Mahfuza To’ychiyeva. Badiiy tafakkur va adabiy talqin mutanosibligi (Nazar Eshonqulning hikoyasi misolida)

033Мазкур мақолада ўзбек модерн адабиётининг намуналаридан бири бўлган Назар Эшонқулнинг кўп таҳлилга тортилган “Шамолни тутиб бўлмайди” ҳикоясининг яна бир талқини берилган. Мақолада дастлаб адабиётшунослар томонидан шу пайтгача қилинган ҳикоя талқинлари ҳақида сўз юритилади. Олимларнинг асар моҳияти, ёзувчининг сўз танлаш, ифода йўсинидаги ўзига хосликлар, Байна момодаги фавқулодда кучли характер манбасини, ҳикоя номини шарҳлаб турли қарашларни илгари суришгани ёритилиб, ҳар бир талқинчининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

«Til va adabiyot ta’limi» jurnalining Xurshid Davron ijodiga bag‘ishlangan maxsus soni taqdimoti

812025-йил 24-апрелда Янги Ўзбекистон университетида «Тил ва адабиёт таълими» журналининг Хуршид Даврон ижодига бағишланган янгича дизайн ва мазмундаги махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Oybek. Ko’klam hislari & Oybek. She’rlar. Qodir Maxsumov o‘qigan

Ashampoo_Snap_2018.03.03_18h22m39s_010_a.png   Устоз Ойбек шеърларини соғиниб-соғиниб ўқийман. Бу, беназир шоирнинг ўзи айтганидек, «тоза, ёввойи туйғулар»дан дунёга келган шеърлардан юрак ёруғлашади, онгу шуурингда юлдузлар чақнайди… Davomini o'qish

Sidoni-Gabriel Kolett. Begona ayol

032    Аста-секин тамаддихонани оқшом чулғай бошлади, атроф тобора қоронғулик бағрига сингиб, деворларда узун-қисқа кўланкалар соя ташлади. Алисанинг ҳам кўнглини қандайдир нотинчлик босиб борар, нимадандир ташвишланар, жойида тинч ўтиролмасди. Унинг кўзлари ҳадеб одамлар орасидан жигарранг сочли, сигара тутатиб ўтирган аёлни қидирарди. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. O’rik guli

007     Ўрик гуллашини улуғ рус адиби Александр Солженицин ҳам муҳаббат билан тасвирлаган. Унинг “Рак корпуси” қиссасида қаҳрамон ўрик гуллашини кўришга қизиқиб, роса орзу қилади ва бу ҳолатни кузатишга муваффақ бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, деярли автобиографик характерга эга бу қиссада воқеалар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Davomini o'qish

Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar & Shoir tavvallud topgan kunga bag’ishlangan «O’zbekiston-24» radiokanalining “Bugun” dasturi.

0_15dbae_2739f71b_orig.png  19 апрель   — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун

Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Maftuna Shomurodova. Sadriddin Ayniy – mumtoz adabiyot tadqiqotchisi

97Садриддин Айний таваллудининг 147 йиллиги

Садриддин Айнийнинг ўзбек адабиёти юзасидан олиб борган тадқиқотларини англаш учун унинг мумтоз адабиётга муҳаббат уйғотган, мазкур адабиётнинг шакл ҳамда маъно ҳақиқатларини англаган даврларини билиш муҳимдир. Davomini o'qish

Xurshid Davronning «Bibixonim qisssasi» kitobini qayerdan sotib olishingiz mumkin?

09Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси.  Нашриёт: «Янги аср авлоди». Муқова: қаттиқ, 384 б. Нархи: 45 000 сўм

Буюртма бериш:
+998712300050 | @bookuzbot
https://book.uz/books/details/bibixonim-qissasi
https://t.me/bookuzbekistan/7098

Davomini o'qish

Olim Otaxon. Gulzor chekkasidagi quyosh

0032   Бугун адабиётимиз тарихида ўз изини қолдира олган адиб ва таржимон Олим Отахоннинг туғилган куни

  Октябрнинг ўрталарида уч ойдан буён даволанаётган Муайядга шифохонада ўтказилган кенгаш хулосасига кўра, жавоб беришга қарор қилинди.Ўша куниёқ тушдан кейин Муайядни олиб кетгани укаси, онаси ҳамда хотини Зарифа келди. Учовининг, айниқса, иккала аёлнинг йиғидан қизарган кўзлари ўтинчли савол назари билан боқарди.  Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi

1212 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни

   … Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish