Бир меҳрли кўзга зорман,
Сувга зорман, тузга зорман,
Ўша автобусларда куйиб кетган йигитларнинг қўшиғи бу.. Davomini o'qish
Бир меҳрли кўзга зорман,
Сувга зорман, тузга зорман,
Ўша автобусларда куйиб кетган йигитларнинг қўшиғи бу.. Davomini o'qish
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигигаЎзининг саноқлигина, аммо бири биридан юкли, бири биридан ўқишли асарлари билан ўзидан мангу из қолдириб кетган Тоғай Мурод мутахассислар ҳайрати, китобхон муҳаббатини қозонган том маънода ноёб истеъдод соҳиби эди. Davomini o'qish
10 феврал — атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев таваллуд топган кун Порсо Шамсиев Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб ул қулуб» ва б. асарларининг илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган, Бобурнинг «Бобурнома» (С.Мирзаев б-н ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изоҳлар ёзишда иштирок этган.Шунингдек, С.Иброҳимов б-н ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.
Davomini o'qish
Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодининг шундай бир қирраси борки, бу – унинг давлат арбоби, темурийлар саройининг донгдор вакили сифатида билдирган ижтимоий-фалсафий фикрлари бўлиб, бу ҳақда ҳали бирор ўринда теранроқ фикр юритилмаган. Давра суҳбатида иштирок этган бир гуруҳ адабиётшунос ва ҳуқуқшунос олимлар Навоий даҳосининг мазкур жиҳатига эътибор қаратдилар. Davomini o'qish
Дилором Каримова 70 ёшда! Чин юракдан қутлаймиз!9 феврал актриса Дилором Каримова таваллуд топган кун. Дилором опа шахс сифатида мени ҳамиша хайратга солган, ҳавас уйғотган. Лекин у кишидай бўлиш учун менга жасорат, қатьият етишмайди. Опага бутун характери, ўз фикри борлиги учун ҳавас қиламан… (Фейсбукдаги ёзувлардан). Davomini o'qish
Тарихларнинг кўрсатишиға қарағонда шу бир йил — бир ярим йил орасида улуғ Навоийнинг вафотиға 500 йил тўладир… 500 йил ўзбек-чиғатой адабиёти тарихига аллақанча нарсалар берган, унда қанча ўзгаришлар ясағон, жуда узун бир муддатдир. Ўз адибларига 5—6 асрлик бир тарих яшата билган халқлар унча кўб эмасдир. Демак, бизга ҳам шу бир йил орасида шундай катта бир шодлиқ, катта бир байрам ўтказишга тўғри келадир. Davomini o'qish
Бугунги саҳифамизда Алишер Навоий ижодига оид иккита мақолани тақдим этмоқдамиз. Бири устоз олим, профессор Баҳодир Саримсоқов қаламига мансуб. Иккинчиси шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг “Хазойин ул-маоний”нинг илк девонидан жой олган 288-ғазалга ёзган шарҳидир. Davomini o'qish
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. Davomini o'qish
Бобом ғазални ўқиб тугатади. Дераза ортида менинг рангин тугмачалар қадалган калишчам қорга тўлади. Аммо совуқ қотмайман. Бобом қироат билан ўқиган ғазалнинг қуёши бутун вужудимни қиздиради. Шу дамда ичкарида ўтирган бобомни қаттиқ соғинаман. Davomini o'qish
7 февраль — инглиз тилидаги бир қанча романлар муаллифи, танқидчи, комик қаҳрамонларни моҳирлик ила тасвирлаб бериш устаси, ижтимоий мавқега эга машҳур ёзувчи Чарльз Диккенс таваллуд топган кун. Davomini o'qish
Шу йилнинг 7 феврал куни ўтган ойда вафот этган оқсоқолёзувчи Носир Фозиловнинг туғилган юрти Туркистонда ёдлов тадбирлари бўлади. Унда Ўзбекистондан ҳам ижодкорлар иштирок этади, деб эшитяпмиз. Устоз адиб хотираси унинг асарлари орқали келгуси авлодларгача етиб боришига ишончимиз комил. Davomini o'qish
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдиданАтоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини, кейинчалик «Ялдони ёритган нур» бобининг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этган эдик. Бугун «Ялдони ёритган нур»нинг иккинчи бўлагини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish