6 март — Атоқли шоир ва драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллудининг 130 йиллиги
Ҳамзанинг ижодига, айниқса Исмоилбек Гаспралининг «Таржимон», Фотиҳ Каримийнинг «Вақт» газеталари, Ризо Фахриддиннинг «Шўро» журнали, шу билан бирга, ўзбек тилида Тошкентда чиқа бошлаган Исмоил Обидийнинг «Тараққий», Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг «Хуршид», Абдулла Авлонийнинг «Шуҳрат» газеталари кучли таъсир кўрсатди, улар билан алоқа ўрнатди. Ҳамзанинг илк шеърлари ва мақолалари мана шу газета ва журналларда босилди. Davomini o'qish







ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир. 