Sevara Hayitboyeva. Ertaklar

07

  Ҳали коллежда таълим олаётган  жиззахлик ёш ёзувчи қизим  Севара Ҳайитбоева шеър ёки ҳикоя эмас, эртак ёзади. Очиғини айтаман, Севара айни шу жиҳати билан диққатимни тортди. Чунки болалигимдан эртак ўқишни яхши кўраман.  Яқиндагина Севара  хоразмлик  ёш ёзувчи Маъруф Менгли билан хонадонимда  бўлишган ва адабиёт ҳақида, хусусан, бадиий эртак жанри ҳақида ҳам  узоқ суҳбатлашган эдик. Севаранинг эртакларини сизга тақдим этар эканман, бу ҳали хамир учидан патир эканини, ёш ёзувчи келажакда бизни бадиий етук ва кутилмаган воқеаларга бой эртаклари билан қувонтиришини орзу қилиб қоламан. Davomini o'qish

Rahimjon Rahmat. Yanqalar va to’rtliklar

08   Ироданг — эгаси йўқ эшак. Бу эшакни дуч келган одам мийиғини чиқариб миниб юрибди. Ақлинг — карвонидан адашган ит. Боёқиш ким бир тишлам нон берса, ўшанинг кетидан думини ликкиллатиб эргашаверади… Davomini o'qish

Muhammad Yoqub Bobojonov. «Gulposhsho» so’zi-ismning ma’nosini axtarib

07

    Гулпошша синглим, сен ўша вақтларда ҳам-мани бир савол билан қийнаб юборган эдинг:
-Мени исмимнинг маъносини айтиб беринглар?
Онам бечора:
-Бу исмни сенга момонг қўйган, тирилиб келса айтиб берар, -деб жаҳли қўзирди.
Davomini o'qish

O. Henri. Uch hikoya

08  Ҳар куни айни шом бошланиши арафасида ўша сокин ва кичкинагина хиёбоннинг ўша жимжит муюлишига кулранг либосдаги бир қиз ҳар доимгидай яна кириб келади. У таниш ўриндиғига яхшилаб жойлашиб олади-да, бошқа ҳеч қандай иши йўқдай берилиб китоб ўқий бошлайди. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Poklik va muhabbat tarannumi

02

  Адабиёт оламида улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўта машҳур бир ғазалининг илк байтини тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олган, деган нақл юради. Гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан… Davomini o'qish

Muhabbatga to’la yurak sohibi & Botir Zokirovning «Ra’no»si.

09

   «Қиш» пайтида одам ëзни соғинади. Ботир акани қўшиғини эшитиб кўнглим бўшади. Эркак бўлсам ҳам эшикни беркитиб йиғладим. Нега йиғладим билмайман ҳам.  Хуллас эшиттириш мени 1973 йилга олиб кетди. Ўшанда филфак талабаси эдим. Ëтоқхона кираверишида тошкентлик холалар хоним сотишар¸ бу хонимга биз сира тўймас эдик ва магнитофонларимиздан Ботир аканинг қўшиқларини эшитар эдик. Эҳ у даврлар……
Ҳамма кунлардан аъло….. (Бир мухлис қолдирган ёзувдан)
Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. Ibn Sino va xorazmlik olimlar

012   Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Jamiyat ichra samimiyat bahosi…

09

   Мен «Бегона»ни жудаям қийналиб ўқиганман. Ҳар сафар шундай бўлган. Нега? Назаримда, асар бош қаҳрамони Мерсонинг дош бериш ўта мушкул бўлган самимиятидан тафаккур кўзларим қамашиб кетган бўлса, ажабмас… Айримлар уни худосизликда айблашни хуш кўришади. Эътиқодсиз, дея қўлини бигиз қилишади. Ҳа, биз она Шарқ фарзандларимиз. Тан олишим керак, мен ҳам қабул қилолмайман унинг дахриёна фикрларини. Кўнглимга изтироб солади улар. Davomini o'qish

Avrangzeb: Kamol va zavol

08   Куни кеча «Бобурий шаҳзода ҳақидаги драма нима мақсадда Лондон театрида саҳналаштирилди?» деб номланган мақоламда бобурий шаҳзодалар Доро Шукуҳ ва Аврангзеб зиддиятига қурилган асар саҳнага аслида қандай мақсадда олиб чиқилгани ҳақида ёзган эдим. Бугун сизга тақдим этилаётган мақолада ўша драма қаҳрамонларидан бири — Муҳйиддин Аврангзебнинг ҳаёти, дунёқараши ва давлатчилик фаолиятига қисқа назар ташланган . Davomini o'qish

Ullibibi Otayeva. She’rlar

042   Ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган шоира Уллибиби Отаева тирик бўлганда, баҳорнинг  айни шу кунларида 67 ёшга тўлган бўларди. Бугун ҳам шоиранинг шеърларини ўқиган сезгир одам, сўз, бу қандай ўткир назар бўла олишини, нақадар мазмундор шаклларга кира олишини ва ҳамма ҳолларда инсон ички руҳий қуввати аёнлигини ҳис қилади. Davomini o'qish

Uilyam Shekspir: serqirra Ijod va mashaqqatli hayot

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h18m20s_004_.png   Жаҳон санъати тарихини Шекспирсиз тасаввур қилиш қийин. Унинг театр санъати ривожига бўлган таъсири беқиёс. Унинг трагедиялари жаҳон адабиёти дурдоналари сафидан ўрин олган. Шекспир асарлари бугунги кунда ҳам дунё саҳнасидан тушмай келаётир. Шунча самарали меҳнати ва шон-шуҳратига қарамай, Уильям Шекспир ҳеч қандай мукофот олмаган, диплом билан ҳам тақдирланмаган… Davomini o'qish

Nafisa Omon. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.02_15h19m59s_001_.png    Нафиса Омон фейсбук оламида топиб олган шоирларимдан бири. Ҳамиша шеърларини ўқиб,кузатиб бораман. Шоира фақат ўз кўнгил сўзларини изҳор қилади, шеърда ич-ичидаги туйғуларини ифодалайди. Айни шу жиҳати билан диққатни тортади. Бугун Нафисанинг бир туркум шеърларини сизга тақдим этарканман, шоира синглим ижоди билан таништириш кейинчалик ҳам давом этишини таъкидлаб қоламан. Davomini o'qish