Marina Svetaeva. Mening Pushkinim.

Ashampoo_Snap_2017.05.04_14h23m15s_001_.png  6 июнь — Александр Сергеевич Пушкин туғилган кун  

    Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Буюк шоира қолдирган бой адабий меросида унинг ҳеч кимникига ўхшамаган бадиий тафаккури акс этган прозаси алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Менинг Пушкиним» бадиаси 1937 йилда ёзилган. Бадианинг ҳар бир жумласига сингган шоира эҳтироси, буюк рус шоирига чексиз муҳаббати,унинг ижоди ва ҳаёти ҳақидаги титроқ ўйлари сизни лоқайд қолдирмайди, деган умиддамиз.). Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini

Ashampoo_Snap_2017.05.10_00h47m07s_002_a.png    Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari

Ashampoo_Snap_2017.05.24_23h13m30s_005_b.png3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни

Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Davomini o'qish

Umberto Eko. Ikki esse & Muhammadjon Xolbekov. Postmodernizm yoxud Umberto Eko ijodi

Ashampoo_Snap_2017.05.26_18h33m05s_001_.png    Замонамизнинг таълим фожиасини шартли равишда “Суқротнинг ўлими” деб таърифлаш мумкин. Яъни, ўқитувчининг, тарбиячининг ўлими. Талабалар билан тўлиб-тошган шундай университетлар борки, уларда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ. Аммо айрим Америка университетларининг обрўси ( ва муносиб обрўси!) босқичдаги кам сонли талабаларга, ўқитувчи билан доимий мулоқот олиб бориш имкониятига асосланади. Davomini o'qish

Shodiqul Hamro. Qaqnus qanotidagi umr. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.02.06_00h24m53s_001_.png    У менинг тўнғич фарзандим, кўзимнинг оқу қораси эди: унинг бу кўҳна дунёга келиши, илк марта гўё она қорнидаги тафтли ва оромбахш ҳаёти бузилганидан кўнгли қаттиқ озор чеккандек, дафъатан чинқириб йиғлаб юбориши жисму жуссамдаги мудроқ тортган туйғуларимни бирдан жунбушга келтирган, тушкун ва зерикарли, имиллаб кечаётган ҳаётимга ранг ва мазмун олиб кирган эди, йўқ, йўқ, унинг дунёга келгани ҳақидаги хушхабарни эшитиб туриб, гўё узоқ йиллардан буён ҳаётнинг қоронғи пучмоқларидан жоним ҳалак бўлиб излаб юрган муқаддас нарсани кутилмаганда топиб олгандек, қувончдан ўзимни буткул йўқотиб қўйган, юрагим азбаройи орзиқиб кетганидан, тўйиб-тўйиб йиғлагим келган эди. Davomini o'qish

Maris Chaklays. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.25_00h16m38s_001_.png    Марис Чаклайснинг шеърлари латиш адабиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари Болтиқбўйи республикалари адабиётига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. Бу қизиқиш натижасида Юстинас Марцинкявичюс, Имант Зиедонис, Ояр Вациетис, Марис Чаклайс ва бошқа кўплаб шоирларнинг шеъру достонлари ўзбек тилига таржима қилинган эди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5

Ashampoo_Snap_2017.05.27_01h44m36s_003_.png     Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi

Ashampoo_Snap_2017.01.12_14h41m58s_003_.png30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.

Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish

Zuhra Ochilova. She’rlar & «Moviy ifor» to’plamidan & Xurshid Davron. Chechakman siz umidlangan

Ashampoo_Snap_2017.05.27_17h11m35s_004_.png         Куни-кеча Қашқадарёда икки кунлик сафарда бўлдим. Назар Эшонқул билан икковлон таниқли шоир Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги баҳонасида адабий учрашувларда иштирок этдик. Уйга қайтгач, сафар халтамдаги Қаршидан олиб қайтган анчагина китоблар орасида Зуҳра Очилованинг «Гулшамол» номли китоби ҳам борлигини кўрдим... Davomini o'qish

Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta

Ashampoo_Snap_2017.05.25_23h09m48s_002_.png     Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish

Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga

Ashampoo_Snap_2017.05.20_23h39m29s_010_.png   Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ashriqat… & Najmiddin Komilov. Bir g’azal ma’nosi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_b.png    Ушбу ғазал ўзидан кейин келадиган ғазаллар учун маълум маънода дастурий хусусиятга эга. Яъни унда улуғ шоир дунёқарашининг асосий йўналиши акс этган ва у кейинги ғазалларда давом эттирилган. Шу маънода мазкур ғазал маъноларини тўғри тушунган одам Навоий девонларидаги бошқа ғазалларни ҳам англаб етишга калит топади ва шоир идеаллари оламига кириб боради. Davomini o'qish