20 феврал — суюкли шоир Ишикава Такубоку таваллудининг 130 йиллиги
Дунёда муаллифидан кўра кўпроқ шеърларига атаб ўзига хос «ҳайкал»лар — белгили тошлар ўрнатилган ягона шоир бор. Бу шоирни юртдошлари беҳад қаттиқ суядилар, эъзозлайдилар. Унинг шеърини ёддан билмайдиган японияликни тополмайсан, десам, сўзимга ишонинг — бу лоф эмас, бу айни ҳақиқат. Davomini o'qish






Бугун таниқли шоира Хуршида Ваҳобжон қизининг туғилган куни. «Хуршид Даврон кутубхонаси» ва барча шеъриятни севувчилар номидан шоирани қутлаймиз, узоқ умр, баракали ижод тилаймиз. Бошингиз соғ бўлсин, адашим, синглим! 
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. 
Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади.
Шоҳсанамнинг шеърларини илк мартаба тақдим этганимизда у ҳали талаба эди. Бугун шоира қизимнинг янги шеърлари билан таништирамиз…