Rauf Parfi.Turkiston ruhi.Saylanma.2013

099

Rauf Parfi. Turkiston ruhi. Saylanma: she’rlar,tarjimalar. / Nashrga tayyorlovchi va so’zboshi muallifi Vafo Fayzulloh. Toshkent.,»Sharq», 2013. — 320 + 8 bet suratlar.
Рауф Парфи. Туркистон руҳи. Сайланма: шеърлар,таржималар. / Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Вафо Файзуллоҳ. Тошкент.,»Шарқ», 2013. — 320 + 8 бет суратлар.
Davomini o'qish

O’zbek mumtoz she’riyati. Chokar.

322
Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди. Davomini o'qish

Eldor Аsanov. Abdumalik To’ra.

667

Абдумалик Тўра 1848 йили Бухоро амири оиласида дунёга келди. Аслзода хонадонга мансуб бўлса-да, тинч-хотиржам ҳаёт кечира олмаган шаҳзода болалигида бобоси Насруллохоннинг Шаҳрисабз, Қўқон, Хивага қарши тинимсиз қонли урушларига гувоҳ бўлди. Отаси Музаффархон тахтга чиққанида эса пароканда юрт бошида янги таҳлика соя солиб турарди.. Davomini o'qish

31 may — O’zbekiston xalq artisti Mukarrama Turg’unboeva tavalludining 100 yilligi.

09876
Миллий рақс санъатимизнинг моҳир намоёндаси, юртимизда санъатнинг барча йўналишлари каби миллий рақс санъатини изчил равнақ топтириш, бу борадаги бой анъана ва усулларни тиклаш, “Устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш юзасидан жуда ҳам катта ишларни амалга оширган буюк санъаткор Мукаррама Турғунбоева  1913 йил 31 майда Фарғонада туғилган. Фарғона билим юртини тамомлагач, 1929 йилда Davomini o'qish

Muammoning ko’zi ochilsa. Ibrohim Haqqul bilan suhbat.

267

Иброҳим Ҳаққул Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган. Мумтоз ва замонавий адабият тадқиқига бағишланган «Бадиий сўз шукуҳи», «Занжирбанд шер қошида», «Шеърият – руҳий муносабат», «Абадият фарзандлари», «Тасаввуф ва шеърият», «Тақдир ва тафаккур», «Навоийга қайтиш», «Мерос ва моҳият» каби китоблари чоп этилган. Олимнинг айрим мақола ва китоблари турк, уйғур, озарбайжон, тожик ва рус тилларига таржима қилинган. Кўп йиллардан буён Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритади. Davomini o'qish

31 may — Taniqli turk xonandasi Nilufar tavallud topgan kun.

035

Нилуфар — ёшлигимнинг овози. Советлар даврида турк хонандалари ичида қўшиқлари ёзилган пластинкалари чиқарилган ва қисқа муддат ичида империя минтақасида,айниқса, туркий халқлар орасида миллионлаб мухлис орттирган биринчи турк хонандаси эди.
Нилуфар (Nilüfer Yumlu ) ўша пайтлари ўзбек ёшларининг севимли хонандасига айланган, давраларимизда унинг қўшиқлари жаранглаб, маҳлиё юракларимизни олис қардош диёр ҳақидаги қандайдир сирли, мафтункор ҳис ва туйғуларга чулғарди. Davomini o'qish

Otanazar Matyoqubov. Olimning a’moli.

077

“Билиб қўйинг: ЎЗБЕК МУСИҚАСИ СИЗДАН ҲАМ, МЕНДАН ҲАМ УСТУН ТУРАДИ!” Бу хитоби уҳдамга катта бир нима ортгандек, ваҳмсираб унга қарадим. Ақлимда бир нима “йилт” этди: ва ниҳоят, булъажаб бу инсонни англай бошлаган эдим. Бунга қадар “Айри кенгликларда фикрлаяпмиз” қабилидаги бегонасирашлар, “Ҳар қанча талаб қилсангиз қилинг, лекин босим ўтказманг!” мазмунидаги силтанишлардан ҳам ўтилди. Лекин барибир кечилмади: “бир нимаси бор” эди-да бу кишининг! Davomini o'qish

Yangi fotoko’rgazma, yangi kitoblar taqdimoti.

111

Яқинда Тошкент Фотосуратлар Уйида ёзувчи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматовнинг навбатдаги шахсий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма 2013 йил “Обод турмуш”йилига бағишланган бўлиб, “Бу ижод бўстонида” деб аталади. Шу кунгача ижодкорнинг бу соҳада “Қишлоқ томон йўл” (2010 йил 21 декабрида Тошкент Фотосуратлар Уйида), “ Сурхон оҳанглари”( 2012 16 -21 май кунлари Термизда), “Ватан сенсан, Ватан мен” (5 -12 сентябрь кунлари Нукусда), “Ватан тимсоллари”( 10- 15 ноябрь Гулистон шаҳри) деб номланган шахсий кўргазмалари намойиш этилган бўлиб, фото санъати мухлислари олқишига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Sa’dulla Siyoyev. Qalamdosh.

1112
«Қайриладиган» куним келганда кутилмаган воқеа юз берди. Миртемир аканинг тоби қочиб, касалхонага тушиб қолди. Кўргани бордим. У хонада бир ўзи ётар, дераза ёнига қўйилган баланд каравотнинг бош томонида қалам, дафтар, журнал ва китоблар, катта-кичик шишаларда дори-дармонлар сафлаб қўйилган. Миртемир ака «болам»лаб, «бўтам»лаб меҳмон қила бошлади. Davomini o'qish

Taniqli adib,O’zbekiston xalq yozuvchisi Farhod Musajonov vafot etdi.

012

Ҳотам Файзиев…Омон Мухтор…Ўткир Ҳошимов… Бугун эса Фарҳод Мусажонов дунёдан кўз юмди. Эл севган ижодкорлар,ўзбек маданиятининг ёрқин сиймолариларининг охирати обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Саҳифамиз номидан Фарҳод Мусажонов оиласига, яқинларига, адибнинг фарзанди  —  ҳамкасбимиз Гулмира Мусажоновага чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Фарҳод Мусажонов Тошкент шаҳрида туғилган. Ёзувчи ўзи ҳақида шундай  ёзган эди: «Мен Тошкентда, Ўқчи маҳалласида туғилганман, 1933 йил 19 декабрда. Davomini o'qish

Метафизический опыт Баходира Джалала.

099
Постижение мира, понимание своего места в нем, в системе ценностных координат, создаваемых веками, доносимых человечеству с помощью различных религий – это одна из основных тем в творчестве художника. Он стремится осмыслить духовные ценности буддизма, христианства и ислама, воплотивших в себе глобальный опыт человечества. «Изучая основы различных религий и учений, я сделал своей религией и философией любовь к Земле», – говорит художник. ( из статьи Эльмира Гюль «Графика Баходира Джалала».) Davomini o'qish

27 may — O`zbekiston xalq rassomi Bahodir Jalolov 65 yoshga to’ldi.

098
Баҳодир Жалолов – Ўзбекистон халқ рассоми, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотинннг совриндори, замонавий рангтасвир санъати ривожига ҳисса қўшиб келаётган талантли рассомлардан биридир.
Баҳодир Жалолов 1948 йил 27 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1968 йили П. П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган. 1974 йилда эса И.Е. Репин номидаги Санкт-Петербург рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтининг безатиш монументал факултетини тамомлайди. Ёшлик йилларида портрет санъатининг устаси Абдулҳақ Абдуллаевдан таълим олади. Davomini o'qish