
Мавлоно Амирий турк эрди ва туркча шеъри яхши воқеъ бўлубдур,аммо шуҳрат тутмабдур.Ва бу байт анинг “Даҳнома”сидиндур:
Не эмакдин,не уйқудин солиб сўз,
Эмакдин тўюб,уйқудин юмуб кўз. Davomini o'qish

Мавлоно Амирий турк эрди ва туркча шеъри яхши воқеъ бўлубдур,аммо шуҳрат тутмабдур.Ва бу байт анинг “Даҳнома”сидиндур:
Не эмакдин,не уйқудин солиб сўз,
Эмакдин тўюб,уйқудин юмуб кўз. Davomini o'qish

Мактубот азалдан ўзбек адабиётида мавжуд бўлган. Биргина Алишер Навоий мактубларини эслаш кифоя. Аммо, афсуски, замонавий ўзбек адабиётида ижодкорларнинг ўзаро ёки турли сабаблар билан ёзилган мактублари бармоқ билан санарли ҳолатда қолиб кетмоқда. Ҳолбуки, мактуб жанри адабиёт ва адиб дунёқарашини, ижодий оламини англашга хизмат қилувчи нодир манба ҳисобланади. Бу соҳада ҳам ўнгланиш бўлади, деган умид билан сизнинг назарингизга истеъдодли шоир Одил Икромнинг шеъриятда ўз йўли, ўз овозига эга Олима Набизодага ёзган икки мактубини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Бирдан кучли оғриқ сездим. Оғриқ зўридан инграб юбордим. Оёғим ости, бутун номаълум борлиқ титрай бошлади. Қандайдир вақт бошланганини англаб-англамай сезардим. Ҳолдан тояётган бўлишимга қарамай, ҳаракатдан тўхташни истамасдим. Мендаги бу фикр атрофимдаги менга ўхшашларга ҳам сингиб бораётганди. Биз бу вақтни неча минг йиллар давомида интиқ кутганмиз гўё. Дарбадарлигимнинг поёнини истардим. Ўшал вақт эса ҳамма-ҳаммасига ором бағишлаб аросатдан қутқарарди. Бу ўйларим миямда анчадан мавжуд-у гўё мен айни дам англаётгандайман. Davomini o'qish

Мен тунда дарахтга суяниб китоб ўқишни яхши кўраман. Дарахт эса менга суянишни истайди. Дарахт босинқираб чўчитиб қўяди баъзан. Куртаклари чумолидек ўрмалайди. Хаёлимни узолмайман шохчалардан. Сийқаси чиққан жимликни тинглайман. Дарахтга суянаман барибир. Ҳар кимнинг ҳам суянчиғи бўлиши керак-да ҳаётда. (Шоиранинг «Сукунат жаранглари» китобидан) Davomini o'qish

Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингач, бу чекка ўлкани чуқурроқ ўрганмоқ, бойликларидан тўлароқ фойдаланиб, халқини мутлақ тобеъликда сақламоқ учун рус буржуазияси томонидан узоқни кўзловчи қатор тадбирлар амалга оширилган. Ҳарбий-жазо экспедициялари билан бир қаторда турли-туман мақсадларни кўзлаб уюштирилган илмий экспедициялар ҳам охир оқибатда ана шу босқинчилик сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилганини кўрамиз. Davomini o'qish
Таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбек таваллуд топган кунЙўлдош Эшбек 1950 йил 1 cентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби», Ўлжас Сулаймоннинг «Сопол китоб» ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998). Davomini o'qish
Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бутун умри давомида Она-Ватанни озод ва обод қилиш дарди билан яшади. Бу буюк иштиёқ уни Ватан ва Миллат фидойиларидан ташкил топган «Ёш бухоролилар» жамиятини тузишга муваффақ этди. Сўнгроқ мустақил партия сифатида фаолият юритган ушбу жамиятнинг пировард мақсади қадам-бақадам бориб, истиқлолни қўлга киритиш ва ислоҳотлар ёрдамида мустақил демократик давлат қуришдан иборат эди. Davomini o'qish

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди. Davomini o'qish

Мухаммед Али прилетел в Ташкент, только потому, что тут живет Рискиев. Он уже с трапа самолета стал выглядывать Тигра в толпе встречающих. И раздражению его не было предела, когда он не увидел Руфата. Оплошность быстро исправили. На одной из встреч они оказались рядом, через кресло, между ними сидело ответственное лицо. И тут Мухаммед Али улыбнулся и сделал выпад в сторону Рискиева. Тот ответил мгновенно. Так они и обменивались воображаемыми ударами, а ответственное лицо, улыбаясь, старалось спасти лицо, вжавшись в кресло. Перед отлетом Али они обнялись, и Руфат пожелал ему победы в предстоящем чемпионате мира. Davomini o'qish

Роппа-роса 40 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида ватандошимиз Руфат Рисқиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.
Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади.

Маду туғилиб ўсган гўшасини тарк этаётганидан, меҳрибон Керика холанинг парвариши-ю, айниқса, у туҳфа этган қадрли совғасидан маҳрум бўлаётганидан хомуш тортди. Устига-устак, ўзи хуш кўрмайдиган жаноб Бонфиснинг ҳамроҳ бўлиши уни батамом ташвишга солди. Бу муғомбир француз йил давомида негрлардан ўмарган олтинларни Францияга ташиб чарчамасди. Davomini o'qish