўлсада, бироқ, унинг тадқиқотлари марказида Шарқ, хусусан, Марказий Осиё халқларининг ижтимоий-фалсафий қамда илмий-табиий фикрлари муаммолари турганлиги натижасида, аллома фалсафанинг ўта сиёсийлашувини, уни ҳукмрон мафкура хизматига тамомила бўйсундириш хуружларини четлаб ўтиш имкониятига эга бўлди. У Навоийдан тортиб, Аҳмад Донишгача бўлган йирик мутафаккирлар ижодини таҳлил килди. Айниқса, Бедил ижодини чукур ўрганиб, унинг меросини тушунишни анча енгиллаштирди. Иброҳим Мўминовнинг «Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» асари (1968), умуман Амир Темур шахсини илмий ўрганиш ташаббуси б-н чиқиши олимнинг илмий жасорат ва юксак ватанпарварлик фазилатининг ёрқин ифодаси бўлди. Олим Ғарб фалсафасини, рус мутафаккирлари ижодини ҳам ўрганди. Гегель диалектикасининг рационал мағзини кўрсатиб берди.
Иброҳим Мўминов Ўзбекистонда илм-фаннинг йирик ташкилотчиси. У, айникса, ижтимоий фанларни ривожлантиришга — янги тадқиқот муассасаларини ташкил этиш, илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшди, унинг раҳбарлигида турли фан соҳалари бўйича йирик асарлар нашр этилди. У Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солди.Иброҳим Мўминов Беруний номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967).
Тошкентдаги кўчалардан бирига, Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ интига, Бухоро ва Шофиркон ш.ларидаги кўчалар, мактаблар, Шофиркон туманидаги ширкат хўжалигига Иброҳим Мўминов номи берилган. Мустақиллик йилларида «Буюк хизматлари учун» ордени б-н мукофотланган (2003).

* * *

Иброҳим Мўминовнинг «Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» номли рисоласи 1968 йили нашр этилади. Ри­солада Темурнинг мустақил марказлашган давлат ту­зиш йўлидаги кураши, Мовароуннаҳрни бирлаш­ти­риш­дан манфаатдор бўлган зодагонлар — оқсуяклар каби куч­лар ва бирлашишга зид ҳаракатларга, ўзаро уруш­ларга ундовчиларга қарши олиб борилган курашлар ҳа­қида фикр боради. Темурнинг ҳарбий юришлари, мам­ла­кат осойишталиги, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маъ­навий-маданий юксалиши ҳақидаги илмий хулосалар баён этилади. Унинг илм-фан, маънавият-маданият со­ҳаси вакилларига катта эътибор бергани ҳам таъ­кид­ланган. Асарда келтирилганидек, Темур Ўрта Осиё­да ша­ҳарларнинг қурилишига, илм-фан, дин аҳлига эътибор бер­ди. Савдо-сотиқ, ҳунармандчиликка кенг йўл очди, бош­қа давлатлар билан алоқаларни кенгайтирди, мам­лакатни бошқариш учун «Темур тузуклари»ни яратди. Ар­мияни мустаҳкамлади, иқтисодий ва сиёсий бақувват дав­лат тузумини вужудга келтирди, буюк ва жасур сар­карда, моҳир давлат арбоби бўлиб танилди.

Муаллиф ушбу рисолани яратишда Шарафиддин Али Яздий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳерманн Вамбери асарлари, испан элчиси Клавихонинг кун­да­ликлари ва «Темур тузуклари» каби тарихий манбалардан фойдаланганлигини таъкидлаган. Шу ўринда айтиш керак, И. Мўминов бир кун келиб Амир Темур номи улуғ ки­шилар қаторидан жой олишига ишонган ва «сиз кў­расиз, шундай вақтлар келадики, Амир Темурни кўкларга кўтариб, буюк шахс сифатида қадрлайдилар» деб таъ­кидлаган. Қарангки, бугунги кунда ушбу орзулар рўёб­га чиқди. Амир Темурнинг улуғвор ва буюк қадр-қиммати ўрнига қўйилди. Уни буюк шахс, ватанпарвар, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида таъриф эта бошладик, у биз орзу қилгандек, халқнинг фахр-ифтихорига айланди.

031

(Tashriflar: umumiy 4 311, bugungi 2)

Izoh qoldiring