Ёзиқ ҳақида нима дейиш мумкин?! Парвардигор сўзларини, ҳадисларни, ведаларни, йилномаларни, “Қуръон”ни, “Инжил”ни, “Таврот”ни, “Забур”ни, афсоналарни, ўз аждодларимизни, ўз исмимизни шу ёзиқ орқали, ҳарфлар, белгилар, товушлар йиғиндиси орқали биламиз, ҳис қиламиз. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Maqsud Shayxzoda haqida xotiralar
19 феврал — Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода хотираси куни
Устоз шоир таваллуд топган кун муносабати билан Наим Каримовнинг «Мақсуд Шайхзода» китобдан ўрин олган хотиралардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Xitoy va yapon mumtoz she’riyatidan tarjimalar
Таржима миллий адабиётгина эмас, миллий тафаккурнинг ҳам ривожига беқиёс таъсир кўрсатадиган омилдир. Кимдир таржимани миллий ҳимоя қуролларидан биридир деганда минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish
Тамерлановская библиотека. Очерк Григория Соколова.
Буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темур ҳақида жуда кўп халқларда афсоналар тўқилган. Бу афсоналарда у гоҳ донишманд ҳукмдор,гоҳ жанг тақдирини майдонга тушишдан олдин ҳал қила олишга қодир саркарда,гоҳ беаёв босқинчи,гоҳ… хуллас,минг бир қиёфада тасвирланади. Мана шундай афсоналарнинг бири чор Россияси даврида жуда машҳур бўлган «Нива» журналида Самарқандга сафар қилиб қайтган журналист Григорий Соколов томонидан ёзилган очеркда ҳам қайд этилган. Бундан 4-5 йил аввал мен ёзувчи Набижон Боқийга бериб,таржима қилиб бирон бир нашрда эълон қилишни илтимос қилган эдим. Набижон сўзимни қайтармай,илтимосимни бажарган ва афсона ўзбек нашрларидан бирида босилган эди. Ўша таржимани топиб,сизга ўзбек тилида тақдим этгунга қадар афсонани рус тилида ўқиб кўрарсиз,деб ўйладим. Davomini o'qish
Ismoil Bekjonov. Labi hovuzdagi o’ylar. Ikki maqola
Надр девонбеги яшаган даврдаги яна юзлаб кишиларнинг исмлари “Надр” бўлган ва ҳатто, улардан кўпининг исми тарихга оид асарларда қайд этилган: Надр чуҳра оғоси; Надр бий Отолиқ ёбу; Надр Муҳаммадхон аштархоний…(Кези келганида айтиб ўтиш керакки, юртимиз тарихида ҳукмдор сифатида фаолият кўрсатган аштархоний “Надр Муҳаммадхон бин Динмуҳаммадхон”нинг (Бухорода бош хонлиги 1642 – 1651) исми ҳам тарих дарсликларимизда нотўғри равишда “Нодирмуҳаммадхон” шаклида ҳавола этилган. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Italiya haqida qo’shiq
Уни бошдан-оёқ аланга қамраб олган эди. У жон аччиғида дод солар, ирғишлар ва жазава ичида қўлларини силтарди. Худди аланга қанотларини куйдирган парвонадек… Davomini o'qish
Baxtiyor Nazarov, Naim Karimov, To‘ra Mirzayev: Befarq qarab turishga haqli emasmiz & Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi. Videofilm
Академик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокимига “Очиқ хат”и эълон қилинганига ҳам мана икки ҳафтадан ошиқ вақт ўтди. Бироқ, шу вақтга қадар шаҳар ҳокимияти раҳбарлари томонидан бу хатга бир оғиз ҳам муносабат билдирилмагани одамни ўйлантириб ва ташвишга солиб қўяди. Davomini o'qish
Atoqli navoiyshunos olim, akademik Azizxon Qayumov vafot etdi
Улкан навоийшунос олим, академик Азизхон Қаюмов вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ажурний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа Davomini o'qish
Nuriddin Ziyo. Mitti hikoyalar
Нуриддин Зиёнинг митти ҳикояларини доимий муаллифларимиздан бири Нодирабегим Иброҳимова тавсияси билан сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar
17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун
Мақсуда Эргашева истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish
Alisher Nazar. O‘zingizdan uyalasizmi?
Уят ҳисси… Бу ғоятда ноёб туйғу. Агар у бу қадар камёб бўлмаганида нима бўларди? Олам гулистон бўларди!.. Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. She’rlar
Ўтган йил охирларида Нозиманинг шеърлари билан танишдим. Йўл бошида турган навқирон қаламкашларга хос барча камчилигу тажрибасизликлари ортида ўз сўзини излаётган, адабиёт майдонини чигиртка галасидай босган давлат мукофоти нишонли ўсмир «шоира»ларнинг умумий хорига қўшилмай, ўз овозини созлаётган баланд руҳни, ўзлигини истаган юракни кўрганим учун унинг шеърларини веб-саҳифамизда тақдим этиш учун тайёрлай бошладим. Davomini o'qish
