28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022) ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish



Ассалому алайкум, «Устоз, китобим нашрдан чиқди. Насиб бўлса ўзингизга етказаман.» деб хабар берган, Дилноза синглим! Яхши ҳайитлик бўлди! Жуда хурсандман! Бошингиз соғ бўлсин!
Олмониялик ёзувчи Аннамария Шиммел қабр тошига Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини ёздиришни васият қилган экан.

Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг «Ўтрор» қиссаси эди. Қайта-қайта ўқирдим,аммо тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, «Ўтрор» севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим Самарқандда туғилганим ва «Ўтрор» боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ватанга бўлган муҳаббатимнинг бола илдизлари ҳам шу икки заминда. 


Шоир оғайним Масиҳуллоҳ Хоразмга бириничи марта бориб келганида йўлнинг шу қадар узоқлигини назарда тутиб ҳазил аралаш “Раҳматжон, менимча Хоразмдан Тошкентга қараб 7 ё 8 синф пайтдалигингда йўлга чиққан бўлсанг керагов”, деганди.