Жаҳон шеъриятининг энг машҳур сиймоларидан бири – Сесар Вальехонинг Усмон Азим таржимасида тақдим этилаётган шеърларини айни шу шеърларни ўзбекчалаштирган Хуршид Даврон таржималари билан ( уларни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) солиштириш имконига эгасиз. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Sulaymon Rahmon. «Saylanma»dan she’rlar
12 январ – Шоир ва таржимон Сулаймон Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги
Забардаст шоир Сулаймон Раҳмонни муборак 70 ёши билан «Хуршид Даврон кутубхонаси» веб-саҳифаси муштарийлари, шеърият ихлосмандлари номидан чин юракдан табриклаймиз, саломатлик ва қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish
G’ilon kuychisi yoxud chekka bir qishloqni dunyoga tanitgan musavvir
Ғилон ёш рассом учун чинакам кашфиёт бўлди. Устозларидан бирининг «Қашқадарёдаги Ғилонга боргин, бу қишлоқ рассомлар учун ижод жойи, илҳом манбаи» деган сўзларини эслаб устозининг айтганлари ростлигига иқрор бўлди. Кўнглида ижодий ғоялар туғилди. Саёҳати учун ажратилган кунлардан унумли фойдаланиб, Ғилон ҳақидаги бўлғуси тасвирий санъат асарлари қораламаларини чизди, кузатган нарсаларини қоғозга туширди, рангларини аниқлаб олди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov.Enatosh
У базўр нафасини ростлаб, тепанинг кенг, унинг таъбирича, забардаст яғринига қадам қўяркан, одатига кўра, қаршисида юз очган манзара қошида бир зум тек қотди-да, сўнг яшил водий кунботишида, саноқли қўрғонлардан иборат жимитдек овул жойлашган дўнглик бетида кўкка бўй ростлаб турган Энатош — бошида лачак, сўл қўли кўксига ёпишган, ўнг кафти тиззасида, тепалик сари хаёлчан термулиб ўтирган аёл тимсоли — улкан қоятош бағрига ғайриихтиёрий тарзда ошиғич кўз ташлади. Davomini o'qish
Jak Prever. She’rlar. Sharofat Botirova tarjimasi
Жаҳон шеъриятининг етук вакилларидан бири, таниқли француз шоири Жак Превер ишқий, фалсафий, ҳазил-мутойибали шеърлари билан машҳурдир. Бу шеърлар болаларча соддаликни, сўлимлик ва гўзал тароватни ўзига сингдирганлиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Naim Karimov. Quyosh bilan oy
Ойбек улуғ Навоийни бутун умри давомида тавоф этгани, унинг ўлмас сиймосини шоир ва адиб сифатида ҳам, адабиётшунос олим сифатида яратгани, халқ қалбидаги унга бўлган муҳаббат туйғуларини ўзининг фараҳбахш ижодий меҳнати билан мавжлантириб юборгани учунгина эмас, балки ўзининг инсоний камолоти, руҳий гўзаллиги, ҳотамтойлиги ва ўта меҳнатсеварлиги билан ҳам бошқа барча ижодкорларга инсбатан “ўзбек шеъриятининг қуёши”га яқиндир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»
10 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Mahmud Bo’ron. Hikoyalar
Тоғ олди қишлоғидан олти эркак якшанба куни айиқ овлагани бормоқчи бўлишди. Енгилгина лайлақ қор ёғиб турарди. Икки киши трактор кабинасида, тўрт киши тиркамада тоққа ўрмалашди. Жабборали тоға роса тоғ оралаб бир умр қўй боққанмасми, айиқнинг ғори қаерда, бўри, тулкининг ини қаерда — яхши билар эди. Davomini o'qish
Nargiza Odinayeva. She’rlar
Назаримда, бу қизимиз барча истеъдодли устозлари каби адабиётга катта шоира бўлиб кириб келаяпти. Шеърлари ҳис-ҳаяжонга тўла, юракни ҳапқиртирадиган даражада таъсирли – оғриқли дардлар, аллақандай соғинч, ўзига сиғмай тўлғанишлар, дашту дала янглиғ табиийлик… (Усмон Азимнинг «Қувонч хат» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Muhammad Sharif. Ikki hikoya.
Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари ис босиб кетган тандирхонадаги пастак лойўчоқда ғўзапоя ёқиб, қумғонда сув қайнатди, қайноқ сувни обдастага қуйиб совуқ сув билан човуштирди, кейин кафтига қуйиб кўрди: бобоси айтганидек, оби-тобида. Davomini o'qish
G’ovtiy Farovon. Kutish
У эрини соат санаб кута бошлади. Эрини олиб кетишга ҳеч қандай асос йўқ эди. Ҳатто энг ҳасадгўй қўшнилар ҳам, ҳеч кимга гап бермайдиган, ҳаммомда учрашиб қолишсада доим фисқу фасод гап сотадиган, ўтакетган ғийбатчи хотинлар ҳам бу одам ҳақида ҳурмат билан гапиришарди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Anosiri arba’a: mohiyat va she’riy talqin
Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллигига
Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” . Davomini o'qish
