ISHID — islom dushmani

077

Бутун дунё халқлари диққат марказида турган – “Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)” террорчи ташкилоти ваҳшиёна ҳаракатларини ҳамон давом эттирмоқда. Мусулмон уламолари томонидан ушбу террорчи ташкилотнинг қабиҳ ниятлари Ислом динига мутлақо зид экани кўп таъкидланди. Бироқ шунга ҳам қарамай, айрим жоҳил кимсалар ИШИДни қўллаётгани ёки унинг сафида жанг қилишга отланаётгани жуда ачинарли ҳолатдир. Davomini o'qish

Yahyo Tog’a. Xotira daryosi yoxud Har kimning ham sochlariga oq tushsin

Ashampoo_Snap_2017.03.26_23h14m52s_003_.png  Шоир Яҳё Тоғанинг “Хотира дарёси ёхуд Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин” номли хотира-ҳикоясида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаётининг айрим лавҳалари ҳамда машҳур “Тилак” асарининг яратилиш тарихи хусусида сўз юритилади. Шунингдек, бу ҳикояга шоирнинг бир туркум шеърлари илова қилинади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Dushmanga esh bo’lmang!

088

  “Charli Hebdo” журнали 7 январь воқеаларидан сўнг иккинчи бор пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “сурат”ларини масхаралаб чиқарди. Бундай жирканч ишга қўл урганларга бир мусулмон ўлароқ нафратини изҳор қилганлар ҳам, бу қилмиш жазосини “Аллоҳ кифоя қилсин” дея Ўзига топширганлар ҳам, мусулмонликнинг олижаноб фазилатларини намоён этиб, Аллоҳ таъолодан уларни иймон неъматила неъматлантиришини сўраганлар ҳам бўлди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Unutilgan xotira

022

Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди. Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш эди. Янаям тўғрироғи, қўшни қиз – Ифорга ўрганиб қолганди. Буни ҳеч кимга айтолмаса ҳам, мурғак қалби дукуллаб исён қиларди. Аниқ эсида. Воқеалар кўз ўнгида ҳануз бугунгидек жонланаверади… Davomini o'qish

Tariq Bug’ro. O’g’limiz

021

Нима қилиш кераклигини ҳақиқатан билолмайман. Аммо унга: “Эрта-перта ўзим гаплашиб қўяман,” — дейман чор-ночор. Қачон келади ўша эртанги кун?.. Осмон тиниқ мовий тусга кирган эди. Кун, яшашимиз керак бўлган яна бир янги кун бошланмоқда. Хотиним ҳақли. Бу муаммони тезроқ ҳал қилиш керак. Ўғлим ётоғига элан-қаран кириб бормоқда. Унга бу ишларнинг абаслигини тушунтиришим керак. Бунинг беҳуда исён эканлигини англатмоғим лозим. Ётоқдан сакраб турдим. Davomini o'qish

Buyuk shoir Voqif Samado’g’li vafot etdi

021

Турк дунёсининг таниқли намояндаси, улуғ озарбайжон шоири ва адиби Воқиф Самадўғли бугун вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин.

У дунёдан ҳам қатъиян қўрқмайман. Билмайман у ерда неча тил бор,орадаги масофа қанча, кўриниши қандай, муҳаббат борми?.. Ҳар ҳолда муҳаббат бўлса, ёмон бўлмасди. Аммо, бир илтимос борки, мен ўлгандан эллик йил ўтиб Нушоба ёнимга борса, унга яна қайтадан ошиқ бўлсам ва “мен сени севаман” деб айтсам. Яна нима дейин? Ўлим ҳақдир. Бахтимга, мотам маросимлари ҳозир анча арзонлашган. Дунёни тарк этсам, ҳаммангизни бир бошдан жанозамга келишингизга даъват этаман, ташрифингиз бош устига (gözüm üstə yeriniz var).
Эй Аллоҳ, бирдан бир орзум бор: ўлганимдан кейин бирон киши ёдига тушсам, йиғламаса-да, кўзлари ёшлансин…
Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Sentyabr. 2014 -Yanvar. 2015)

077

Ўзбек шеъриятининг атоқли намояндаси, элимизнинг суюкли шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги ойларда ёзган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Уларнинг орасида кеча ва бугун — 28-29 январ кунлари устоз шоир юрагидан қоғозга тушган шеър ҳам бор. Абдулла акага барча ихлосмандлари номидан сиҳат-саломатлик тилаймиз ва янги шеърларини интиқ кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. «Duxtir»ning dardlari yoxud fidoyilik & Otaboy Madaminov. Jarroh kundaliklaridan

033

  Айтишларича, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Соний ҳар қандай шароитда мироб ва табибни навбатсиз қабул экан.Табиийки, мироб боғ-роғларни суғориб яшнатиш режаси хусусида маслаҳатга киради, табиб эса халқ саломатлигини яхшилаш ташвишида юради. Мен шу ҳақда ўйласам юрт подшолари ишида зўр бир ҳикмат кўраман. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Beminnat muhabbat

011

У фақат ўйларди ва ёзарди — ундан бошқа ҳеч нарса қилмас эди, ҳатто бирон тузукроқ мансаб эгаси бўлишга ҳам ҳаракат қилмади, ҳатто ўз ҳаётини таъминлаш, шуҳрат қозониш учун ҳам ҳаракат қилмади… у ҳеч кимдан табрик сўзи эшитмади, унга ҳеч ким далда бермади, унга жуда содиқ бўлган бир неча кишиларгина унинг ўткир ақпига, олижаноб қалбига қойил бўлди… У шуҳрат ҳам қозонмади, лекин у туфайли минг-минглаб киши одам бўлиб қолди. У бутун бир авлодни тарбиялаб етиштирди. Кўп кишиларнинг номини у тилга олганлиги туфайлиёқ улар шуҳратли одамлар бўлиб қолдилар, бошқа кўп кишилар эса унинг бир-икки фикрини тушуниб олганликлари учунгина ном чиқардилар… Davomini o'qish

Tal’at Solihov. Qobiqni yorib chiqish saodati & Ulug’bek Hamdam. Yangilanishlar avvalidagi olim

02Талъат Солиҳов бутун бошли адабий йўналиш ёки ёзувчи ижодидан бир-иккита шундай фикрларни суғуриб олардики, кейинча чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсангиз, ўша йўналиш ё якка ижодкор асарларининг моҳияти айни ўша “бир-икки фикр”га суяниб турганига амин бўласиз. Бу энди катта масштабдаги тафаккур эгасининг, ҳақиқий адабиётшуноснинггина қўлидан келадиган Буюк Ишдир! Davomini o'qish

Umid Ali. She’rlar

08

Умид Али Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган. «Дилмоҳим», «Кўкка йўл», «Салом, ширин туйғулар» шеърий ва насрий китоблар муаллифи. 2009 йилда элликдан зиёд ўзбек ижодкорлари билан уюштирган суҳбатлари «Кўнгилга сайр» номи билан чоп этилди. Davomini o'qish